Покистон армияси қўмондонининг Америка билан иттифоқи ва кўрсатаётган садоқати

6133
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Покистон армияси қўмондонининг Америка билан иттифоқи ва кўрсатаётган садоқати

Савол:

Покистон армияси қўмондони Осим Мунир ўзининг Америкага қилган сафари чоғида («Покистон Қўшма Штатлар билан узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорлик орқали икки томонлама муносабатларни кенгайтиришни истайди», деб айтди. Сўнг «АҚШга қилган сафари чоғида сиёсий ва ҳарбий расмийлар билан ўтказган учрашувлари ғоят ижобий бўлгани»ни таъкидлади. Покистон армиясининг «Х»даги арабча саҳифаси, 2023 йил 20 декабр). Покистон армияси қўмондонлиги Осим Мунирнинг армия қўмондонлигига 2023 йил 11 декабрда тайинлангандан кейин амалга оширган илк расмий сафари АҚШга бўлганини хабар қилган эди… Савол шуки, Покистоннинг Қўшма Штатлар билан узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтираётгани, армия қўмондонининг АҚШда сиёсий ва ҳарбий амалдорлар билан бўлган учрашувлари жуда ижобий ўтганини таъкидлаши нимани англатади? Бу учрашув, айниқса, Ҳиндистон ва Кашмир, кейин Афғонистон масаласида, қолаверса, яҳудийларнинг тажовузи олдида Фаластин аҳлига ёрдам беришни олдини олиш масаласида, хусусан «икки давлат ечими» дастаги остида яҳудий вужудини тан олиш мавзусида мустамлакачи Америка билан иттифоқчиликни янада мустаҳкамлашни англатадими? Ташаккур!

Жавоб:

Юқоридаги саволларга жавоб бериш учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

  • 2022 йил 24 ноябр куни генерал Қамар Жавид Бажванинг ўрнига унинг тавсияси билан ҳамда америкапараст бош вазир Шаҳбоз Шарифнинг розилиги асосида Осим Мунирнинг армия қўмондони этиб тайинлангани эълон қилинди. Бу Осим Мунирнинг армия қўмондони этиб тайинланиши Американинг истаги эканини, Осим Мунир ҳам Американинг талабларига худди Бажва рози бўлгани ва ҳамкорлик қилгани каби рози бўлишини кўрсатмоқда. Мунирнинг армия қўмондони этиб тайинланиши Покистон иқтисодий кризисни бошдан кечираётган даврга тўғри келмоқда. Зеро, у Саудия ва бошқа Форс кўрфази давлатларидан пул оқимини таъминлай оладиган шахсдир. Чунки Осим Мунир Саудияда бир муддат хизмат қилган ҳамда у ерда яхши алоқаларга эга… (Кузатувчиларнинг фикрича, армия қўмондонининг сафари жуда зарур бўлган молиявий ёрдамга йўл очиши мумкин. https://tribune.com.pk, 2023 йил 5 январ).

Осим Мунир Америкага бутунлай тобе бўлган ҳарбий тизимнинг бир бўлагидир. У хавфсизлик ва ҳарбий лавозимларга кўтарилиб, 2014-2016 йилларда армияда қуруқлик кучларининг шимолий ҳудудлар қўмондони лавозимида, 2016-2018 йилларда ҳарбий разведка бошқармаси директори лавозимида хизмат қилди. Шунингдек, 2018-2019 йилларда бош разведка директори лавозимида ҳам хизмат кўрсатиб, Қабилалар минтақасида жанглар олиб борди. Осим Мунир Америкага тобе Покистон режимининг асосий устунларидан биридир… 2019 йилда собиқ бош вазир Имрон Хоннинг қарори билан у ҳеч қандай сабабсиз разведка хизматидан озод этилиб, ўрнига Файз Ҳамид тайинланди. Ўшанда ваколат муддати 2022 йил 29 ноябрда тугайдиган Бажванинг ўрнига армия қўмондони этиб кимнинг тайинланиши борасида Имрон Хон билан армия ўртасида келишмовчилик юзага келган эди. Хабарларда ҳам Имрон Хоннинг Бажвага яқин бўлган Осим Мунир билан келишолмаслиги ва ўзига яқин деб билган Файз Ҳамидни ички разведка директори этиб тайинламоқчи бўлганлиги маълум қилинган. Афтидан, Имрон Хон Армия назорати остида қолмаслик учун ўз иродасини бош вазир сифатида армияга ўтказмоқчи бўлган кўринади. Чунки армия ҳукуматнинг васийси сифатида иш тутиб, унга ўзи истаган сиёсатни юклаб келар эди. Айни келишмовчилик сабабли Имрон Хон 2022 йил апрелда мансабидан олинди. Кейин унга қарши коррупция ва давлат сирларини ошкор этиш айблови билан иш қўзғатилди. Биз 2022 йил 5 майдаги саволга жавоб нашримизда бундай деган эдик: (… Юқорида айтганимиздек, Имрон Хон армияга ва унинг ортидаги Америкага қилган шунча хизматлари ўзига ҳеч қандай фойда келтирмаслигини кутмаган эди! У афтидан, мустамлакачи кофирларнинг қўллаб-қувватлови билан малай сифатида ҳокимиятга келган ҳар бир киши уларнинг наздида шахмат донасига айланиб қолишини, ўзлари хоҳлагандек ўйнатишини, агар манфаатларини амалга ошириб бермаса, истаган пайтларида иккиланмай қурбон қилиб юборишларини англаб етмаган кўринади. Зеро, Имрон Хон билан ҳам худди шундай бўлди!). Шунинг учун Америка Имрон Хоннинг ағдарилишига қарши чиқмай, зимдан бунга розилик билдирди. Маълумки Имрон Хон Американинг малайи эди. Шу сабабли, Имрон, Бажва ва Ҳамид 2019 йилда Кашмирнинг Ҳиндистон томонидан аннекция қилинишида Америкага розилик кўрсатишган. Ўшанда улар аннекциядан икки ҳафта олдин Америкага сафар қилиб, президент Трамп билан учрашишган ва шу сабабли аннекцияга қарши бирор жиддий ҳаракат қилишмаган эди. Билъакс, Американи рози қилиш ҳамда ўз курсилари ва баъзи тор манфаатларини сақлаб қолиш учун бунга зимдан розилик беришган. Америка армиянинг ҳукумат ва халқ устидан ҳукмронлигини қўллаб-қувватлади. Чунки армия қўмондонлиги – сиёсий доирадан фарқли ўлароқ – АҚШга боғланган ва унинг мустамлакачилик манфаатларини рўёбга чиқарадиган бўлиб қолганди. Сиёсий доирада эса, Американинг ҳам, инглизларнинг ҳам малайлари мавжуд бўлгани боис, айни доирадаги малайларнинг ўзгариши билан у ерда ўзига бўлган садоқатни таъминлай олмай қолиши мумкин.

  • 2023 йил 11 декабр куни Покистон армиясининг «Х»даги арабча саҳифасида бундай дейилди: («Покистон армияси қўмондони генерал Осим Мунир расмий сафар билан АҚШга жўнаб кетди. Сафар давомида АҚШдаги юқори мартабали расмийлар ва бошқа амалдорлар билан учрашади. Бу унинг лавозимга киришганидан бери биринчи расмий сафаридир»). Шунингдек, Мисрнинг «Shorouk news» газетаси 2023 йил 11 декабрда Покистоннинг «The ExpressTribune» саҳифасига таяниб хабар қилишича, («Армия қўмондонининг айни сафари ўтган ҳафта АҚШнинг юқори мартабали мулозимларининг Покистонга қилган сафари ортидан амалга оширилмоқда. Байден маъмуриятининг қочқинлар масалалари бўйича юқори мартабали расмийси тўрт кунлик ташриф билан Исломободга келди. Бу Покистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган бир пайтда америкалик расмийлар амалга оширадиган бир қатор ташрифларнинг биринчисидир. Аҳоли, қочқинлар ва миграция масалалари бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Жульета Вальс Нойес 2023 йил 7 декабр пайшанба кунга қадар Покистонда қолган». Ўша куни армия қўмондони Осим Мунирнинг «ноқонуний яшаётган ажнабийларни депортация қилиш тўғрисидаги ўз мамлакати ҳукумати қабул қилган қарорни қўллаб-қувватлаши, улар Покистон хавфсизлиги ва иқтисодига таъсир қилишаётгани, шу боис, белгиланган меъёрлар асосида инсонпарвар ва муносиб тарзда ўз ватанларига қайтарилишлари» тўғрисидаги баёноти ҳам иқтибос қилиб келтирилди). Бундан Покистоннинг ички ишларига, жумладан, қочқинлар масаласига Американинг қанчалик даражада аралашаётгани кўриниб турибди. Қочқинлар масаласи уруш туфайли Покистонда бошпана топган ва ўнлаб йиллар давомида ўзларининг иккинчи юртларида яшаб келаётган афғонлар билан боғлиқ масаладир. Улар ажнабий эмаслар. Зеро, мусулмонларнинг юрти биттадир. Америка икки мусулмон юрт бўлмиш Покистон ва Афғонистон ўртасидаги келишмовчиликлардан фойдаланиб, минтақада ўз нуфузини мустаҳкамламоқчи бўляпти… Шу тариқа, Америка Покистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни кескинлаштиришга ҳамда уларнинг бирлашишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда. Шунда Покистон Кашмирни озод қилиш учун Ҳиндистонга қарши жанг қилиш ўрнига, ўзи билан Афғонистон ўртасидаги айни кескинликдан азият чекиб, шу билан овора бўлиб қолади! Бунинг натижасида Ҳиндистон Покистон билан бўлган фронт хавфсизлигини таъминлашга эришади. Моди ҳукумати ҳам барча саъй-ҳаракатини Хитой билан бўлган курашда Америкага хизмат қилишга қаратади.
  • «Marefa» веб-сайти Покистоннинг «Dawn» сайтидан 2023 йил 15 декабрда бундай иқтибос келтирди: («Армия қўмондони Осим Мунир 2023 йил 14 декабр куни АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашди. Учрашувдан кейин Пентагон томонидан берилган баёнотда «Бу икки расмийлар минтақавий хавфсизлик бўйича сўнгги ўзгаришлар ва икки томонлама мудофаа ҳамкорлигининг потенциал соҳаларини муҳокама қилганликлари, Осим Мунир АҚШ штаб ҳайъатининг бирлашган қўмитаси раиси Генерал Чарльз Браун билан ҳам учрашгани» билдирилди). Сайтда айтилишича, («Армия қўмондони Осим Мунир 2023 йил 15 декабрда АҚШ давлат котиби Блинкен ва унинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд ҳамда миллий масалалар бўйича маслаҳатчи ўринбосари Жонатан Файнер билан ҳам учрашган»). Сайтда, шунингдек, АҚШ давлат департаменти матбуот котибининг сўзларидан қуйидагича иқтибос келтирилган: («Покистон муҳим ҳамкоримиз. Биз Покистон ҳукуматидаги кўплаб суҳбатдошлар билан алоқадамиз… Мудофаа соҳасидаги ўзаро ёрдам ва минтақавий хавфсизлик бўйича Покистон билан бўлган ҳамкорлигимизнинг давом этишидан умидвормиз». Сайтда Осим Мунир билан Блинкен ўртасидаги учрашув ҳақида бир дипломатик манбанинг «Улар умумий икки томонлама муносабатлар ва минтақавий вазиятни муҳокама қилишди», деган сўзи ҳам иқтибос келтирилди. Покистон армияси қўмондони ва разведка бошқармаси раҳбарининг Блинкен билан учрашувлари тўғрисидаги саволга АҚШ давлат департаменти матбуот котиби «Мудофаа соҳасидаги ўзаро ёрдам ва минтақавий хавфсизлик бўйича Покистон билан бўлган ҳамкорлигимизнинг давом этишидан умидвормиз», дея жавоб берди. Америка ҳукумати веб-сайти, 2023 йил 18 декабр).

Буларнинг барчаси Покистон армияси қўмондонининг америкалик ҳарбий, хавфсизлик ва ҳатто сиёсий амалдорлар билан гўё мамлакат президенти сифатида қизғин учрашувлар ўтказаётганини кўрсатади!… Америка Покистондаги ишларни қайта тартибга солиш учун шу каби учрашувларни янада кенгайтирмоқчи эканлиги эҳтимолдан холи эмас. Чунки Покистон сайловлари (2024 йил феврал) яқинлашаётган экан – агар сайловлар кечиктирилмаса албатта – Америка Покистондаги ўз одамлари ва уларнинг сиёсатлари ўзи хоҳлаган сиёсатда кетаётганига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди… Шу боис, бу учрашувлар «ҳамкорлик» бўлиб кўринса-да, аслида Америкага содиқлик учрашувларидир. Ҳаммасидан ҳам ажабланарлиси шундаки, армия қўмондони Осим Мунир диндор бўлиб кўринади. Ҳатто баъзилар уни «мулла генерал» яъни шайх деб атайдилар! Шунга қарамай, Америка билан иттифоқчилик қилиб, унинг режалари бўйича қадам ташлаяпти, мақсадларини амалга ошириб, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ниқоби остида минтақада унинг нуфузини кенгайтириш учун йўл очиб беряпти. У Исломдаги ҳақиқий диндорлик садоқатни кофирларга эмас, балки Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳамда унинг росули Муҳаммад ﷺга кўрсатишни талаб қилишини гўё билмайдигандек:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَتُرِيدُونَ أَنْ تَجْعَلُوا لِلَّهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَاناً مُبِيناً﴾

«Эй мўминлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарларингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни истайсизми?»                               [Нисо 144]

Диндорлик амалсиз қуруқ номдан иборат эмас!

﴿أَفَلَا يَعْقِلُونَ﴾

«Ахир, ақл юргизмайдиларми?!»                                                                               [Ясин 68]

  • Покистон овози сайти 2023 йил 19 декабрда қуйидагиларни нашр қилди: (Бош штаб бошлиғи генерал-лейтенант жаноб Осим Мунир Флорида штатининг Тампа шаҳридаги АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM)га ташриф буюрди. Мунир (CENTCOM) қўмондони генерал Майкл Курилла билан бўлган учрашувда ҳарбий ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик каби бир қатор масалаларни муҳокама қилди. Покистон армиясининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан чиқарилган баёнотда айтилишича, бош штаб бошлиғи АҚШ Марказий қўмондонлиги қароргоҳига бориб, АҚШ марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Эрик Курилла билан жиддий суҳбатлар ўтказди. Учрашувда Мунир ва Курилла умумий манфаатларга эга масалалар, айниқса, минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик юзасидан атрофлича фикр алмашишди. Покистон бош штаб боғлиғи Осим Мунирга кўра, икки армия генераллари муштарак ўқув машғулотлари йўналишлари ҳақида фикр алмашиб, интерактив машғулотларни кучайтириш зарурлигини таъкидлаганлар… Покистоннинг олий даражадаги генерали АҚШга ташрифи чоғида АҚШ марказий қўмондонлигининг қўшма операциялар марказида ҳам бўлди… Байден маъмурияти Покистонни қўллаб-қувватлаб, уни «НАТО ташқарисидаги асосий иттифоқчи», деб таърифлади).

Булардан Покистон армияси қўмондони, унинг Америкага қилган сафари ва америкалик расмийлар билан олий даражадаги учрашувлари, уларнинг Осим Мунир билан муҳим масалаларни муҳокама қилишлари, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратилиши, буларнинг барчаси АҚШ маъмурияти наздида нақадар муҳим экани аён бўлади. Бошқача айтганда, Покистон аксиламерика исломий ҳаракатларга қарши курашда ҳамда минтақада АҚШ нуфузини сақлаб туришда Американинг найзаси бўлади. Чунки Америка сиёсий малайлар билангина кифояланмаяпти, балки «Покистон ҳукумати ичкарисидаги кенг доирадаги суҳбатдошлар билан алоқа ўрнатиш» ниқоби остида унга ҳарбий малайлар ҳам керак бўляпти. У Покистонни муҳим ҳамкор, тўғрироғи, ўзининг минтақадаги сиёсатлари учун муҳим хизматкор деб ҳисоблайди. Дарҳақиқат, 2004 йилдан бери Покистонни НАТО ташқарисидаги асосий иттифоқчи деб эътибор қилиб келмоқда.

  • Покистон армиясининг «Х»даги арабча саҳифасида 2023 йил 20 декабр куни қуйидагилар нашр қилинди: («Армия қўмондони генерал Осим Мунир АҚШнинг етакчи тадқиқот марказлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлган самимий мулоқотда иштирок этиб, минтақавий хавфсизлик, трансчегаравий терроризм ҳамда жанубий Осиёда стратегик барқарорликни сақлашнинг аҳамияти бўйича Покистоннинг қарашларини тақдим этди». Армия қўмондони «Покистон геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатдан муҳим давлат. У ўзини алоқа маркази ва Марказий Осиёга кириш-чиқиш дарвозаси сифатида ривожлантиришни истайди», деди. У, шунингдек, «Покистоннинг узоқ муддатли ва кўп тармоқли ҳамкорлик орқали АҚШ билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқчилигини» таъкидлаб, «Қўшма Штатларга қилган сафари мобайнида ўзининг сиёсий ва ҳарбий амалдорлар билан бўлган учрашувлари жуда ижобий бўлганини» урғулади. Генералнинг таъкидлашича, «Покистон ўнлаб йиллар давомида минтақавий барқарорлик, глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун трансчегаравий терроризмга қарши қўрғон бўлиб келди». У «Покистон терроризмга қарши курашда мисли кўрилмаган даражада ҳисса қўшган бўлиб, бу йўлда жуда кўп фидокорликларни амалга оширган. Юртимиз халқнинг хоҳиш-истаклари асосида охиригача давом этади…» дея таъкидлади. Шунингдек, Кашмир муаммосини Кашмир халқининг орзу-умидлари ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорлари асосида ҳал қилиш кераклигига эътиборни қаратиб, «Кашмир халқаро миқёсда тан олинган можаро бўлиб, ҳеч қандай бир томонлама ҳаракат айни можаронинг моҳиятини минтақадаги миллионлаб одамларнинг хоҳиш-истакларига зид равишда ўзгартира олмайди», деди. У, шунингдек, Ғазодаги азоб-уқубатларга барҳам бериш, гуманитар ёрдам кўрсатиш ва минтақада доимий тинчликни таъминлаш учун икки давлат ечимини амалга ошириш зарурлигини ҳам қошимча қилди).
  • Кўриниб турибдики, Покистон армияси қўмондони икки томонлама ҳамкорлик номи остида Америка билан иттифоқ тузиш ва унга садоқат кўрсатишга асосий эътиборини қаратмоқда ҳамда буни узоқ муддатли ва кўп соҳаларни ўз ичига олган бўлишини истаяпти. Покистонни трансчегаравий, яъни асосан Афғонистон билан Покистон, хусусан бошқа мусулмон юртлари ўртасида терроризмга қарши кураш номи остида Ислом Уммати ва унинг озодлик ҳаракатларига қарши курашнинг таянч нуқтасига айлантиришни хоҳлаяпти. Бироқ, Афғонистон ва Покистон битта юрт экани, Ислом юртларини босиб олган мустамлакачилар уларни бўлиб ташлаб, ўрталарига чегаралар тортгани, мусулмон юртлари заиф, кучсиз аҳволда қолиши ҳамда уларни назорат қилиш, мустамлака қилиш ва бир-бирларига қарши фойдаланиш осон бўлиши учун мустамлакачилар уларни бир қанча давлатларга бўлиб ташлашгани барчага маълум.

Кашмирга келсак, генерал Мунирнинг Вашингтон сафари Ҳиндистон олий суди Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмини Ҳиндистонга қўшиб олинишини тасдиқлаб қарор чиқариши билан бир пайтга тўғри келди. Дарҳақиқат, Ал-Жазира нет 2023 йил 14 декабрда қуйидагича хабар тарқатди: (12 декабр куни беш нафар судья, шу жумладан, олий суд раисидан иборат судьялар кенгаши Кашмирнинг махсус мақомини бекор қилиш тўғрисидаги Моди ҳукумати қарорини маъқуллади). Ҳиндистон бу қарорни Американинг розилиги ва қўллаб-қувватловисиз қабул қилмайди. Шунга қарамай, Покистон армияси қўмондони АҚШнинг Ҳиндистонни қўллаб-қувватлаши ва Покистонга бўлган душманлигини унутиб ёки ўзини унутганга олиб, у ерга ўз сафарини амалга оширди! Қолаверса, Кашмир муаммосини халқаро муаммо сифатида кўриб, уни БМТнинг золим резолюциялари асосида ҳал қилиш кераклигини таъкидламоқда. Ваҳоланки, Кашмир масаласи исломий масала эканлиги ва Ҳиндистон томонидан босиб олингани барчага маълум. Покистон ҳаракатга келиб, Кашмирни озод қилиши ҳамда Кашмир халқига Ҳиндистон босқинчилиги ва зўравонлигига қарши туришда ёрдам бериши лозим. Айниқса, у бунга қодир мамлакатдир. Агар бош вазир Навоз Шариф ва ўша пайтдаги армия қўмондони Парвез Мушаррафнинг хиёнати бўлмаганида эди, Кашмирдаги жиҳодий ҳаракатлар 1999 йилда Каргил тоғларидаги жангда Покистон армиясининг қўллаб-қувватлови билан Ҳиндистонни деярли мағлуб қилган бўларди. Ўшанда Америка Навоз Шариф ва Парвез Мушаррафга бу ёрдамни тўхтатиб, Покистон кучларини олиб чиқиб кетишни ва Кашмир ҳаракатларини террорчи деб эълон қилишни буюрган эди.

Энди, яҳудийларнинг Ғазодаги ваҳший қирғинлари ва икки давлат ечими масаласига, яъни генерал Мунирнинг «минтақада барқарор тинчликни таъминлаш учун икки давлат ечимини амалга ошириш зарур», деб айтган гапига келсак, Фаластин муборак заминдир… У Ислом тупроғи бўлиб, у ерда яҳудийларнинг ҳокимиятга эга бўлиши ҳаргиз мумкин эмас. У ерда икки давлат ечимига мутлақо ўрин йўқ. Билъакс, Умар Форуқ фатҳ қилганидек, рошид халифалар мудофаа қилганларидек, Салоҳиддин озод этганидек ва Абдулҳамид яҳудийлардан асраб-авайлаганидек бўлиши лозим. Шунинг учун Фаластин Ислом замини бўлиб, савдога қўйилмайди. Шунингдек, уни босиб олиб, аҳолисини у ердан қувиб чиқарган босқинчилар билан ушбу замин аҳли ўртасида тақсимланмайди. Шу боис Фаластин масаласининг ечими икки давлат ечимидан иборат эмас. Аксинча, Азиз ва Жаббор зотнинг қуйидаги буйруғи унинг ечимидир:

﴿وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ﴾

«(Эй мўминлар) уларни топган жойингизда ўлдиринг, сизларни қувиб чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқаринг»                                                                                            [Бақара 191]

  • Муаммо Покистон ҳукмдорлари ва ҳарбий қўмондонларининг менталитети ва нотўғри фикрлаш тарзидадир. Чунки улар ўзларини Америкага эшак қилиб беришди. Ваҳоланки, улар улкан имкониятга эга бўлиб, Америка билан курашадиган ва рақобатлашадиган буюк давлатга айланишлари ҳамда ўз муаммолари ва масалаларини Росули акрам ﷺ Қавий ва Азиз Аллоҳдан ваҳи йўли билан олиб келган ўз динларидаги тушунча ва ўлчовлар асосида ўзлари ҳал қила олишлари мумкин. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ арабларни ўзаро жаҳолат урушларидан қутқариб, Ислом орқали инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматга айлантирдилар. Уммат Эронни фатҳ қилиб, ўша даврнинг супер қудрати бўлган форс давлатига барҳам берди. Шунингдек, ўша даврнинг супер кучи бўлган Румнинг пойтахти бўлмиш Константинополни ҳам фатҳ қилди… Ислом ва мусулмонлар дунёни ўзининг адолати ила чароғон этган Ислом давлати билан куч-қудратга эришган ва бунинг натижасида ҳақиқат рўёбга чиқиб, ботил йўқ бўлган эди. Зотан, ботил йўқ бўлишга маҳкумдир. Ҳизб ут-Таҳрир сиздан Ислом давлатини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо қилиш орқали амалга ошириш учун ёрдам сўраётган нарса мана шудир. Дарҳақиқат, Халифалик давлатининг барпо бўлишини Аллоҳ қуйидагича ваъда қилган:

﴿وَعَدَ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам халифа қилишни ваъда қилди»                  [Нур 55]

Росулуллоҳ ﷺ ҳам бундай башорат қилганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»

«Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар ﷺ сукутга чўмдилар.

 

                                                                                                      21 жумодуссоний 1445ҳ

                                                                                                                     3 январ 2024м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here