Каримовча “огоҳлик”

387
0

images (18)

 Президент Ислом Каримов мамлакат Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 22 йиллиги муносабати билан ҳарбийларга йўллаган байрам табригида ўз одатига мувофиқ бу сафар ҳам Афғонистон масаласи ўзи учун чуқур ташвиш ва хавотир уйғотишини яна бир бора таъкидлаб ўтди.

“АЙСАФ деб аталмиш тинчликпарвар кучларнинг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар учун жиддий синовга айланиши, бизнинг жанубий сарҳадларимизда ва чегарадош ҳудудларда кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин. Бундай мураккаб ва оқибатини олдиндан айтиб бўлмайдиган жараёнларнинг барчаси бугунги кунда ҳаммадан юксак даражадаги ҳушёрлик ва огоҳликни, чегараларда кескинликни келтириб чиқаришга қаратилган уринишларга йўл қўймаслик бўйича қатъий чораларни кўришни, Ўзбекистонга қарши қаратилган ҳар қандай тажовузкор хуружларга Қуролли Кучларнинг ўз вақтида ва муносиб зарба бериш қобилиятини таъминлашга доимо тайёр туришимизни талаб этмоқда”, – деди президент.

Афғонистондан босқинчи кучлар олиб чиқиб кетилиши яқинлашгани сари президент Каримовни юриш-туришида ҳам, ўй-ҳаёлида ҳам бу вазиятни қандай қилиб бўлсада  беталофат ўтказишлик бўлиб қолган кўринади. Шунинг учун ҳам қаерда нутқ сўзламасин, қандай байрам ёки йиғилишда иштирок этмасин албатта Афғонистон масаласини тилга олиб, айни шу масалада тўхталиб одамларни огоҳликка ва “ҳар қандай бурилишларга” тайёр туришликка чақириб келади.

Чунки Каримов ўзи олиб борган мустабид сиёсат натижасида Ўзбекистон халқини боши берк кўчага олиб келиб қўйганлигини, бир кун “пичоқ бориб суякка қадалишини” жуда яхши билади. Шу сабабли одамлар бошларини кўтаришларига йўл қўймаслик учун ўз зулмни кучайтиришдан, одамларни сиёсий ва иқтисодий қийинчиликлар ботқоғида узоқроқ ушлаб туришдан бошқа чораси ҳам қолмади. Агар Ўзбекистонда сиёсий тартибсизликлар вужудга келадиган бўлса, ўзининг бу диктатураси ва куч органлар қўлидан ҳеч иш келмаслигини, ўзи, оиласи ва атрофидаги шу тузумдан манфаатдор бўлган бир ховуч амалдорлар ҳаёти ва хавфсизлиги савол остида қолишини ҳамда содир этган жиноятлари учун жавоб беришини ҳам яхши билади.

Айнан шуни учун ҳам бу золим одамларни ва айниқса ўсиб келаётган ёшларнинг зеҳнларини заҳарлашликка қаттиқ ҳаракат қилмоқда ва бу йўлда матбуот, телевидения ва “сарой уламолари”дан кенг фойдаланмоқда.

“Ҳарбий хизмат, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва армиямизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан мамлакатимиз фуқароларини хабардор этишда оммавий ахборот воситалари ва Интернетнинг миллий тармоғи имкониятларидан фаол фойдаланиш зарур. Бу борада расмиятчилик ва юзаки ёндашувларга йўл қўймаслик, ёшларимиз қалбида Ватанимизга чуқур меҳр-муҳаббат, унинг Қуролли Кучлари билан ғурурланиш ва ҳарбий хизматга ҳурмат туйғусини тарбиялаш лозим”, –  деди Ўзбекистон президентининг ҳарбийларга табригида.

Чунки бугунги кунда айнан интернет орқали ёшлар муқобил маълумот олиш, ҳукуматнинг расмий сайтлари орқали берилаётган хабарларни ҳаққонийлигини текшириб кўриш имконига эга бўлмоқдалар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here