Қирғизистонда қимматчилик билан бирга ўртача ойлик маош ҳам кўтарилди

3072
0

Қирғизистонда қимматчилик билан бирга ўртача ойлик маош ҳам кўтарилди

Қирғизистонда жорий йилнинг январ-март ойларида ўртача ойлик маош 34 046 сомни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмитанинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йилнинг илк тўрт ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 341,7 млрд. сомни ташкил этган. Ўтган йили ўртача иш ҳақи 32 минг 78 сомни ташкил қилган эди. Ҳозирда мамлакатда энг кам ойлик маош 7756 сом қилиб белгиланган.

Қирғизистонда 383 долларга тенг келадиган ўртача ойлик маош, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари орасида энг паст ойлик маош ҳисобланади. Масалан, Беларусда ўртача ойлик маош 638 доллар, Арманистонда 676 доллар, Қозоғистонда 774 доллар, Россияда эса 857 долларни ташкил қилади.

Бироқ аҳолига ойлик маошнинг ошиши ҳеч татимаяпти. Чунки мамлакатда инфляция ва қимматчилик даражаси маошнинг кўтарилишини ортда қолдирмоқда. Қирғизистонда ўтган йили инфляция расман 10 фоиздан ошган бўлса, озиқ-овқат нархи 40-50 фоизга ошди. Масалан, гуруч нархи деярли 40 фоизга ошди. Шу билан бирга ижара ҳақи ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, маошга қараб яшайдиган фуқароларнинг харид имкониятини чеклайди. Бу ҳам етмагандек, ҳозирги ҳукумат электр энергияси учун тўловни 11 фоизга оширди. Шунингдек, солиқнинг бир қанча турини ўйлаб топиб, халқнинг бўйнига илиб қўйди.

         Қимматчиликни келтириб чиқарувчи омиллардан бири монополиядир, яъни озиқ-овқат маҳсулотларини бозор нархига таъсир қиладиган миқдорда тўплаш орқали нархни ошириш сўнгра уни қимматроқ нархда сотишдир.

Исломда монополия қилиш ҳаром қилинган. Пайғамбаримиз e: “Фақат гуноҳкор одамгина монополия қилади”, дедилар. Шунунгдек, Ислом ҳукмлари олтин пул тизимидан фойдаланишни буюради. Бундай ҳолатда, нархлар деярли ўзгармаганлиги сабабли, монополия сифатида товарларни сақлаб қўйишга ҳожат қолмайди. Зеро, халқ ўзига керакли нарсаларни қийналмасдан, истаган пайтда сотиб олиши мумкин бўлади, бундай ҳолатда уларни жамғаришга эҳтиёж бўлмайди.

    Бинобарин, қимматчиликдан қутулишнинг ягона йўли судхўрликка асосланган капиталистик тузумнинг ўрнига Исломий тузумни татбиқ қилишдир. Чунки ҳозирги жаҳон молия тизими шунчаки қоғоздан иборат доллар тизимига асосланганлиги сабабли нархларнинг йиллик ўсиши табиий ҳолга айланиб қолган.

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here