ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАР ВА УНИНГ МУОЛАЖАСИ

3396
0
Pencil sketch editable text effect

بسم الله الرحمن الرحيم

ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАР ВА УНИНГ МУОЛАЖАСИ

 Психология қадимги юнонча (ψυχή — “кўнгил”  λόγος — “билим”и)дан олинган сўз бўлиб, инсон кўнглини ўрганишни ва шу асосида инсонларга таъсир ўтказишни мақсад қилади.

Шу соҳа вакилларининг айтишича, психологик билимлар қадимги даврдан бошлаб фалсафа ва тиббиёт фанлари асосида ривожланиб келган. Юнон шифокорлари Гиппократ, Эрасистрат мия психиканинг органи эканлигини билганлар ва инсон руҳини коинотнинг моддий қисми сифатида талқин қилганлар. Уларнинг ғоялари Платоннинг “руҳнинг абадийлиги” ҳақидаги таълимотига қарама-қарши қўйилган. Аристотел Руҳ тўғрисидаги асарида психологик тушунчалар тизимини ишлаб чиққан.

Психологиянинг асосий вазифалари — психика қонуниятларини, инсоннинг руҳий (кўнгил) ҳолатлари шаклланишини филогенетик ва онтогенетик тараққиёт бирлигида очишдан иборатдир. Мазкур вазифаларни бажаришда психология бир томондан, биология шу жумладан, физиология соҳалари билан, бошқа томондан эса, социология, педагогика, маданият тарихи, мантиқ ҳамда ижтимоий фанлар билан жипс алоқага киришади. Психология энг аввало, психиканинг инсонга хос шакли бўлмиш онг ва ўзини ўзи англашни тадқиқ этади.

Психология асосан ўрта асарларда ривожланган. ҳатто Немис олими В. Вундт 1879 йил Лейпсигдаги дастлабки экспериментал лабораторияни жиҳозлашга эришди.

Ўрта Осиёда 20 аср бошларида бу соҳа ташкиллаштирилди. Масалан: Ўзбекистонда психология 1928 йилдан буён ҳозирги Миллий университетда фан сифатида ўқитилади. 1929 йил Халқ маорифи комиссарлиги қошида психология лабораторияси очилди.

Психология хозирга келиб кўп тармоқли соҳага айлантирилган. Бироқ, шунчалар сертармоқ бўлишига ва кўп изланишларга қарамай нима учун инсонларни психологияга бўлган эҳтиёжлари кундан кунга ортиб бормоқда? Айниқса, Ғарб жамиятида психологик касалликлар кенг тарқалган. Сўнгги йилларда капиталистик тузум таъсири сабабли Қирғизистонда ҳам психологлар маслаҳатига бораётганлар ҳамда Ғарб сакофатига асосланган психологик сакофатни тарқатувчилар сони ортиб бормоқда.

Англияда MIND ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, ҳар тўрт кишидан бири йил сайин руҳий саломатлик муаммосига дуч келади. Ҳар ҳафтада бир киши ташвиш ва умидсизлик каби психологик муаммолардан азият чекади.

Дарҳақиқат, ҳозирги пайтда психологик касалликларнинг кенг тарқалиши ва психологларга бўлган эҳтиёж ортишининг ягона сабаби капиталистик тузум эканлигига шубҳа йўқ. Чунки бу тузум динни ҳаётдан ажратиш ақидасига асосланади. Бу эса эркинликларга кенг йўл очади. Шу билан бирга, капитализмда маънавий, ахлоқий ва шахсий қадриятларга ўрин йўқ. У фақат моддий қадриятларга эътибор беради. Бу табиий равишда психологик ташвишларга олиб келади. Хусусан оилаларнинг бузилиши, жамиятдаги муносабатларнинг ёмонлашуви, ахлоқий қадриятларнинг йўқолиши ва одамларни иш берувчиларга қул қиладиган талаблар ва ҳоказо, булар натижасида психологик ташвишлар юзага келмоқда.

Биз муаммони тубдан ҳал қилишимиз керак. Исломни ҳаётдан четлатиш билан дунё қандай ҳолатга тушиб қолганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ислом мукаммал дин бўлганлиги сабабли ҳамма соҳани баён қилган ва ҳар қандай муаммони мумтоз суратда ечиб берган, жумладан психологияга оид муаммоларни ҳам энг олий даражада муолажа қилди, Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَىٰ لِلْمُسْلِمِينَ

Сенга китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик. (16:89).

Муаммоларни Ислом асосида ҳал қилиш ҳеч қандай психолог мутахассисларга ҳам, психологик изланишларга ҳам эҳтиёж қолдирмайди. Бизнинг диёрларга Ислом келгандан бошлаб, Исломдан етарли илмга эга бўлган олимлар “психология”га алоқадор ҳар қандай муаммоларни жуда енгил ва мумтоз суратда муолажа қилиб келдилар. Чунки Ислом ақидаси ва ундан келиб чиққан таълимотлар психологик изланишлардан беҳожат қилади. Фақат Ислом ақидасини ва таълимотларини фикрий тушуниб, унга ишониш керак холос.

Бу соҳани тушуниш учун бошига балолар келган бир ёш болани мисол қилайлик: Айтайлик бир ёш бола автохалокатда ўзи жароҳатланди ва яқинлари халок бўлди ёки табиий офатлар гирдобида қолиб, даҳшатга тушиб қолди ёки ҳаёт қийинчиликлари сабабли муаммолар ичида қолиб кетди ва ҳоказо, ҳозирги тил билан айтганда психологга мухтож аҳволга тушиб қолди. Шу болага психологлар томонидан минг бор тинчлантирувчи насиҳатлар қилинмасин, бир катта ёшдаги яқинининг: “қўрқма, мен сени ёнингдаман” – деб кўнглини кўтаришининг ўрнини боса олмайди. Бу сўзни айтиш учун мусулмоннинг “силаи раҳим” ҳукмларига амал қилиши кифоя. Шунингдек, Ислом ҳар қандай аҳволда ақидага таянишни амр қилди ва ҳар бир ишга Қодир, ҳамма нарса унинг мулки бўлган Молик, ҳамма нарсани кўриб тургувчи Басийр, бандаларига чексиз Меҳрибон-у, Рахимли, дуоларни ижобат қилгувчи Мужиб, ҳар бир жонзодга ризқ бергувчи Раззоқ, ҳеч кимсага муҳтож бўлмаган Беҳожат, чексиз илм соҳиби бўлган Олим бўлган Аллоҳ Таолога таваккул қилиб, унгагина боғланиб яшашлигимизни юзлаган оятларида фарз қилди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَعَلَى ٱللَّهِ فَتَوَكَّلُوۤا۟ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِینَ

Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккал қилингиз. (5:23).

وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡیَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ

 Мўминлар фақат Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилсинлар. (3:160)

فَإِذَا عَزَمۡتَ فَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ یُحِبُّ ٱلۡمُتَوَكِّلِینَ

 Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир. (3:159)

Аллоҳга таваккул қилган инсонда умуман психологияга эҳтиёж қолмайди. Ҳар қандай оғир, даҳшатли кўринган ишларга ҳам ихтиёрий равишда журъат билан қадам ташлайди ва бундай инсон ҳеч қачон тушкунлик ҳолатига тушиб қолмайди.

Ҳаётида шундай ишлар содир бўладики, уларни инсон на тўхтата олади ва на ўзгартира олади, уларни кечга ҳам суролмайди, тезлатишга ҳам қодир эмас. Бундай ишлар инсон хоҳламасада ҳеч бир ўзгаришсиз содир бўлаверади. Бундай ишлар Аллоҳнинг “қазо”си деб номланади. Бу ишларнинг салбийларини инсон хоҳламаганлиги боис даҳшатга тушиб, кўнгли ғашга тўлади, безовта бўлади, ўзини қўйгани жой тополмай қолади. Масалан: автохалокатга учраши, оғир касал бўлиб қолиши, банкрот бўлиши, қамалиб қолиши, яқинларини йўқотиши ва ҳоказо. Бундай ҳолатда Аллоҳ Таолонинг ушбу ояти мўминга таскин беради, кўнгилларни ҳотиржам қилади, Аллоҳ Таоло айтади:

وَعَسَىٰۤ أَن تُحِبُّوا۟ شَیۡـࣰٔا وَهُوَ شَرࣱّ لَّكُمۡۚ وَٱللَّهُ یَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ

Эҳтимол ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхшидир. Ва эҳтимол ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмондир. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз. (2: 216).

Умуман олганда Аллоҳга, Охират ҳаётига, қазога, ризқга, ажалга ва шу каби Ислом ақидасига асосланган ҳолда ҳаёт ишларини энг тўғри ечимлари Исломда деб ишонган мўмин ҳеч қачон психологияга муҳтож бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ أَصْدَقُ مِنَ اللَّهِ حَدِيثًا

 Аллоҳдан кўра ростгўйроқ Ким бор?! (4:87).

Бизнинг диёрларда ҳам Ислом ҳукумронлик қилган даврларда олимлар, тарбиячилар, рахбарлар тушкунликка тушиб қолган инсонларни осонлик билан муолажа қилганлар, уларга Қуръон ва ҳадисларда келган ҳодисалар, шунингдек тарихдаги буюк шахсларнинг бошидан ўтган ҳодисаларни эслатишнинг ўзи билангина муаммоларни ҳал қилишган. Масалан: ўзи ёки яқинлари қамалиб қолган инсонга Юсуф \ни қамоқдаги қиссасини, боши берк кўчага кириб қолган инсонга Юнус \ни балиқ қорнида қолиб кетган қиссасини, бошига оғир иш тушуб қолган инсонга Иброҳим \ни ўтга ташланганлик қиссасини, ризқи тор бўлиб қолган инсонга Исо \ни, бой бўлиб, ўзидан кетиб қолган инсонларга Сулаймон \ни, яқинларини йўқотган инсонга бу дунё ўткинчи, бамисоли йўлдаги бекат каби эканини эслатиш билан муаммоларни ҳал қилганлар. Чунки мўминга ҳақиқатларни эслатишнинг ўзи кифоя. Аллоҳ Таоло айтади:

وَذَكِّرۡ فَإِنَّ ٱلذِّكۡرَىٰ تَنفَعُ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ

Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. (51:55).

Мен оятлардан баъзиларини мисол ва далил тариқасида келтирдим. Лекин бу мавзуъ ҳақида Қуръонда, ҳадисларда, саҳобаларнинг ҳаётларида, шунингдек Ислом тарихидаги буюк шахслар, олим-мужтаҳидлар ва етакчилар хаётларида жуда кўп таълимотлар бор.

Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги пайтда Ғарб дунёқарашидан келиб чиққан психологияга эътиқод қилиб, Тўғри йўлдан адашиб қолиш хавфини англаб етишимиз лозим. Чунки куфр сақофатини қабул қилиш ҳаромдир. Аксинча, Ислом ҳукмларини қўллаш орқали бу муаммоларнинг барчасидан халос бўлишимиз мумкинлигини тушунишимиз керак. Сабаби Исломда ҳар бир ишда Аллоҳга таваккал қилинади. Исломда инстинктлар ва жисмоний эҳтиёжлар эркин қолиши мумкин эмас. Аксинча, улар шариат ҳукмлари билан чегараланган тартибли тарзда қондирилади ва бу ҳукмларга қарши чиққанларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилади. Исломда инсонлар ҳаёти ва уларнинг шахс, жамият ва давлат сифатидаги муаммолари Ҳолик томонидан жуда нозик ва аниқ тартиблаштирилиб берилган. Бунинг натижасида қашшоқлик, тушкунлик, ўз жонига қасд қилиш, зино, оила бузилиши каби турмуш қийинчиликлари ҳаёт майдонидан йўқолади. Моддий қадриятлар билан бир қаторда Ислом олиб келган маънавий, ахлоқий ва шахсий қадриятлар ҳам юксалади. Жамиятда очкўзлик, худбинлик, индивидуализм йўқолади. Инсон Аллоҳнинг инояти билан яшайди. У ўзини кузатувда эканлигини ва қиёматда ҳисоб-китоб қилинишини билади. Бинобарин, тақво, яъни Аллоҳдан қўрқиш уни ҳар хил фаҳш, зино ва мункардан қайтаради. Мусулмон одам ўзига етган дарднинг давосини Аллоҳ яратиб қўйганини билади.

Ғариб Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here