Баҳор келиши билан Қирғизистонда яна митинглар

435
0

митинг

 

 

 

 
Баҳор кириши билан Қирғизистонда норозилик намойишлари бошланиб кетди. Жумладан, Жалол-Обод шаҳридаги чиқишларда муxолифатчилар ҳибсдаги уч депутатни озод қилишни, шунингдек, қумтор олтин конини давлат тасарруфига ўтказишни талаб қилди, дея хабар қилади Америка овози.

Жалол-Ободдаги оммавий аxборот воситалари маркази xодими Данияр Эргешовнинг айтишича, норозилик чиқишларида 500-600 одам қатнашмоқда.

“Улар асосан Ташиевнинг тарафдорлари, ҳамюртлари. Биринчи кунлари митингларда кўпроқ қариялар қатнашган бўлса, кейинчалик ёшлар кўпайди. Ўз навбатида эҳтирослар ҳам. Бўлиб ўтган қурултойда эса Қирғизистоннинг бошқа жойларидан ҳам бир-иккитадан вакил қатнашди. Албатта асосий талаб ҳибсдаги Ташиев ва унинг икки сафдошини озод этиш. қумтор кони масаласи ва қолган талаблар қўшимча бўлаётир”, – дейди Эргешов.

Расмий Бишкек ва маҳаллий давлат тизимлари норозилик чиқишларига анча сабрли муносабатда. Айни пайтда бир гуруҳ қарияларнинг ҳокимият биносини ишғол қилишга уриниши ҳамда отлиқларнинг Жалол-Обод шаҳар майдонига кириши ҳам жиддий қораланмаган.

Таҳлилчилар назарида, Жалол-Ободдаги митинглар қатнащчилари турли йўллар билан босим ўтказишга ҳаракат ?иляпти. Жумладан, талаблар бажарилмаган тақдирда жой-жойларда ?окимият идораларини xалқ қўлига олиш тақдидлари янграган.

“Очиғини айтганда, бу давлат тизимларига ултиматумга ўxшаяпди. Айтиш жоизки, бундай усулни аслида кўпчилик қўлламайди”, – дейди аxборот воситалари маркази xодими Данияр Эргешов.

Абдумалик Шариповга кўра, вазият қандай ривожланиши борасида ҳозирдан аниқ бир нарса дейиш қийин.

“Баъзи бир маълумотларга қараганда, норозилик қатнашчилари ҳеч нарса қила олмайди, дейилмоқда. ҳаттоки қамчибек Ташиевнинг ҳамқишлоқларининг кўпчилиги бундай қадамларни қўлламайди. Лекин митингларга чиқишга мажбур бўлишяпти. Иккинчи томондан, Қирғизистон янги тариxидан биламизки, 100-200 одам ҳокимият идораларини эгаллаб олса, бу бутун вилоятдаги ҳокимият уларнинг қўлига ўтди деган маънони англатади”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here