Наталья Войтенковани қамоқдан озод қилишди

461
2

14.01.14_voitenkova

 Остона шаҳар суди беш йилга озодликдан маҳрум этилган Наталья Вотенкова ишини қайта кўриб чиқди.

Унинг адвокати Наталья Демидовани хабар қилишича, суд Наталья Вотенковани уч нафар балоғатга етмаган фарзинди борлигини инобатга олиб, уни Жиноят кодексининг 72 моддаси (хомиладор ва балоғат ёшига етмаган фарзандлари бўлган аёлларни ва ёш болаларни ёлғиз тарбиялаётган эркакларни жазо муддатини кечиктириш)га асосан озод қилди.

Агар беш йил мобайнида Вотенкова қайта жиноят содир этмаса суд уни ишини қайта кўриб чиқиши ва жиноий жавобгарликдан бутунлай озод этиши мумкин, дея тушинтириш берди адвокат.

Наталья Вотенковани эри Рафис Галиулин 2009 йили Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият қилгани учун 7 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Бу оилани уч нафар (12 ёшли Абдуллоҳ, 6 ёшли Хадижа ва 5 ёшли Муслима) фарзандлари бор. Уларнинг онаси қамоқдалиги вақтида улар Натальянинг қари онаси ва 19 ёшли синглиси Полина қарамоғига топширилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 12 октябр куни Остона шаҳар Сариарка туман суди Наталья Вотенковани экстремизмда айблаб, беш йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор қилган эди. Уни эри Рафис Галиулинни қамоқхонадаги ҳолати ҳақида гапириб бергани ва бу видеоёзувни YouTube орқали тарқатишликда айблашган эди. Видеоёзувда Наталья эри қамоқхонада қийноққа солинаётгани ва тахқирланаётгани ҳақида айтган эди.

Суднинг бу қароридан сўнг, Уфадан мустақил исломий журналист Тагир Минибаев томонидан Вотенкова ҳимояси учун ташкиллаштирган акция халқаро тус олган эди. YouTube тармоғида кўп болали онани озод этилишини талаб қилган видеороликлар, ижтимоий тармоқларда айни талаб билан юзлаб суратлар тарқатилди ва таниқли матбуот нашрларида мақолалар эълон қилинди.

Бу тадбирда Россия, Қозоғистон, Украина, Татаристон, Туркия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Фаластин, Швеция, Марокко ва бошқа давлатлар фуқаролари иштирок этишди.

Аллоҳ Таоло айтади:

(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз-динингиз ҳақиқатда бир биндир (яъни Исломдир). Мен эса Парвардигорингиздирман. Бас Менгагина ибодат қилинглар!”  [21:92]

манба: Nusra.info

2 COMMENTS

  1. Альхамдулиллах!
    Воитенкову Наталью
    освободили!!!
    Вся Хвала Аллаху Господу
    Миров!!!

    Защитим Сестру Наталью!

    http://m.odnoklassniki.ru/dk?st.cmd=altGroupForum&st.groupId=52078012399783&st.page=7&_prevCmd=altGroupForum&tkn=4814

    Я безмерно БЛАГОДАРЮ
    АЛЛАХА!!!
    Воитенкову Наталью
    освободили!!!
    Вся Хвала Аллаху Господу
    Миров!!!

    http://m.odnoklassniki.ru/dk?st.cmd=friendAlbum&st.albId=514262487900&st.frwd=on&st.mrkId=89303&st.friendId=555250401628&_prevCmd=friendAlbum&tkn=8988

  2. allohu akbar yanada alloh  taolo nusratini mo’minlarga keng yoysin bu muslima opamizni chiqishida sababchi bo’lgan aka ukalarimizdan alloh taolo rozi bo’lsin va ularni o’z jannati ila siylasin amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here