Сурияда Ислом давлатининг аёқ товушлари

357
0

images-33

Франциянинг “France 2” теле каналининг икки журналисти Суриянинг Ҳалаб шаҳрида икки кун туриб у ердаги воқеликни ўрганишга муваффақ бўлишди. Улар кўрганлари ҳақида репортаж тайёрлаб, у ерда Ислом давлатининг аёқ товушлари эшитилаётганини тан олганлар.

Ҳалабда икки кун давомида қаршилик ҳаракати ва шаҳар аҳолиси билан учрашув олиб борган журналистлар, у ердаги кунлик ҳаётни ёритишга уринади. Филм шундай сўзлар билан бошланади:

Исломий қаршилик ҳаракати Сурияда ҳозирдан бошлаб Шариат ҳукмларини амалга оширмоқдалар. Қўлида қурол кутарган бу қаршилик ҳаракати аслида ким? Буларнинг Суриядаги тутган ўрни қандай? Аниқроқ айтганда, бугун Сурияда Исломий фанатлар нечоғлик вазнга эга? Бу ҳақида қуйидаги тепортажни сизга тақдим этамиз.

Филмда Ҳалабдаги ҳаёт тасвирланган бўлиб, Исломий қаршилик ҳаракати томонидан тузилган Ислом кенгаши шариат ҳукмларини қандай амалга ошаётгани ва аҳолининг Исломий қаршилик ҳаракатига нисбатан қандай кўз қарашга эга эканлиги тасвирланган. Журналистларга интервью берган кишилар Исломий ҳаракатнинг ишларидан мамнунлигини ва ҳаёт Асад давридан кўра анча яхшиланганини билдиришган. Транспорт воситалари қайта йўлга қўйилган, ҳар ерда Исломийлар бепул нон тарқатаётганини кўриш мумкин.

Журналистлар бу ишларнинг ортида Жабҳатун Нусра жамоаси турганлигини маълум қилганлар. Унинг аъзоларидан бири давлат ишларини қайта тиклаш учун Исломий кенгаш иш олиб бораётганини билдирган.

Филмда “Ҳалаб аҳолиси радикаллашмоқдами?” деган сўроқ ўртага ташланиб, масжидларда шаҳидлик мақомини баён қилган маърузаларга ва ёшларнинг динга бўлган қизиқишига эътибор қаратилади.

Улардан бири журналистларга шундай дейди: “мақсадимиз Сурияда Росулуллоҳ с.а.в. кўрсатиб берган Ислом давлатини тиклашдир. Бундан ташқари ҳеч қанақа алтернативни қабул қилмаймиз”.

Шунингдек, намозлардан кейин кўчаларда оқ ва қора байроқ кўтарган оломоннинг юриши ва очиқчасига Ислом давлатини тиклашга бўлган чақириқлар ҳам филмдан ўрин олган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here