Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шахслардан содир бўладиган мункар ишни йўқ қилиш учун шундай йўл тутилади. Бу ишларнинг барчасининг Халифаликни қайта тиклаб, Исломни ҳаёт майдонига, давлат ишларига ва жамиятга қайтариш йўлида қилинадиган ҳаракатга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
- Ҳоким эса, куч ишлатиш тўғрисида келган ҳадислардан мустаснодир. Зеро, модомики ҳоким гуноҳ ишга буюрмас экан, зулм қилса ҳам, одамларнинг ҳуқуқларини поймол этса ҳам, унга итоат этиш вожиблиги ҳақида ҳадислар бордир. Қолаберса, ҳоким очиқ кофирликни ошкор этмас, яъни куфр қонунлари асосида бошқармас экан, унга қарши қилич ялонғочлашдан қайтарувчи ҳадислар ҳам бордир. Муслим Нофеъдан, Нофеъ Ибн Умардан, Ибн Умар Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)дан ривоят қилади: «Мусулмон киши модомики гуноҳ ишга буюрилмас экан, у ёқтирган ва ёқтирмаган ишларида ҳокимга қулоқ солиб, итоат қилиши вожибдир. Агар гуноҳ ишга буюрилса, қулоқ солиб итоат қилиши мутлақо жоиз эмас». Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилди, у айтди: Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) дедилар: «Кимики амиридан бирор ишни ёқтирмаса, унга сабр қилсин. Зеро, бирорта киши султонидан (амирига итоат этишдан) бир қарич ташқарига чиқиб ўлса, у жоҳилий ўлим билан ўлган бўлади». Бухорий Абдуллоҳдан ривоят қилди, у айтди: Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) дедидар: «Сизлар яқинда мендан кейин худбинликни ва сизлар мункар деб биладиган ишларни кўрасизлар. Шунда саҳобалар: Эй Расулуллоҳ, бундай ҳолатда нима иш қилишимизга буюрасиз, деб сўраганларида, Расулуллоҳ: Уларга ҳақларини адо этинглар ва ҳақларингни Аллоҳдан
23-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51
|