Тажовузкор НАТОнинг навбатдаги саммити Вашингтонда бўлиб ўтди
9 июл куни Вашингтонда НАТОнинг 75 саммити бўлиб ўтди. Икки кун давом этган йиғилишда НАТОга аъзо давлатлар мудофаа, хавфсизлик ва Украинага ёрдам масалаларини муҳокама қилди. Ушбу йиғилишда НАТОга аъзо 32 давлат раҳбарларидан ташқари Украина ва Жанубий Корея президентлари, Европа кенгаши раиси, Европа комиссияси раиси, Япония ва Янги Зеландиянинг ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.
Саммит доирасида 2026 йилгача АҚШнинг узоқ масофали замонавий ракета тизимини Германияга жойлаштиришга келишиб олинди.
Учрашувда алянс раҳбари Йенс Столтенберг, агар Москва Украинадаги урушда ғалаба қозонса, бунинг оқибатида Эрон, Хитой ва Шимолий Кореянинг кучайишини билдирди.
“Шуни унутмангки, агар Россия Украинада ғалаба қозонса, энг катта харажат ва энг катта хавф-хатарга дуч келамиз. Бунга йўл қўймаслик керак. Агар Путин ғалаба қозонса, фақатгина унинг ўзи кучайиб қолмайди. Балки бу Эрон, Шимолий Корея ва Хитойнинг авторитар етакчиларига ҳам далда бўлади”, деди Столтенберг.
АҚШ президенти Жо Байден ҳам ўз нутқида Украинани стратегик ҳаво мудофаа тизимлари ва ҳаво ҳужумига қарши қўшимча ўнлаб тактик тизимлар билан таъминлашни ваъда қилди. Бундан ташқари, Украинага 40 миллиард евро миқдорида қурол-яроғдан ёрдам кўрсатиш устида келишиб олинди.
Изоҳ:
Маълумки, НАТО 1949 йил 4 апрелда СССР бошчилигидаги Шарқий лагернинг кучайиш хавфига қарши ташкил этилган. Шунинг учун Вашингтон ҳужжатининг 5-моддасида НАТОнинг ҳар қандай аъзосига қилинган тажовуз барча аъзоларга қилинган тажовуз экани қайд этилган. Ғарбга таҳдид солган Варшава шартномаси ўз ниҳоясига етгач, НАТО ҳам тарқатиб юборилиши керак эди. Аммо Америка Европа Иттифоқи устидан ўз гегемонлигини сақлаб қолиш, шунингдек, бошқа давлатларга қарши фойдаланиш мақсадида НАТОнинг давом этишини хоҳлади.
Франция президенти Эмманюэл Макрон 2019 йил ноябр ойида НАТОни «клиник жиҳатдан ўлган», дея таърифлаб, Европани ўзининг мустақил армиясига эга бўлишга чақирганидан сўнг, АҚШ шошилинч тарзда НАТОни кенгайтиришга ҳаракат бошлади. Шундай қилиб, Америка Украинага ҳарбий ускуна ва қурол-яроғлар юбориб, Россияни мағлуб этишни, сўнг Украинани НАТОга аъзо қилиб, АҚШ қўшинларини у ерга олиб киришни, ундан сўнгра Россия атрофида ўз ҳарбий базаларини қуришни кўзламоқда. Кейин эса, Украинадаги урушдан фойдаланиб, Швецияни ва Россия билан чегарадош бўлган Финляндияни иттифоққа қўшиб олди. Бу билан Россияни уруш ботқоғига ботириб қўйишга ва мустақил Европа армиясини бино этиш уринишларини тўхтатиб қўйишга муваффақ бўлди.
Россия эса умид ва умидсизлик ўртасида довдираб қолди. Яъни, бир томондан, Россия Украинага ҳужум қилиб, ўз мақсадларига эришиш қийин бўлиб қолганидан сўнг, муроса қилишни ва Украина ботқоғидан ўз обрўсини сақлаб қолган ҳолда чиқиб кетишга умид қилаётган бўлса, иккинчи томондан, муросадан умидсизликка тушиб, натижалари кафолатланмаган Украина ботқоғида узоқ вақт қолиб кетиш вариантини танлашга мажбур бўлиб турибди. Ушбу қоронғи вазият ва урушнинг чўзилиши манзарасида, АҚШ бошчилигидаги Ғарб ўз мақсадларига эришиш учун урушни чўзишга ҳаракат қилмоқда. Кўриниб турибдики, ҳозир барча Ғарб давлатлари, жумладан Япония ҳам Америка нуқтаи назарини қабул қилишган.
НАТО инсоният тақдири учун энг хавфли блокка айлангани сир бўлмай қолди. Америка ҳамма жойда ўз нуфузини ёйиш учун ушбу блокни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун НАТОнинг мавжудлигини ҳеч қандай нарса билан оқлаб бўлмайди. Чунки у ваҳшиёна қирғинларни амалга ошурувчи тажовузкор блокдир. У терроризм баҳонасида Афғонистон, Ироқ ва Сурияга ҳужум қилиб, юз минглаган тинч аҳолини қирғин қилди. Демак, бутун дунё уни ушбу вазиятдан қутқарадиган давлатга муҳтож бўлиб қолди. Инсоният учун неъмат, бутун олам учун раҳмат бўлган ушбу вазифани Исломий Халифалик давлатидан бошқаси амалга ошира олмайди.
Нурдин Асаналиев