НАТО Россияни Абхазия ва Жанубий Осетияни тан олганлигидан воз кечишликка чақирмоқда

485
0

НАТО, Грузиянинг Шимолийатлантик алянсга қўшилишликка бўлган интилишини қўллаган холда, Россияни Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олганлигидан воз кечишлигини талаб қилишда давом этади.

“Биз, Россияни Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олганлигидан воз кечишликка чақиришликда давом этамиз”, – дейилади Чикагодаги НАТО саммитининг якуний боёнотида.

“Биз, Грузиянинг куч ишлатмаслик мажбуриятини олқишлаймиз ва Россияни бунга мутаносиб жавоб қайтаришликка чақирамиз”, – белгилаб кетилади баёнотда.

Баёнотнинг давомида кўрсатилишича, НАТО мамлакатлари, 2008 йил октябридан буён ўтказилиб келаётган Кавказорти давлатлари хавфсизлиги ва барқарорлиги борасида Женева музокаралари қатнашчиларини, “Грузиянинг халқаро тан олинган ҳудудидаги низони тинчлик йўли билан бартараф қилишликда” ЕХХТ, БМТ ва Евроиттифоқи билан яқиндан ҳамкорликка ва “ўзининг мақсадли хизматини натижали бажаришликка” чақиради.

Женева музокаралари 2008 йил августида рўй берган Жанубий Осетия фожиали ходисаларидан сўнг эришилган Россия ва Франция президентларининг келишуви асосида ўтказилиб келинади. Мазкур музокараларда Абхазия, Жанубий Осетия, Грузия, Россия, АҚШ вакиллари, ҳамда ЕИ, ЕХХТ ва БМТ намоёндалари тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этадилар.

Баёнотда яна айтилишича, НАТО саммити қатнашчилари “Грузиянинг алянсга тааллуқлигини кучайтириш, шунингдек Грузия билан сиёсий длиалог, амалий ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни мустақкамлашга” келишиб олдилар.

“Биз Грузия ҳудудида Россия Ғарбий вужудининг кучайиб бораётганидан ташвишдамиз ва Россияни инсоний ёрдам ва халқаро кузатувчилар учун эркин харакат шароитларини яратиб беришликка чақирамиз”, – таъкид қилинади баёнотда.

“Грузия ҳудуди” деб НАТО, Абхазия ва Жанубий Осетияни назарда тутади.

Шунингдек, АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон ҳам, НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари бошлиқлари билан учрашуви чоғида Абхазия ва Жанубий Осетия борасидаги Россияга чақириғни такрорлади.

2008 йил 8 августга ўтар кечаси Грузия қўшинлари Жанубий Осетияга ҳужум қилиб, унинг пойтахти Цхенвали шахрининг бир қисмини вайрон қилди. Кўпчилиги РФ фуқоролигини қабул қилган Жанубий Осетия халқини ҳимоя қилишлик учун, Россия мамлакатга ўз қўшинини олиб кирди ва беш кун давом этган Ғарбий амалиётлардан сўнг грузия Ғарбийларини ҳудуддан қувиб чиқарди.

Жанубий Осетиянинг ҳамда Грузиянинг яна бошқа собиқ автономияси – Абхазиянинг мустақиллигини тан олганлигига жавобан, Тбилиси Москва билан дипломатик алоқани узган ва икки кавказорти республикаларини, босиб олинган ҳудудлар, деб эълон қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here