Асл ҳақиқат ва ахборот адаштируви

409
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Судандаги демократик ўзгаришни қўллаб-қувватлаш бўйича Париж конференцияси»

Асл ҳақиқат ва ахборот адаштируви

Устоз Иброҳим Усмон Абу Халил
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи

2021 йил 17 май куни Судан масаласи бўйича халқаро конференция бўлди. «Судандаги демократик ўзгаришни қўллаб-қувватлаш бўйича Париж конференцияси», деб номланган ва икки кун давом этган ушбу конференцияси кенг аудиторияда ўтди. Унда жумладан, ўтиш даври суверен кенгаши раиси Бурҳон етакчилигидаги суданлик қатор расмийлар, Вазирлар Маҳкамаси раиси Абдуллоҳ Ҳамдук, шунингдек, Миср президенти Сисий, айни лойиҳа муаллифи Франция президенти Макрон, африкалик, европалик ва арабистонлик расмийлар каби. Йиғинда сўзланган расмий нутқларда, асосан, Судандаги ўтиш жараёнининг сиёсий жиҳатларига ҳамда ушбу жараён муваффақияти Суданга донор давлатлар томонидан бериладиган иқтисодий ёрдамларга боғлиқ эканига эътибор қаратилди.

Хўш, ушбу конференциядан қандай ошкор ва яширин мақсадлар кўзланган? Конференция қандай якуний хулоса чиқарди, қандай фойдага эришди ва Судан аҳли ундан қандай самара олиши мумкин?

Ошкор этилган мақсадлардан бири Суданнинг 60 миллиард доллардан зиёд қарзларини кечиш билан ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги баёнотлар бўлди. Аммо натижа, хоҳ Франция томонидан бўлсин, хоҳ бошқа давлатлар томонидан бўлсин, фақат ваъдалардан иборат бўлди. Франс-Пресс ахборот агентлиги Макроннинг мавзуга алоқадор «Биз Суданнинг биздан бўлган 5 миллиард долларлик қарзини бекор этилишини қўллаб-қувватлаймиз», деган гапини хабар қилди. Бироқ оммавий ахборот воситалари, айниқса Судандаги ахборот воситалари гўё Париж Суданнинг ўзидан бўлган қарзларини кечиб юборгандек хабар қилишди. Шубҳасиз, бу Судан жамоатчилиги фикрини адаштиришдир. Шунингдек, 15 нафар Африка, Европа, Араб давлатлари раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар Судандаги сиёсий ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлашга ҳамда донор давлатлар учун тўланиши кечиктириб юборилган қарзларни қоплаши учун Суданга яна қарз беришга ваъда қилинди. Кўриб турганингиздек, худди илгари бўлганидек, бу хаёлий ваъдалардан бошқа нарса эмас. Илгари ҳам Берлин, Саудия ва бошқа давлатларда ўтказилган конференцияларда ҳам шу каби ваъдалар берилган. Ҳатто айни ваъдалар воқеда амалга оширилган тақдирда ҳам Судан бундан асло фойдаланолмайди. Чунки берилган ёрдамлар қарзга кетади, яъни, қарзни қарзга алмаштирилади! Бу илгари Американинг Жаҳон Банки орқали қилган ишининг айнан ўзи бўлиб, ўшанда Америка 1.15 миллиард доллар қийматида кредит берган.

Франция ҳам шунга ўхшаш ваъда берди. Унинг молия вазири Брюно Ле Мэр Париж конференцияси олдидан – Франция қарзлардан қийналиб қолган ва демократик ўтиш жараёнини бошдан кечираётган Суданга ёрдам бериш учун Халқаро Валюта Фондига берадиган кечиккан қарзларини тўлашига ёрдам бермоқчи, бунинг учун Суданга 1.5 миллиард доллар кредит беради, деди.

Буларнинг барчасидан Суданни халқаро ташкилотлардан янада кўпроқ кредит олишга лойиқ давлатга айлантириш кўзланган. Ваҳоланки, шундоқ ҳам бу юрт халқаро ташкилотлар кўрсатмаларини итоатгўйлик билан бажариб келади. Бу кўрсатмалар товарлардан давлат қўллаб-қувватловини тўлиқ олиб ташлашдир. Судан ҳукумати бу кўрсатмани ўзининг мажбурияти сифатида татбиқ қилди, оқибатда ёнилғи маҳсулотлари, электр, газ, нон, сув ва бошқа товарлар нархи кўтарилиб кетди. Шунингдек, ҳукумат Судан валютаси-жунайҳнинг АҚШ долларига нисбатан курсини пастлатди. Бу эса, одамлар ҳаётининг жаҳаннамга айланишига олиб келди. Чунки бу нарса Суданнинг имкониятларини сотишни ёки юртнинг ер ости ва усти бойликларини талон-торож этишлари учун ажнабий компаниялар қўлига топширишни келтириб чиқарди.

Конференциянинг асосий мақсадига, яъни, сир сақланган мақсадига келсак, бу Суданни очиқ-ошкора илмонийлаштиришдир. Токи, Ислом ҳокимият тепасига чиқмасин. Бу мақсад борасида Европа ҳам, Америка ҳам – гарчи бу юртда иккаласи нуфуз борасида кураш олиб боришаётганига қарамай – шерикдирлар. «Эркинлик, тинчлик ва адолат, бу учаласи Судан қўзғолон вакиллари такрорлаган сўзлардир», деди конференция бошланишида Франция президенти Макрон. У ўтиш даври жараёнини мақтар экан, бу жараён сиёсий ислом устидан ғалаба эканини таъкидлади. Шу билан бирга, Судан бош вазири Ҳамдук ҳам Париж конференциясига кетиши олдидан ундан кўзланган асосий мақсадни қуйидагича очиқлаб қўйган эди: «Париж конференциядан кутилаётган нарса бу юртни дунёга намойиш қилиш ва ҳақиқий ўрнига қайтаришдир. Шунингдек, юртни терроризмни қораловчи, тинчлик ва хавфсизликни олқишловчи қилиб ҳамда унинг ривожланишига ва халқаро ҳамжамият билан қоришишига ёрдам берадиган ҳар бир давлатга ўз дарвозаларини очиб берувчи бағрикенг давлат қилиб кўрсатишдир».

Халқаро сиёсатда терроризм, деганда Ислом назарда тутилади, бу аён нарса. Ҳамдук терроризмни қоралаш, деганда Исломнинг қолган аҳкомларини, ҳам йўқ қилишни назарда тутди… масалан, ижтимоий низомни, айрим жазо ҳадларини бутунлай тугатиш ва таълим дастурини ўзгартириш, шу орқали халқаро куфр қонунчилигига мувофиқлаштириш каби.

Маълумки, Судандаги ўтиш даври ҳокимиятини бир томондан Америка тортқилаётган бўлса, иккинчи томондан Европа тортқилаяпти. Конференция раҳнамоси Европа (Франция)дир. Шунинг учун конференцияда Американинг таъсири бир мунча заиф эканини кўряпмиз. АҚШ Миллий ёрдам Фонди раисаси Саманта Пауэр конференцияда иштирок этиб, унинг давлати «Суданни қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келганча ҳаракат қилажаги»ни таъкидлади. Бу сиёсий илмоқли сўз. Зотан, Жаҳон Банки билан Халқаро Валюта Фондига ҳам бевосита Америка ҳукмрон. Шу сабабдан у ўтиш даври ҳукуматини муваффақиятсизликка учратиш учун унинг олдига Ҳамдук етакчилиги орқали тўсиқлар қўяжак. Агар Америка шу орқали ҳукуматни йиқита олса, ҳокимиятни ўзининг одамлари орқали бошқаради. Буни ҳукуматнинг ҳамон босимлардан боши чиқмаётгани тасдиқлаб турибди. Молия вазири Жибрил Иброҳимнинг 2021 йил 22 май куни «Ҳадас» ва «Арабия» каналларига берган интервьюсидан маълум бўлишича, ҳукуматга бошқа товарлардан ҳам давлат қўлловини олиб ташлаш лозимлиги тўғрисида янги талаб қўйилган. «Биз табиий газ ва нондан қўллаб-қувватловни ҳозирда олиб ташлашга тайёр эмасмиз, буни кейинроқ амалга оширишимиз мумкин», дея қўшимча қилди у.

Париж конференциясидан мақсад мана шу. Бу йиғиннинг бевосита салбий таъсирини маҳаллий валютанинг долларга нисбатан курсининг кескин тушиб кетгани ҳам кўрсатиб турибди. Яъни, бир доллар 400 жунайҳ эди, 450дан ошиб кетди. Босим ҳамон давом этмоқда ва оқибатда товар ва хизматлар баҳоси ортиб кетди ва ортишда давом этади ҳам. Зеро, бу нархлар олови Судан аҳлини эртаю кеч куйдирмоқда.

Каттаю кичикка очиқ маълум бўлган ҳақиқат шуки, Судан ер ости ва усти бойликлари мўл давлат бўлиб, бутун дунёнинг озиқ-овқат савати, дея баҳоланади. Бироқ шунга қарамай, у ҳукмдорлар сиёсати сабабли фақирдир. Ҳукмдорлар юртни хароб, фуқарони қашшоқ қилиб бўлса ҳам мустамлакачи кофирнинг рози қилишдан бошқа ташвишни билишмайди.

Туб ечим албатта Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Ислом билан бошқаришдан иборат. Халифалик давлати мустамлакачи кофирнинг юртга узатилган қўлини қирқиб ташлайди, судхўрликка асосланган фондлар билан алоқаларни узади ҳамда Умматнинг энергетика ва бойликларидан фуқаролар манфаати бўйича кенг миқёсда фойдаланади. Айнан шу йўл билан нафақат Судан балки бутун дунё жирканч очкўз капитализмдан қутулади.

Роя газетасининг 2021 йил 26 май чоршанба кунги 340-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here