Ҳиллари Клинтон Кавказ минтақасига сафар қилмоқда

533
0

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Ереванга ташриф буюрди. У Арманистон президенти Серж Саргсян билан учрашади.

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тоғли қорабоғ масаласи сўзлашувлар марказида бўлиши кутиляпти.

Сешанба куни АҚШ Давлат котиби Ботуми шақрида Америка-Грузия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик бўйича комиссия йиғинида қатнашади.

Чоршанба куни Клинтон хоним Бокуда Озарбайжон президенти Илхом Алиев билан учрашади.

АҚШ Давлат котиби пайшанба куни Туркияга ҳам сафар қилади.

Туркистон: Россия призиденти В. Путиннинг, дунё бўйлаб ўзининг чегара худудларини аниқлаш ва белгилаш мақсадидаги юриши, АҚШни ташвишга сола бошлади кўринадики, Хиллори Клинтон Россиянинг нозик минтақалари ва хавфли масалалари бўйлаб сафарга бел боғлабди.

Ха Путин ўз фаолиятини ўта қалтис бошлади. Уни харакатлари АҚШни унга бўлган муомиласини қайси томонга ўзгартириши номаълум. Шуниси аниқки иккиси ҳам, ҳаракатларини уларга қарам бўлган давлатларда бир бирларини қизиқчиликларига зарба беришга қаратадилар.

Бу эса, асосан Марказий Осиё ва Кавказда нотинчликлар келтириб чиқариш орқали амалга оширилади.

Осиё давлатлари, хозирдан Россиянинг маслахатлари бўйича, ўз худудларида, ясама вахималар уюштира бошладилар. Мақсадлари, Ғарб томонидан тайёрлаб борилаётган ҳар хил фитналарнинг олдини олишга қаратилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here