2010 йили Бакиевни Қирғизистондан ким қўйиб юборди?

896
9

бакиев

2010 йилининг апрел ойида Курманбек Бакиевни Қирғизистондан қўйиб юборишлик ҳақидаги қарор Россия, АҚШ ва Қозоғистон президентларининг мурожаатидан кейин қабул қилинган эди. Бу ҳақда собиқ президент Роза Ўтинбоева “Ақси воқеаларидан ҳамда 2005 ва 2010 йиллардаги инқилоблардан олинган ибратлар” номли конференцияда нутқ сўзлай туриб баён қилди.

Унинг сўзларига кўра, 7 апрел воқеаларидан сўнг Курманбек Бакиев мамлакатнинг жанубида, ўз атрофига куч йиғаётган эди. “Вазият ўта мураккаб бўлган, – такидлади Ўтинбоева. – Гражданлар уриши чиқиб кетиши мумкин эди”. “Хозир кўпчилик Бакиевни қўйиб юборганларни жавобгарликка тортилишини талаб қилишмоқда. Мен уни қўйиб юборган эдим ва ҳар қандай жавобгарликка тайёрман”, – деди собиқ президент ва “ўша вақтда сўз мамлакатнинг бирдамлиги ҳақида кетаётган эди ва мамлакат парчаланиб кетиши мумкин эди”, деб қўшиб қўйди.

Унинг сўзларига кўра, бундай қарор Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатдан кейин қабул қилинган. “У АҚШ ва Россия президентлари номидан гапираётганлигини айтди. Биз, – деди у, – Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилдик ва Бакиевни мамлакатдан қўйиб юбориш ҳамда вазият назоратини қўлга олиш кераклигини кўриб турибмиз. Ўшанда Вақтинчалик ҳукумат аъзоларининг кўпчилиги бундай қарорни маъқуллашдан бош тортишди ва бутун жавобгарликни мен ўз зиммамга олишлигимга тўғри келди. Мен нима қилишим керак эди? Уч муҳим державалар президентлари вазиятни қандай қилиб қўлга олиш кераклиги ҳақидаги таклиф билан мурожаат қилиб турсаю, биз, ўзимиз билгандек йўл тутамиз, деб турсак. Бундай қарор бизга ёрдам бермаган бўлар эди. Ўз зиммамга олган бу қарор тўғри бўлганлигига мен ишонаман”, – қайд қилди Ўтинбоева.

Курманбек Бакиев Қирғизистондан 14 апрел куни Қозоғистон армияси кучлари томонидан олиб чиқиб кетилган. Қозоғистондан Жалол-Ободга келган учоқда Бакиев мамлакатни тарк этган.

Ҳа, ўшанда қирғиз миллати парчаланиб, қабилалараро низолар чиқиб кетиши мумкин эди…

Инсонларни бир-бирига боғлаб турган миллатчилик алоқаси шундай алоқаки, агар ташқаридан хатар бўлмаса қабилалараро низоларга сабаб бўлади. Унинг кичик кўриниши бир оилага ўхшайди. Инсоннинг табиатида бошлиқлик қилишга интилиш туйғуси мавжуд. Мана шу туйғу инсонни оилада уни барчаси ҳурмат қилишлиги, унинг билан хисоблашишликлари ва оилада ишлар у айтгандай бўлишлиги учун ҳаракат қилишга ундайди. ҳудди шундай мавкеъ ўз оиласининг қариндошлар орасида ва қариндош-уруғининг бутун миллат орасида, миллатининг эса бутун инсоният орасида бўлишини хоҳлайди инсон ва шунга интилади ҳам. Агар ташқаридан хатар бўлмаса, раҳбарликка интилишдаги мана шу ҳаракатлар баъзида, тўғрироғи – кўп ҳолатларда, қабилалараро низоларга сабаб бўлади. Ташқаридан келган хатар шу низоларга чек қўядида, қабилалар хатарга қарши курашишлик учун бирлашадилар…

Ҳа, ўшанда қирғиз миллати парчаланиб кетмаслиги учун ташқаридан хатар керак бўлиб қолган эди. 2010 йили июн ойида ўша “муҳим державалар” шундай хатарни пайдо қила олишди.

Токи, қандай миллатдан бўлишидан қатъий назар, мусулмонларни ягона, Аллоҳнинг ҳукми ила бошқариладиган мамлакатга жамлайдиган Халифалик тикланмас ва ўша “муҳим державаларни” бўғизидан олмас экан, мусулмонлар қабилалараро, миллатлараро, мазҳаблараро низоларда бир-бирининг муборак қонини тўкишда давом этаверади.

9 COMMENTS

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here