Ниҳоят жилов президентнинг қўлида

417
0

02E2D543-0910-424F-8DA8-F37DB7381C87_w308_r1_cy7

 Бугун Қирғизистон республикасининг иккинчи пойтахти аталмиш Ӯш шаҳрида шаҳар мэрлигига сайлов бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситалари мажлис жараёнларидан узлуксиз хабардор қилиб турди. Мэриянинг ташқарисида эса, шаҳар ҳокимлигига номзодлардан бири Мелис Мирзақматовнинг 10 мингдан ортиқ тарафдорлари томонидан митинг уюштирилди. Намойишчилар орасида 60дан ортиқ отлиқлар  ҳам бор эди. Бу тинчлик митингида Қирғизистоннинг турли вилоятларидан келган халқ вакиллари сӯзга чиқдилар. Ҳамманинг диққат-эътибори мэрия томонга қаратилган эди. Ва ниҳоят мажлис поёнига етиб, номзодлардан бири кӯпроқ овозга эришиб, шаҳар мэрлигига сайланди. Аниқроғи, “Улуттар биримдиги” раҳбари Мелис Мирзақматов 19 овоз ва унинг рақиби Айтмамат Қадирбеков эса 25 овоз эгаси бӯлишди. Бу натижадан хабар топган халқ бирдан тӯполон кӯтариб, норозиликларини изҳор этишди. Микрофон талаш-тортиш бӯлиб кетди, бир аёл йиғлаб-йиғлаб ӯз фикрини  бундай баён этди: -“ Бу нима ҳол эй қирғиз халқи мен аввалари сал ишонардим, энди иймоним комил ҳолатда айтаманки, Қирғизистонда ҳақиқат йӯқ, ҳамма раҳбарлар ёлғончи, ҳеч ким халқ ғамини емайди, жуда афсусдаман”. Бироқ сайловда ютқазиб қӯйган Мирзақматов одамларни тинчликка, сабрга чақириб майдонни тарк этди.

Мана шу бугунги сайлов ҳам куфр макрининг бир кӯринишидир. Яъни “ ёмоннинг яхшилигида ҳам хатар бор “ деганлар. Бу ишлар Атамбаевнинг кӯрсатмаси ва Россия маслаҳати билан амалга ошди. Атамбаев 2010 йилдан буён амалга ошмаган ниятига охири етишди. Бугунги мэрнинг қӯли боғланган бӯлиб, уни Қирғизистон президенти  ӯзига томон тортади. Атамбаевнинг жилови эса хозирча Россиянинг қӯлида. Ӯртада қолган бечора халқ эса чӯнтаклари қарзга тӯлган ҳолда,  мана бу томошанинг ҳам томошабини ва ҳам қурбонига айланади. Бу халқнинг ҳатто гӯдаклари ҳам бӯйнида қарз билан дунёга келяпти.

Намойишга чиққанларни эса кӯрган одамни  раҳми келади. Бечора халқ яна алданмоқда. Набий (соллаллаҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар “..Дӯзах аҳли беш тоифадир… кечаю кундуз сенинг оиланг ва молинг тӯғрисида алдайдиган киши…” (Муслимдан).

Униси кетади, буниси келади, аҳвол эса тобора ёмонлашса ёмонлашадики, асло яхши бӯлмайди. Зероки бу фосиқ раҳбарлар Қиёмат ҳолати ҳақида ҳеч ӯйланмайдилар. Пайғамбар (соллаллаҳу алайҳи ва саллам): “Фосиқ гуноҳларини  бурнининг ёнидан ӯтган пашшадек кӯради…” –деганлар.

Аллоҳдан ӯзга адолатли ҳукм чиқаргувчи йӯқ! Биродарлар, биз тӯғри йӯлни кӯрдик. Мана бу оддий халқ қоронғуликда тентираб, сарсон бўлиб ёруғлик изламоқда. Сиз бӯлсангиз қӯлингизда шам бӯла туриб унинг шуъласини қизғанасиз. Агар биз қирғиз халқи шижоатини тӯғри йӯлга йӯналтирсак, иншаАллоҳ улардан пешқадамлар, солиҳлар, сиддиқлар чиқиши аниқ. Вақтни қӯлдан бой бермайлик, сиз Қиёмат кунида билган нарсаларингиз ҳусусида албатта сӯраласиз, чунки ҳақиқатни билиб яширишлик яҳудий ва насронийларга хос хислатлардир.  Пайғамбар (соллаллаҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ӯзингизга раво кӯрган нарсани бошқа мусулмонга раво кӯрмагунча мӯмин бӯлмайсизлар”.

Азиз биродар қаерда бӯлманг одамларга ёруғлик таратинг, зулматдан нурга чиқишларига ёрдам беринг, зеро хозирги сониялар ҳаётингизни сӯнгги лаҳзалари бӯлиши мумкин…

Сиддиқа

 2014 йил 15 – январ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here