Байден АҚШ армиясини ядровий уруш учун тайёргарлик кўришга чақирди

5466
0

Байден АҚШ армиясини ядровий уруш учун тайёргарлик кўришга чақирди

АҚШ президенти Жо Байден ҳар 4 йилда янгиланиб турадиган махфий ҳужжатда Россия, Хитой ва Шимолий Корея билан эҳтимолий ядро урушига тайёргарлик кўриш учун Америка армиясига топшириқ берди. Бу ҳақда “Нью-Йорк Таймс” газетаси март ойида имзоланган “Хитой таҳдидига қаратилган махфий ядро стратегияси” номли ҳужжатга таяниб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Байденнинг стратегияси, хусусан Хитойнинг ривожлиб бораётган ядро технологиялари ва қуролларига қаратилган. Ҳужжатда Россия, Хитой ва Шимолий Корея ўртасидаги эҳтимолий координацион урушга қарши тайёргарлик режаси кўрсатилган. Ҳужжат махфий бўлганлиги учун электрон нусхаси олинмаган ва у қоғоз кўринишида фақат таниқли ҳарбий раҳбарларга топширилган.

Изоҳ:

Америка иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёда етакчи давлат мақомини қўлга киритди. Аниқроғ айтганда, дунёнинг исталган минтақасидаги ҳодисаларга таъсир эта оладиган кучга айланди ҳамда бунинг учун зарур бўлган иқтисодий ва ҳарбий кучга эга бўлди. АҚШ бугунги кунга қадар ўз мавқейини сақлаб келмоқда ва бу борада итоаткор малай давлатлардан муваффақиятли фойдаланмоқда. Хусусан, турли минтақаларда жойлашган ҳарбий базалар Америка қудратининг сақланиб қолишида муҳим рол ўйнайди. Масалан, Американинг Ироққа бостириб киришида асосий вазифани унинг Туркиядаги ҳарбий базалари бажарди. Ҳозирда Туркиянинг 16 та ҳудудида Американинг ҳарбий базалари мавжуд. Шунингдек, дунёнинг турли минтақаларида Американинг 800га яқин ҳарбий базалари мавжуд ва уларда 320 000дан ортиқ америкалик аскарлар хизмат қилади. АҚШ хоссатан Хитойнинг таъсири кенгайишининг олдини олиш мақсадида Японияга 60 920та, Жанубий Кореяга 29 220та аскар юборди. Умуман олганда, 103 мингга яқин аскар Хитойнинг Узоқ Шарқдаги таъсирини чеклаш учун хизмат қилади.

Кўриниб турибдики, Американинг халқаро майдондаги етакчилик мавқеини сақлаб қолишда минтақалардаги малай ҳукмдорларининг роли катта. Иқтисодий жиҳатдан эса Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби молиявий ташкилотлар Американинг дунёдаги иқтисодий таъсирини сақлаб қолиш учун хизмат қилади.

Америка бугунги кунда Хитой, Европа ва Россияга қарши курашда ўзининг қўл-оёғига айланган юқоридаги халқаро ташкилотлардан ҳамда дунёнинг ҳар бир бурчагида жойлашган ҳарбий базаларидан фойдаланади, қарама-қарши кучларни синдириш ёки чекинтириш учун уларни ишга солади.

Айни пайтда АҚШга рақиб бўлган Англия, Франция, Хитой ва Россия каби мустамлакачи давлатлар ҳам ўз таъсирини сақлаб қолиш учун минтақадаги ўзларининг ҳарбий базалари ва ташкилотларидан фойдаланади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, малай ҳукмдорлар дунёга уруш-жанжаллар ва фитналар тарқатаётган мустамлакачилар учун минтақаларда ҳарбий базалар очишга рухсат бермаганда эди ва уларнинг ҳарбий амалиётларига ёрдам бермаганда эди, мустамлакачиларнинг Ислом юртларидаги ҳукмронликлари узоқ давом этмас эди. Улар ушбу ҳарбий базалар ёрдамида мусулмонлар ерларига ҳужум қилиб, ер ости ва устидаги бойликларини талон-тарож қилмоқдалар.

Демак, бугунги кунда дунёда ҳукмронлик қилаётган адолатсизликни тўхтатиш учун Америка бошлаган мустамлакачиликнинг илдизини Исломий минтақалардан кесиб ташлаш зарур. Бу қадам авваламбор мусулмонларни, қолаверса бутун инсониятни бузуқлик ботқоғидан қутқарадиган Халифалик давлатининг тикланишига йўл очади. Ана шунда Ислом ва мусулмонлар дунёга адолатни кафолатлаб, фаровон ҳаёт бахшида этади.

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here