Матбуот баёноти
Бундай қуруқ шиорлар, конференциялар ва юришлар сояси остида, Фаластин то халоскор келиб қутқаргунига қадар, босқинчиликда қолаверади!
Яманнинг Санъо ва бошқа кўплаб шаҳарлари ҳижрий 1445 йил 26 рамазон, милодий 2024 йил 6 апрел жума куни халқаро Қуддус куни муносабати билан оммавий юришларга гувоҳ бўлди.
Қуддус куни баъзилар ўйлаганидек Масжидул Ақсо ва Қуддусни яҳудийлар ифлослигидан озод қилиш куни эмас! Қуддус кунини ҳар йили нишонлаш бошлаганига қарийб эллик йил бўлди, лекин дунё фақат юришларга гувоҳ бўлмоқда!
1979 йилда Хумайний гўёки «сафарбар қилиш, намойиш қилиш ва Уммат онгини ўстириш» мақсадида рамазон ойининг охирги жумасини Халқаро Қуддус куни (Форсча: руз жаҳони Қудс) деб эълон қилди. Сосоний зардуштийлар ҳам форс янги йили ва наврўз байрами олдидан йилнинг охирги чоршанба куни кечқурун С ҳарфи билан бошланадиган еттита асосий таом тайёрланишидан олдин, касалликдан халос бўлиш учун олов ёқиб, устидан сакрашарди!
Ғайримисулмонлар ҳам ва ҳатто яҳудий вужуди ҳам Халқаро Қуддус кунини нишонлайди. Яҳудийлар Шарқий Қуддуснинг 1967 йилги спектакл урушидан кейин аннексия қилинганини нишонлаш учун Қуддус кунини миллий байрам деб эълон қилишган. Халқаро Қуддус куни Эронда форс тақвимига кўра янги йил бошланишини билдирувчи наврўз каби расман дам олиш куни эмас. Қуддус куни ўқитувчилар куни, хотин-қизлар куни, кўчат экиш куни каби БМТ томонидан нишонланадиган ва дунё бўйлаб ҳар йили маълум ойларда ўтказишга чақириладиган байрамлардан биридир. БМТ кун билан тун тенг бўлган наврўзни расмий байрам куни сифатида қабул қилиб, унинг халқлар ва турли жамоалар ўртасида маданий хилма-хиллик ва дўстликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишда ЮНЕСКО конвенциялари билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлаб келади!
Бу йил рамазоннинг йигирма тўртинчи куни «Фаластин Умматнинг марказий масаласи» номи остида конференция ўтказилди. Яманнинг Санъо шаҳрида иккинчи марта ўтказилаётган ушбу конференция Теҳронда бир неча йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинадиган «Фаластин интифозасини қўллаб-қувватлаш халқаро конференцияси» билан бир хилдир.
Ҳусийлар одамлар кўнглидан жой олиш ҳамда ўз издошлари Қуддусни озод қилиш мақсадида йўлга чиққанликларига одамларни ишонтириш учун бундай «миллионлар юриш»ларини ва турли хил конференцияларни ташкил қилиб келишмоқда. Булар қуруқ шиорлардан бошқа нарса эмас. Хўш, Ислом уларнинг Ямандаги бошқарувларининг қаеридан жой олган? Ким Ислом шиорини кўтариб, Фаластин ва бошқа ерларда Ислом масаласига ёрдам беришни даъво қилаётган бўлса, аввало сўз ва амалда Исломни татбиқ қилиши керак.
Тарихдан маълумки, Ибн Алқамийнинг роли мўғул татарларнинг мусулмон юртларни ишғол этишларига ёрдам беришдан иборат бўлган. Бугун ҳам Ғарб ўзининг Исломга қарши урушдаги ғаразли режалари доирасида айни шу ролни жонлантирмоқчи бўляпти. Масалан, Хурмуз ва Бобул Мандаб бўғози ҳамда Араб денгизи ва Қизил денгиз устидан тўлиқ назорат қилиш ҳуқуқини Фаровонлик коалициясига бериш мақсадида Қуддус куни байрамлари ва Қуддус конференцияларини ўтказиш ортида турган Эрон етакчилигидаги «қаршилик ўқи» учун у билан Фаровонлик коалицияси ўртасида минтақавий уруш аланга олишини режалаштириши ҳам айни шу рол доирасига киради. Чунки кофир Ғарб Исломнинг ҳокимиятга келишини олдини олиш ва мусулмон юртларини малай ҳукмдорлар зўравонлиги остида ушлаб туриш учун энг самарали усулларни қўлламоқда. Одамларни мазҳабпарастлик ва бошқа масалалар билан банд қилиб, ўз динлари ва реал масалаларидан чалғитмоқда. Фаластин «қаршилик ўқи» деб аталаётган нарса учун қуруқ шиордан иборат. Дарҳақиқат, Али Хоманаий «бугун Эрон ўзини тиклаш жараёнида. У Ҳамас номидан Исроил билан урушга киришга тайёр эмас», деди.
Ким «Қаршилик ўқи»ни фош этса, шунинг ўзи етарли, демаслик керак. Бундай дейиш нотўғри. Чунки қолган ҳукмдорлар, масалан, Туркия, Форс кўрфази, Миср ва бошқа исломий юртлардаги ҳукмдорлар, ҳар бири бошдан оёқ малайликка ботишган. Биз мусулмонлар масаласини сотаётган ва кофир Ғарб билан дўстлашаётган ҳар бирини фош этамиз ҳамда мусулмонларни Ислом давлатини барпо этишга очиқ даъват қиламиз. Чунки ушбу давлатгина ичкарида Исломни татбиқ қилиб, ташқарида уни бутун оламга ҳидоят ва нур сифатида олиб чиқади, мусулмонлар ўртасидаги чегаралару тўсиқларни йўқ қилади, малай ҳукмдорлар ва уларнинг гумашталарини ахлат жарлигига улоқтириб ташлайди.
Яман аҳли кофир Ғарбнинг бу режаларига қарши тура олмайди. Тура олиши учун албатта Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиши лозим. Зеро, Халифалик давлати Уқоб байроғини баланд кўтариб, бундай нопок режаларга қарши туради ва босиб олинган исломий юртларимизни озод этади.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман
вилоятидаги матбуот бўлими