Байден орадан 27 кун ўтиб Нетаняхуга қўнғироқ қилди

3254
0

Байден орадан 27 кун ўтиб Нетаняхуга қўнғироқ қилди

АҚШ президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан 27 кун ичида биринчи марта телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда “Спутник” агентлиги хабар тарқатди. Хабарда маълум қилинишича, икки давлат раҳбарларининг телефон суҳбатида Ғазо секторидаги вазият муҳокама қилинган.

АҚШ миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг баёнотига кўра, учрашув чоғида Ғазода гаровга олинган барча асирларни озод қилиш ва бегуноҳ фуқароларни “ҳимоя қилиш” учун олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинган.

Байденнинг Нетаняҳуга минтақадаги бегуноҳ тинч аҳолини ҳимоя қилиш масъулиятини таъкидлаганлигини ифода этган Кирби, АҚШ Президенти Исроил ҳукуматининг Ғазога катта миқдорда ун жўнатиш рухсатини мамнуният билан қабул қилганини билдирди. Кирбининг қайд этишича, учрашув чоғида томонлар денгиз орқали минтақага ёрдам етказиб бериш вариантлари устида ҳам муҳокама олиб борган.

Изоҳ: Бундан бир неча кун авал Оқ уйнинг сабри тугаётгани” ва “АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши якунига етаётгани” даъво қилинган эди. Шунингдек, Ғазода тинч аҳолининг давомли ҳужумга тутилиши ва Ғазога етарлича гуманитар ёрдам ўтишига рухсат берилмаётганлиги Вашингтон ва Тел-Авив ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига сабаб бўлаётгани АҚШнинг “Ахиос” сайти тарафидан ҳам, илгари сурилган эди.

АҚШнинг бу қадами иккиюзламачи қадам эканлигига шубҳа йўқ. Чунки яҳудий вужудининг қирғинлари дунё аҳли наздида Исроил билан бир қаторда Америкага нисбатан ҳам қаттиқ нафрат уйғотди. Нақафат мусулмонлар, балки ғайридинлар ҳам инсонийлигидан келиб чиқиб, бу қирғинни лаънатламоқда. Бу ҳолат чўкиб бораётган глобал капиталистик тизимга ишончсизликни яна-да кучайтирди. Шу сабабдан Америка ва Ғарб олами инсоният олдида ўзини оқлашга эҳтиёж сеза бошлади.

Айниқса, Ислом Уммати онгида “Ғазо фақат Мусулмонлар қўшинлари билангина озод қилинади”, деган ғояга интилишнинг кундан-кунга кучайиб бориши куфр оламининг уйқусини қочирди. Агар яҳудий вужудининг қирғинлари давом этса, Ислом оламидаги жараён назорат қилиб бўлмайдиган нуқтага ўтиб кетиши хавфи кучайиб бормоқда. Бу эса Исроилнинг қулаши ва унинг ортидан АҚШ бошчилигидаги Ғарб оламининг қулашини англатади.

Аммо АҚШ ўзини оқлашга ҳар қанча уринмасин, Ғазода юз берган ваҳшийликлар, Ислом умматининг бошига келаётган зулмларнинг манбаи кофир Америка эканлигини кўрсатиб турибди. У етакчилик қилаётган капиталистик оламнинг дунё аҳли бошига солмаган кулфат қолмади. Ҳатто ўзларининг фуқаролари ҳам капитализмнинг зулмларидан омон қолмади. Шунинг учун аниқ айтиш мумкинки, бугунги кунда нафақат Ислом олами, балки бутун дунё Рошид халифалик давлатининг адолатига муҳтож бўлиб қолди. Яъни инсонга инсон сифатида қарайдиган, инсоннинг ҳаёти, мол-мулки, дини, иффати ва ор-номуси каби юксак қадриятларни асраб-авайлайдиган, унинг ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қиладиган, инсониятни куфр зулматидан қутқариб, Ислом нурига олиб чиқадиган давлатга бутун инсоният муҳтож бўлиб қолди. Бу давлат эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид халифалик давлатидир, ундан бошқаси эмас!

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here