бераётганда шуни тиниқ тушуниб олиш лозимки, ақлий баҳс мобайнида, яъни ақлларга мурожаат қилинаётганда туйғуларга таъсир қилиш, туйғуларни қўзғатиш зарур. Токи берилаётган сақофат одамларнинг кўпчилиги ўзлаштира олмайдиган жонсиз, қуруқ ақлий сақофат бўлиб қолмасин. Ва отифий баҳс юритилаётганда, яъни туйғуларга хитоб қилинаётганда чуқур мазмунли фикрларни бериб, чуқур фикрлашни қўзғатиш зарур. Токи берилаётган сақофат муфаккирлар қабул қилмайдиган, фақат туйғуларни қўзғатувчи, арзимас сақофат бўлиб қолмасин. Ҳамда шуни мулоҳаза қилиб кўриш лозимки, ушбу жамоий сақофат оммани ҳаракатлантиради ва уларда тушунчани пайдо қилади. Жамоий сақофат жамиятда қилинаётган даъватни барча нарсани учириб кетувчи довулга ва оқизиб кетувчи оқимга айлантиради. Одамлар даъват мақсадларини рўёбга чиқариш учун оқимга қўшиладилар. Шунинг учун жамоий сақофатга катта эътибор бериш зарур. Учинчи гуруҳ: бошқа фикр ва ташкилотларнинг асирасига айланган ёки ҳайронликда қолган одамлар. Бошқа фикрлар билан суғорилган ва ҳайронликда қолган бундай одамлар билан исломий фикрат борасида баҳс-мунозарага киришиш керак. Улар даъват ҳақида шубҳалар қўзғотиш, у ҳақда нотўғри тушунчаларни бериш ва даъватга қарши ҳужум қилиш орқали даъватга тўсқинлик қилишлари маълум бўлишига қарамасдан, Ислом уларга даъватини ёйиш лозим. Шунинг учун даъватни ёювчи уларга нисбатан бағри кенг бўлиши ҳамда уларнинг бузуқ фикрлари, нотўғри тушунчалари ва эгри йўлларига қарши ҳужум қилиш мавқеини эгалламоғи, ҳимояланиш ҳолатидан юз ўгирмоғи зарур. Исломга туҳмат қилинишига рози бўлмаслиги, буни бутунлай инкор этиши ва исломий фикрларни ҳимояланиш услуби билан эмас, балки баён қилиб бериш услуби орқали шарҳлашга шошилмоғи зарур. Бундай одамлар билан қилинадиган мунозара чиройли суратда бўлиши, Яъни беҳуда, бесамара тортишиш эмас, балки самарали мунозара бўлиши лозим. Бузуқ фикр эгалари мунозара чоғида ўз мағлубиятларини сезган вақтларида баҳсни икки масала томон буриб юборишга ҳаракат қиладилар. Баҳслашишда шу икки
20-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
|