Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Буни тушуниб етиш учун қуйидаги икки муҳим омилни, бу икки омилнинг ҳар қандай давлатнинг иқтисодий вазиятига бўлган таҳсирини албатта ўрганиб чиқиш зарур бўлади:

  1. Мол айирбошлаш бирлиги, яъни пул.
  2. Тўловлар баланси.

Биринчи омил: Пул
Пул муомаласи ўтган асрларда маъдан асосида эди. Яъни пул «ҳукумат томонидан зарб қилинган ва муҳрланган, ўзаро умумий айирбошлашда ишлатиладиган қимматбаҳо маъдан бўлаги», деган маънони англатар эди.
Ўша асрларда пул сифатида  машҳур бўлган мазкур қимматбаҳо металл олтин ва кумуш эди. Кейин ўн тўққизинчи аср охирларида кумушга бўлган таяниш камайди. Чунки кумуш ўзининг пуллик сифатини йўқотди ва муомаладаги пул низоми олтин бўлиб қолди. Олтин қоида асосидаги бу пул муомаласи ўн тўққизинчи аср охирлари ва йигирманчи аср бошларида айрим қоғоз пуллар пайдо бўлгунга қадар давом этди. Бу қоғоз пуллар устига ёзиб қўйилган қийматда олтин пул ўрнини босар, яъни шахс қоғоз пулни ҳар қандай вақтда олтинга алмаштириб олиши мумкин эди.
Олтин қоидаси асосидаги пул муомаласи биринчи жаҳон уруши арафасига қадар давом этди. Бу пайтга келиб урушаётган давлатлар буни тўхтатишга мажбур бўлди ва уруш шароити сабабли қоғоз пул босиб чиқарди. Олтин қоидаси низоми бўйича қоғоз пуллар олтинга алмаштириб берилиши керак эди. Лекин бу пайтга келиб марказий банкларга бундай мажбурият юкланмайдиган бўлди.

Уруш тугагач, дунё давлатлари 1922 йили Женева конференциясига тўпланиб олтин пул низомига қайтишга қарор қилишди. Бунга айрим тузатишлар киритиш билан қайтиладиган бўлди. Чунки пул олтинга боғлаб қўйилди. Лекин шахсларнинг қоғоз пулларни олтинга алмаштириши осон бўлмайдиган бўлди. Энг кам вазн сифатида вазни белгилаб қўйилган олтиндан муайян қийматгагина алмаштириладиган бўлди. Кимки марказий банкдан олтин олмоқчи бўлса, энг кам қийматга, яъни муайян вазндаги олтин ёмбига алмаштирадиган бўлди. Чунки банк ўзининг олтин захирасини энг кам муайян оғирликдаги олтин ёмби шаклида сақлайдиган бўлди. Масалан Франциядаги энг кам миқдор 12 кг. оғирликда бўлиб, унинг нархи 215 минг франк эди. Бу эса, жуда катта миқдордир. Шунинг учун фақат ташқи савдодагина ишлатиладиган бўлиб қолган жуда катта миқдордаги қоғоз пулга эга бўлган кишиларгина кучи етадиган бўлиб қолган олтинга эга бўлишга шахсларнинг қурби етмайдиган бўлиб қолди.

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42