Туркия ташқи ишлар вазири берган баёнот унинг жиноятчи Асад режимини ҳимоя қилишга жон куйдиришини тасдиқлаб турибди

3631
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркия ташқи ишлар вазири берган баёнот унинг жиноятчи Асад режимини ҳимоя қилишга жон куйдиришини тасдиқлаб турибди

Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан ўз мамлакати Сурия режими ва мухолафат ўртасида давом этаётган можарога барҳам бериш ва икки томон ўртасида «янги можаро келиб чиқиши»ни олдини олишга алоҳида эътибор беришини айтди. Фидан Сурия режими билан мухолафат ўртасида янги можаро келиб чиқишига йўл қўймаслик ҳозир устувор вазифа деб ҳисоблади. Унга кўра, Туркиянинг янги можаро келиб чиқмаслигидан манфаатдорлиги қуйидаги бир неча сабабларга бориб тақалади: айни сабабларнинг энг муҳими, энди муҳожирларнинг янада кўпаймаслигидир… Сукунат ҳукм сурувчи муҳитни яратиш учун ҳар икки томон ўзаро нафратни унутишлари керак. Шунингдек, тинчлик ва келажакни қуриш йўлида сиёсий позицияни вужудга келтириш ҳам лозим.

Ўз навбатида, сиёсий фаол Аҳмад Маоз ўзининг телеграм каналидаги постида ушбу баёнотларни қуйидагича изоҳлади: «Асад билан муносабатларни нормаллаштириш қадамларидан сўнг, Туркия режими ўзи айтганидек, тинчлик ва сокинликни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. У икки томон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш сари ташланган қадамларни давом эттириш учун биз билан жиноятчи режим ўртасидаги нафратнинг унутилишини хоҳлаяпти. Шунинг учун кўряпмизки, у ўз буйруқларига амал қилувчи ва буйруғидан қилча оғишмайдиган гуруҳлар орқали режим қирғинларига жавобан берилган баъзи зарбаларни истисно қилганда, режимга қаратилган ҳар қандай зарбани олдини олишга қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга ушбу ҳалокатли йўлни рад этишга, фронтларни очишга ҳамда қўзғолон кучларини ҳаракатга келтиришга ҳаракат қилаётган қўзғолончилар ва мужоҳидларнинг ҳибсга олинишига бош-қош бўлмоқда». Фаол яна бундай қўшимча қилади: «Туркия режими кундан кунга ўзининг ҳақиқий юзини кўрсатмоқда. Эрдоганнинг Дамашқда Мавсавий ўлдирилиши муносабати билан Эронга таъзия билдириши, бу режимнинг оппортунистлигини ҳамда қўзғолонга ва унинг душманларига бефарқлигини кўрсатади. Тўғрироғи, айтишимиз мумкинки, у бошидаёқ душман лагерига қўшилган». Фаол ўз сўзини қуйидагича якунлайди: «Модомики, қўзғолон Туркия режими билан ҳамда унинг муборак Шом қўзғолонининг режа ва мақсадларидан фарқ қилувчи режа ва мақсадлари билан алоқани узмас экан, яна қайта ҳаракатга келиши мумкин эмас. Бу фақат гуруҳлар етакчилари орасидаги Туркия малайларига қарши бош кўтариб, у билан алоқани узиш жараёнини бошқарадиган сиёсий етакчиликни қабул қилиш орқалигина бўлади. Бусиз озод этилган ҳудудлардаги аҳлимизнинг машаққатлари давомий сақланиб қолиб, машаққатлар юки кундан кунга ортиб бораверади».

Роя газетасининг 2024 йил 10 январ чоршанба кунги 477-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here