Мужоҳидлар беш мингдан ортиқ маҳбусни озод қилди

1256
2

0

Сурияда Асад режимига қарши курашаётган жиҳодий гуруҳлар Ҳалаб шаҳрининг марказида жойлашган қамоқхонага ҳужум қилиб беш мингдан ортиқ маҳбусни озод қилди.

Хабарларда айтилишича, ҳужум Жабҳатун Нусра ва Аҳроруш Шом жиҳодий гуруҳлари тарафидан режалаштирилиб амалга оширилган.

Ҳужум бошида Жабҳатун Нусра тарафидан учта бомбанинг портлатилиши оқибатида Асадга тобе ўндан ортиқ аскар ҳалок бўлди.

Қамоқхонага ёриб киришни муваффақиятли амалга оширгандан сўнг тарафлар ўртасида шиддатли жанг бошлангани айтилади. Ҳалаб шаҳрининг марказидаги қамоқхонадан озод қилинган беш минг маҳбуслар орасида беш юз чамаси аёллардан иборат. Даъволарга кўра бу қамоқхона Суриядаги энг оғир қийноқлар қўлланиладиган қамоқхоналардан биридир.

Мужоҳидлар қамоқхонани бутунлай қўлга киритгандан сўнг режим ҳарбийлари ҳарбий учоқлар билан баъзи жойларни бомбалади.

2 COMMENTS

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here