Банданинг ўйламасдан гапириши

2822
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Банданинг ўйламасдан гапириши

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

عَنْ ‏أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ‏قَالَ:‏ «‏إِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مِنْ رِضْوَانِ اللَّهِ لَا يُلْقِي لَهَا بَالًا يَرْفَعُهُ اللَّهُ بِهَا دَرَجَاتٍ وَإِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مِنْ سَخَطِ اللَّهِ لَا يُلْقِي لَهَا بَالًا يَهْوِي بِهَا فِي جَهَنَّمَ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз e бундай дедилар: «Бир банда ҳеч ким ва ҳеч нарсага парво қилмасдан Аллоҳ рози бўлган сўзни айтганлиги учун Аллоҳ унинг даражасини олий қилади. Бошқа бир банда эса ҳеч парвосиз Аллоҳнинг ғазаби келадиган сўзни айтганлиги учун Аллоҳ уни жаҳаннамга ташлайди».

«Саҳиҳ ал-Бухорий»нинг шарҳи Фатҳул-Борийда шундай дейилади:

يُلْقِي لَهَا بَالًا «парво қилмасдан» дегани бу ҳақда ўйламаганлигини билдиради. Бошқача айтганда, бу сўзнинг оқибатини ва бирор бир таъсири борлигини ўйламаганлигини англатади. Бу Аллоҳ Таолонинг: وَتَحْسَبُونَهُ هَيِّنًا وَهُوَ عِنْد اللَّه عَظِيم «Сиз буни енгил деб ўйлар эдингизлар. Ҳолбуки у Аллоҳ наздида улуғдир», деган сўзига ўхшайди.

يَهْوِي  «қулаш» сўзи Иёдга кўра дўзахга тушиш маъносини билдиради.

Бу Ҳадиси Шарифдан олинган сабоқлардан бири шуки, мусулмон киши ҳар бир сўзи учун ҳисоб қилинишини эътиборга олган ҳолда ўйлаб гапириши ва фақат яхши сўзларни айтиши керак. Бу ҳақда кўплаб муқаддас оятлар ва ҳадиси шарафлар мавжуд. Аллоҳ Таоло айтади:

وهدوا إِلَى الطيب مِنَ القول

«Улар хуш-ҳақ сўзга ҳидоят қилинурлар…». Бу “улар тўғри йўлга солинди”, деган маънони англатади.

وَقُولُواْ لِلنَّاسِ حُسْناً

«Одамларга гўзал сўзлар сўзлангиз»

وَقُل لِّعِبَادِي يَقُولُواْ الَّتِي هِيَ أَحْسَنُ

«Бандаларимга айтинг-ки, улар (ўзаро сўзлашганларида) энг гўзал сўзлардан сўзласинлар».

إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ

«(Ҳар бир) хуш сўз Унга (Аллоҳга) юксалур».

قال صلى الله عليه وسلم: اتَّقوا النّارَ ولو بِشِقِّ تَمرة، فإنْ لم تجدوا فبكَلِمَةٍ طيّبة

Расулуллоҳ e шундай дедилар: «Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзах ўтидан сақланинглар. Шуни ҳам тополмасангиз, мулойим сўз билан бўлса ҳам сақланингиз».

قال: مَنْ كان يؤمِنُ باللهِ واليومِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خيراً أو لِيَصْمِتْ

Яна айтдиларки: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин».

قال: أَمْسِكْ عليك لِسانَك

Яна: «Тилингни тийгин», дедилар.

قال: وهل يَكُبُّ الناسَ في النّارِ على وجوههِمْ أو قال على مَناخِرِهِمْ إلاّ حصائدُ ألسِنَتِهِمْ

Яна: «Одамларни юзлари ёки бурунлари билан жаҳаннамга қулатадиган тиллари тўплаган нарсадан ҳам зарарлироқ нарса борми?» дедилар.

وعن عبداللهِ بنِ عَمْروٍ رضي الله عنهُما، عن النبيِّ صلى الله عليه وسلم قال: في الجنّةِ غُرفةٌ يُـرَى ظاهِرُها من باطنِها، وباطنُها مِن ظاهِرِها، فقال أبو مالكٍ الأشعريّ: لِمَنْ هي يا رسولَ الله؟ قال: لِمَنْ أَطابَ الكلامَ، وأطعمَ الطّعامَ، وباتَ والنّاسُ نِيام

Абдуллоҳ ибн Амр G ривоят қилиб айтади: “Расулуллоҳ A: «Жаннатда шундай бир хона борки, унинг ташқариси ичкарисидан, ичкариси эса ташқарисидан кўриниб туради». Абу Молик ал-Ашъарий: «Улар кимлар учун ё Расулуллоҳ?” деди. Шунда У зот e: «Ёқимли сўз сўзлаган, таом берган, рўзани бардавом тутган, инсонлар ухлаб ётганда кечаси Аллоҳ учун намоз ўқиган кишилар учундир»,  дедилар.

قال عبد الله بن مسعود: والله الذي لا إله إلا هو ما شيءٍ أحوج إلى طول سجن من لسان

Абдуллоҳ ибн Масъуд G бундай деди: «Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, узоқ қамаб қўйишга тилдан кўра муҳтожроқ нарса йўқ».

ثم قال: يا لسان قل خيرًا تغنم، اسكت عن شرٍّ تسلم من قبل أن تندم.

Яна бундай деди: «Эй тил, яхшиликни гапир, фойда топасан, ёмонликдан сукут сақла, пушаймон бўлишдан омонда бўласан».

Ҳурматли ўқувчилар, баъзиларнинг ўйламай-нетмай беҳаё сўзларни айтиб юриши жуда ажабланарли. Мусулмон киши ўз мусулмон биродарини ўйламасдан кофир деб билиши бундан-да ажабланарли. Исломий жамоатлар айтмаган гапни ҳеч ўйламай, «айтди», деб ёлғондан айблашлари яна-да ажабланарли. Одамлар орасида бузғунчиликни тарқатаётганларга ҳайрон қоласиз. Ғийбат қилиб, ёлғон-яшиқ гапираётганлар бу сўзлар ўзлари учун афсус-надомат бўлишини ўйламаслиги ҳаммасидан ҳам ажабланарли.

Шундай экан, Қодир Аллоҳнинг ғазабидан сақланинг! Зеро Аллоҳ Таоло бундай дейди: مَا يَلْفِظُ مِن قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ «У бирон сўз талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру-нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)».

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.

2 Зулқаъда, 1445ҳ йил.

10 Май,        2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here