Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

    Бу давлатлар ўзларининг иқтисодий ва сиёсий манфаатларига хизмат қиладиган мақсадлар учун учинчи дунё давлатларини қарз олишга тарғиб қилувчи сиёсатларни тинмай ишлаб чиқишади. Бу қуйидаги далилларда ўз исботини топади:

а)    1963 йил март ойининг охирги ҳафтасида генерал Клей комиссияси Америка ёрдами ҳақида чиқарган ҳисоботида шундай дейилади: «Бу ёрдамлардан кўзланган мақсад ва унинг замирида ётган ўлчов – Қўшма Штатлар хавфсизлиги ва озод дунёнинг тинчлиги ва хавфсизлигидир».  Демак, қарзлар қолоқ давлатларга ёрдам учун эмас, балки, ўз нуфузини ёйиш учун берилади. Шу мақсадда, бу давлатлар томонидан олтмишинчи йиллар бошларида Индонезияга босим ўтказилиб, у ерда тартибсизликларни келтириб чиқарди.  Оқибатда Индонезияни қарз олишга мажбур қилди. Шунинг учун ёрдамлар ҳам, қарзлар ҳам бу давлатларнинг сиёсий ҳукмронликлари учун қурол вазифасини ўтади ва ҳануз ўтаб келмоқда. Масалан, Американинг тўловлар баланси деярли доим камомаддан қийланиб келаётган бўлишига қарамай,  ҳар йили ёрдам ва грантларни беради.
б)    ОПЕКка аъзо давлатлар 1974-1979 йилларда ўзларининг тўловлар балансидан катта процентларни қўлга киритди. Бу процентлар халқаро валюта бозорларига оқиб чиқди. Кейин халқаро тижорат банклари ўз ҳукуматларининг қизиқтируви билан нефт процентларини қайта айлантириш яъни жамғармаларни тўловлар балансидаги камомаддан қийналаётган ривожланаётган давлатларга қарз бериш йўлини тутадиган бўлди. Бу қарзлар нисбатан пастроқ процент ва енгил шартлар билан бериладиган бўлди. Бу эса ривожланаётган давлатларни кўпини ўз тўловлар балансини таъминлаш учун янада кўпроқ қарз  олишга қизиқтириб қўйди. Бироқ, тижорат банклари ривожланаётган давлатларга қарз бериш хатаридан ўзини ҳимоялаш учун Нpю-Йорк ва Лондон биржаларидаги процент ставкаларининг умумий йўналишига қараб вақти-вақти билан ўзгариб турадиган қалқиб турувчи ёки ўзгарувчан процент, деб аталган нарса йўлини тутадиган бўлди. Хатарларга қарши туриш учун бу процентга бошқа нисбат ҳам қўшиладиган бўлди.  Долларлик қарзлар устига қўйилган процент ставкалари 1974-78 йиллардаги 7,8%дан 1979-81 йиларда 17,5%га кўтарилганини билсак бу қалқиб турувчи процентнинг қанчалар хатарли экани аён бўлади. Яъни ана шу банклар олдин ривожланган давлатларни қарз олишга қизиқтирди сўнгра бу давлатларни тузоққа тушириб олгач қалқиб турувчи процентни ошириш билан уларга босим ўтказди.

Бу омилларнинг барчаси сабабли демак давлатлар қарз олиш учун биринчи қадам ташлашидаёқ қарздорлик тузоғига тушиб қолиб ундан қутилиши қийин бўлади.

 

25-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42