Суриядаги кимёвий қуроллар Россияда йўқ қилиниши режалаштирилмоқда

614
2

100615882-obama-and-putin-about-assad-making-gas

Россия маълумот манбаларидан олинган хабарларга кўра, АҚШ ва унинг ҳамкорлари Суриядаги кимёвий қуролни Россияда йўқ қилинишини исташмоқда.

Башар Асад қўлидаги кимёвий моддаларни йўқ қилишни олға сурган Россиядаги ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар марказининг раҳбари Владимир Евсеевга кўра бунинг имкони бор. “Тахминларга кўра, Сурияда 1000-1300 тоннага яқин кимёвий қурол мавжуд. Буларни Уралга қарашли Курганская минтақасидаги Щучье шаҳрида йўқ қилиш имкони бор», дейди Владимир Евсеев.

Евсеев кимёвий қуролларни Суриядан олиб чиқиш муаммо эканини таъкидлар экан, “кимёвий захираларни Суриядан олиб чиқишда юзага келадиган силкиниш натижасида унинг портлаб кетмаслигига кафолат бера олмаймиз. Шундай бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Бундан ташқари кимёвий захиралар юкланган кемалар Бўғоздан ўтиш учун Туркиянинг розилиги керак. Туркия бу кемаларни Бўғоздан ўтишини таъқиқлаб қўйиши мумкин”, дея билдирди.

Қурол-яроқ бўйича мутахассис Наталя Калинина ҳам кимёвий қуролларни Суриядан олиб келиш катта миқдорда сарф харажат талаб қилади, деган фикрда. “Бунинг учун хос кемалар ва контейнерлар зарур бўлади. Хос гуруҳ ташкил қилиш ва йўл хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олганда сарф харажат янада ортади. Демак, уни йўқ қилиш учун бир млрд. Доллардан ҳам ортиқ сарф харажат керак бўлиши ҳам мумкин”, деди у.

Айни пайтда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриядаги кимёвий қуролларни йўқ қилиш мавзусида АҚШни товламачиликда айбламоқда. Унга кўра АҚШ 7 модданинг амалга ошишини таъминлаш учун товламачилик йўлига ўтган.

“АҚШлик ҳамқасбларимиз бизга нисбатан товламачилик йўлига ўта бошлади. Россиянинг БМТ хавфсизлик кенгашида 7 моддага тегишли қарори қабул этилмайдиган бўлса кимёвий қуролни таъқиқловчи ташкилотнинг фаолияти тўхтатилишини айтишмоқда. Бу ҳолатда Жон Керри билан тузган битимдан узоқлашган бўламиз. Аввал кимёвий қуролни таъқиқловчи ташкилот қарор қабул қилиши керак эди, ундан сўнг БМТ хавфсизлик кенгаши бу қарорни тасдиқлаши лозим эди. 7 модда асосий мавзу эмас эди”, деди Лавров.

 

Туркистон:  Юқоридаги Асаднинг режими томонидан кимёвий қуролларни топширилаётгани ҳақидаги ҳайқириқлар, АҚШ ва Рссия томонидан режалаштирилган лоиҳа бўлиб, иккинчи этапида мухолифат кучларидан ҳам ўз қўлларидаги кимёвий ёки яна бошқа қуролларини топшириш талаб қилинади.

Улар қўлларида бу каби қуроллар йўқлиги ҳақидаги баёнотлари қабул қилинмайди. Натижада уларга босим уюштириш учун шароит пайдо бўлади. Ҳалқаро текширувлар ўтказиш лозимлиги ва яна шунга ўхшаш мулоҳазалар кўра бошланади. Натижада уларни бу каби қуролларни яшираётганликда айблай бошлашади. Режа ана шу мақсадни рўёбга чиқариш асосига қурилган.

Хатто илгари қўлланган кимёвий ҳужумларни ҳам мусулмонлар зиммасига юклашга ҳаракат қилинади. Халқнинг бу ишларга муносабатларига кўра, Аҳмад Жабра каби қалбаки ҳукумат вакиллари фойдаланиб қолишга уруниб кўришади. Улар ҳеч бўлмаганда Сурия халқини иккига бўлиб беришга ҳаракат қилишади. Муваққат ҳукуматни Асаднинг ўрнини эгаллаб олиши, Сурияни гражданлар урушига олиб келади.

Лекин Оллоҳнинг нусрати билан, бу каби маккор режалар барҳам топади инша Оллох.

2 COMMENTS

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here