Байден Афғонистоннинг музлатилган 7 миллиард доллари бўйича фармон чиқарди

668
0

Байден Афғонистоннинг музлатилган 7 миллиард доллари бўйича фармон чиқарди

 20 йиллик урушда Афғонистон иқтисодини вайрон қилган АҚШ ҳукумати афғон халқининг музлатилган 7 миллиард доллар тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Оқ уй махсус баёнот берди.

 Хабар қилинишича, АҚШ президенти Афғонистоннинг музлатилган 7 миллиард долларнинг ярмини 11-сентябрда Нью-Йоркда ҳалок бўлганларнинг оилаларига, қолган ярмини афғон халқига гуманитар ярдам сифатида ажратиш тўғрисида фармон чиқарган.

 “Толибон ҳаракати Қобулни эгаллаган пайтда Афғонистон Марказий банки 9 миллиард доллардан ортиқ маблағга эга эди. Ундан 7 миллиард доллари АҚШда, қолгани Германия, БАА, Швейцарияда сақланган. Афғон халқи эҳтиёжларига ажратиладиган маблағ Нью-Йорк суди қароридан сўнг берилади. Бироқ, барча маблағлар автоматик равишда ажратилмайди”, – дейилади баёнотда.

 Имзоланган келишувлардан бош тортиб, айтган сўзидан қайтишга одатланган АҚШ ҳукумати яна бир бор ўзининг ҳақиқий юзини кўрсатди. Американинг мустамлакачилик сиёсатининг бир кўриниши бўлган ушбу фармон АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик босқинчилиги давом этаётганидан дарак беради. 11-сентябр қурбонларини хотирлайдиган Оқ уй 20 йилдан бери афғон халқининг тўкилган қони, бомбабўрон қилинган шифохона, мадраса ва мактаблар тўғрисида оғиз очгани йўқ.

  Аввалроқ Толибон ҳукумати гуманитар ёрдами масаласида Ғарбга сафар қилган эди. Шубҳасиз, юқоридаги Оқ уй қарори уларни яна бир тузоққа олиб бориш учун қабул қилинган. Толибон АҚШ манфаатларига зид ҳаракат қиладиган бўлса Америка инсон ҳуқуқлари баҳонаси билан мазкур маблағни тўхтатиб қўйиши аниқ. Шу сабабли Толибон музокаралар столларида эҳтиёткор болиб, ҳеч қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олмасликка ҳаракат қилиши керак. Акс ҳолда аввал эришган ғалабаларини Ғарбнинг найрангларига бой бериб қўйиши мумкин!

 Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here