Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

келсак, у Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзидан олингандир:

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
„Мўминларнинг устидан кофирларнинг ҳукмрон бўлишига Аллоҳ ҳеч йўл қўймайди",    [4:141]
яъни мўъминлар устидан кофирларнинг салтанатга эга бўлиши жоиз эмас. Чунки уларга салтанатнинг бериб қўйилиши мусулмонларнинг хавфсизлигини Ислом ҳимоясига эмас, балки куфр ҳимоясига топширишдир.

 

Шунингдек, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган ҳар қандай юртга қарши, хоҳ унинг аҳолиси мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин, ғазот қилишга буюрар эдилар ва қуролли жанглар олиб борар эдилар. Бунга далил аҳолиси мусулмонлар бўлса Расулуллоҳ уларни ўлдиришдан қайтарганларидир. Анас (Розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди, у айтди: «Расулуллоҳ бир қавмга қарши ғазот қилсалар, тонг ёришгунгача уруш очмас эдилар. Агар азоннинг овозини эшитсалар ҳужум қилмас, агар азоннинг овозини эшитмасалар тонг ёришганидан сўнг ҳужум бошлар эдилар». Исом ал-Музанийдан ривоят қилинди, у айтди: Пайғамбар (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ҳар бир сарийяни жўнатаётганларида айтар эдилар: «Масжидни кўрсаларинг ёки азоннинг овозини эшитсаларинг бирор кишини ўлдирманглар». Азон ва масжид Ислом анъаналаридандир. Бу ҳадис бирор юртда мусулмонларнинг яшаётганлиги унга қарши курашиш ва қуролли жанглар олиб боришни ман қилмаслигини англатади. Яъни мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган юртлар дору-л-ҳарб яъни куфр диёри, деб эътибор қилинди. Чунки бу юртларда Ислом анъаналари

 

7-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51