АҚШдаги сайловда Трамп ғалаба қозонадими?

2983
0

АҚШдаги сайловда Трамп ғалаба қозонадими?

18 июл куни АҚШда бўлиб ўтган Республикачилар партиясининг миллий қурултойида Доналд Трамп, 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатилди. У қурултойда қилган нутқида Украина ва Ғазодаги урушни тўхтатиш, миграция оқимини камайтириш ва солиқларни озайтиришга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп 13 июл куни тарафдорлари билан учрашуви чоғида ўзига уюштирилган суйиқасд туфайли қулоғидан жароҳат олган эди. Ўқ узган 20 ёшли Томас Метю Крукс республикачиларнинг собиқ тарафдори бўлган.

Изоҳ:

АҚШ бошқарув тизимида президентнинг роли ва ваколатлари муҳим бўлса-да, бироқ бу АҚШ сиёсатини белгиловчи асосий омил эмас. Бошқача айтганда, президент қайси партиядан бўлишидан қатъи назар, Америка сиёсати капиталистик сиёсий доира қабул қилган стратегия асосида олиб борилади. Бу борада стратегик институтларнинг ҳамда нефт, қурол-яроғ ва технологик соҳа етакчиларининг роли ҳам катта. Бу сиёсий доира баъзан Америка учун демократларнинг табиатига мос келадиган юмшоқроқ ва саҳна ортидан иш юритиш стратегиясини қабул қилади. Айрим ҳолларда эса республикачиларнинг табиатига мос, қаттиқ қўл ва миллий манфаатни биринчи ўринга қўядиган стратегия асосида ҳаракат қилишни танлайди. Президентларнинг роли бу йўналишда ўз услубларини амалга ошириш билан чекланади. Сўровлар шуни кўрсатадики, Америка сайловларига таъсир ўтказа оладиган капиталистларнинг аксарияти Трамп услубидаги стратегияга кўпроқ мойил. Бироқ, ноаниқ усуллари ва шошқалоқ қарорлари билан танилган Трамп даврида халқаро сиёсат яна бир боши берк кўчага кириб қолиши эҳтимолдан узоқ эмас.

Маълумки, Украина масаласида Трамп ва у ўзи учун вице-президент этиб танлаган Жеймс Венснинг позицияси демократларнинг позициясидан фарқ қилади. Аниқроғи, улар Украинага ёрдамни камайтириш ниятида. Венс амалдаги президент Байденни Фаластиндаги урушни узайтиришда айблаб, яҳудийларнинг ғалабасига тўсқинлик қилаётганини айтиб келади.

Бундан ташқари, агар Трамп ғалаба қозонса, Американинг Европа ва Хитойга нисбатан қаттиқ позиция туриши ҳамма нарсадан ҳам кўра кўпроқ кутилмоқда. Трамп Аввалги ўтган президентлик даврида Хитой ва Европа товарларига божларни оширгани ва улар ҳақидаги қаттиқ сўзлари билан танилган эди. Шубҳасиз, бундай сиёсатнинг давом этиши аллақачон кескинлашган халқаро муносабатларни янада ёмонлаштиради. Европа сайловларида миллатчи партияларнинг ғалаба қозонишлари эса бунга қўшимча бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда жаҳоннинг йирик давлатларида миллий манфаат устига қурилган сиёсат ҳар қачонгидан ҳам кучайиб бормоқда. Бу ўз навбатида мустамлакачилар ўртасида нуфуз талашлар, урушлар ва беқарорликларни келтириб чиқаради. Бу эса, дунё аҳлининг капитализм зулмидан чарчаганини ва Ислом адолатига қанчалик муҳтожлигини кўрсатиб турибди. Яъни, капиталистларга қул бўлиш ўрнига, бутун оламларнинг Яратувчиси Аллоҳга қул бўлиш зарурлигини кўрсатиб турибди. Шундай экан, биз мусулмонлар, барча ҳаракатимизни ушбу зулмни йўқ қилиш ва Аллоҳнинг динини олий қилишга қаратишимиз керак!

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ

“Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар”. [8:24]

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here