Қозондаги БРИКС саммити ҳамда унинг Ғарб гегемонлигидан қутулишдаги муваффақияти даражаси

141
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қозондаги БРИКС саммити ҳамда унинг Ғарб гегемонлигидан қутулишдаги муваффақияти даражаси

Устоз Асъад Мансур

БРИКС саммити Россия ҳукмронлиги остида бўлган Қозон шаҳрида 2024 йил 22-24 октябр кунлари янги аъзолар иштирокида бўлиб ўтди. БРИКС 2023 йил 22-24 август кунлари Жанубий Африкада бўлиб ўтган аввалги саммитида 2024 йил 1 январдан бошлаб 6та янги давлатни аъзо қилиш таклифини эълон қилган эди. Уларнинг орасида, ҳали аъзо бўлишини расман эълон қилмаган Саудия Арабистонидан ташқари, Миср, Амирликлар, Эфиопия ва Аргентина бор. Аргентинанинг Америка ва яҳудий вужуди билан ҳамкорлик қилиши билан мақтаниб 2023 йил 19 ноябрда ҳокимиятга келган янги президенти Хавьер Миле БРИКСга аъзо бўлишни сўраган собиқ президент Фернандесдан фарқли ўлароқ, аъзо бўлишни рад этди.

Россия президенти Путин 22та давлат ва ҳукумат раҳбарларини қабул қилди. Эслатиб ўтамиз, саммитда 36та давлат иштирок этди. Кремл матбуот котиби саммитни Россия учун «ташқи сиёсатдаги энг йирик воқеалардан бири» деб таърифлади. Путин 2022 йил февралда Украинага ҳужум қилинганидан кейин ўзига ва мамлакатига жорий этилган Ғарб изоляциясини бузишга ҳаракат қилмоқда. Чунки Ғарб давлатлари уни бузғунчи деб атаб, Халқаро жиноят суди уни ҳибсга олиш учун ордер берган. У, шунингдек, кўплаб дунё давлатлари уни қўллаб-қувватлашини, унга қарши эмаслигини ва улар Ғарб билан ҳам эмаслигини исботламоқчи. Зеро, Америка бошчилигидаги Ғарб, айниқса, уни қўрқитган ва дунё етакчилигини Америка билан баҳам кўрган Совет Иттифоқи 1991 йилда қулаганидан кейин, ўз такаббурлигини изҳор этиб, дунё устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатган эди.

Путин ушбу сохта шон-шуҳратни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. У буни иштирокчилар олдида эълон қилиб, «кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш жараёни давом этмоқда», деди. «Шубҳасиз, БРИКС билан алоқаларни мустаҳкамлашда дунёнинг жануби ва шарқидаги давлатларнинг мисли кўрилмаган қизиқишини эътиборсиз қолдириш хато бўлади», деб Ғарбнинг такаббурлигига ишора қилди ва 30дан ортиқ давлат БРИКСга аъзо бўлмоқчилигини таъкидлади. У Россиянинг халқаро қутбга айланиши ва дунёнинг кўп қутбли бўлиши борасида кўзлаган мақсадларига эришиш учун Ғарб олдида ўз муваффақиятини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Шунинг учун Россиянинг «Независимая газета» нашри 2024 йил 23 октябрда шундай деб ёзди: «Россия нуқтаи назаридан, БРИКС Глобал Жануб давлатлари учун жозибадор. Чунки у Ғарб диктатурасига асосланган халқаро муносабатларнинг эски моделини рад этади». У яна шундай қўшимча қилди: «Бошқа давлатлар, хусусан, Бразилия ва Ҳиндистон бу саъй-ҳаракатларни жиддий қўллаб-қувватламайди. Чунки улар БРИКСдан демократия ва эски дунё тартибини ислоҳ қилиш учун фойдаланмоқчи». Яъни БРИКС гуруҳи бундай давлатларни ўз ичига олар экан, у орқали Ғарб диктатурасини қулатишда муваффақиятга эришиш кафолатланмаган.

Саммитда БРИКС гуруҳи учун глобал кўлам касб қилиш мақсадида халқаро муаммолар, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлиги ва энергиянинг барқарор ривожланишини таъминлаш муаммоси каби иқтисодий муаммолар, Яқин Шарқ муаммоси каби сиёсий муаммолар муҳокама қилинди.

Ғарб биладики, Россия БРИКСни G7га ўхшаган иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан таъсирли гуруҳга айлантиришга ҳаракат қилмоқда ва уни Ғарбга қарши қўйиш устида ишламоқда. Шунинг учун Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазири Свенье Шульце: «Путин ўзини Қозондаги Ғарбга қарши гуруҳ раҳбари сифатида кўрсатишга уринмоқда», деди. «Путиннинг лагерларга бўлишга асосланган тафаккури эскирган», деди у. Чунки Германия Ғарб гегемонлигининг, айниқса, глобал саҳнада давлат сифатида гавдаланган Ислом йўқлиги пайтида, ҳеч ким унга қарши чиқмасдан давом этишини истайди.

Россиянинг иқтисодий мақсадлари ҳам бор бўлиб, у бу мақсадларни ўтган саммитда илгари суришга уринган эди. Масалан, у БРИКС гуруҳининг глобал савдо ва молиявий операциялар учун асосий валюта ва кўплаб давлатлар учун захира ҳисобланган долларга, кейин еврога рақобатчи бўлган валютасини яратишни кўзламоқда. Олдинги саммитда ҳам, ҳозирги саммитда ҳам, ўзаро савдо алмашинувида маҳаллий валюталар билан муомала қилишни таклиф этилишини ҳисобга олмаганда, бу соҳада олдинга қадам ташлай олмади.

Россия биладики, гуруҳдаги Бразилия, Ҳиндистон ва Жанубий Африка каби таъсисчи аъзо давлатлар Америка ва Ғарбга қарши туришда у билан бирга боришни исташмайди. Дарҳақиқат, бу давлатларнинг баъзилари доллардан воз кечишни рад этишган бўлса, баъзилари БРИКС валютаси чиқарилишини рад этишди. Шундай экан, Ғарбга эргашган давлатларни янги аъзо сифатида қандай қўшди?!

Шу билан бирга, гуруҳнинг баъзи аъзолари, айниқса, Ҳиндистон ва Хитой ўртасида душманлик даражасига етган жиддий келишмовчиликлар бор. Ҳатто уларнинг ўртасида чегарада тўқнашувлар содир бўлган. Ўшанда Америка Ҳиндистонни Хитойга қарши гижгижлади, Хитой эса тинчланишга уринди.

Хитой Америка бошчилигидаги Ғарб билан ҳам, уларга эргашган давлатлар билан ҳам қарама-қаршиликка киришни истамайди. Аксинча, улар билан муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Чунки Хитой раҳбари Си: «Пекин ва Москва ўртасидаги муносабатлар учинчи давлатларга қарши қаратилган эмас», деди. Хитой Россия томонда туриб, Ғарб билан муносабатлари кескинлашишини ёки унга қарши туришни хоҳламайди. Шунинг учун у Россиянинг Украинага қарши урушида у билан иттифоқ тузишдан ва уни қурол-яроғ билан таъминлашдан бош тортди.

Буларнинг барчаси БРИКС гуруҳини Ғарб қаршисида заифлаштиради, шунингдек, Россия ва Хитойнинг саъй-ҳаракатларини ортга суради. Чунки бу икки давлат ўзларини Америка ва Европа билан бир қаторда дунё етакчилигида иштирок этувчи навбатдаги иккита глобал қутб сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Бундай тузилишдаги БРИКС жуда нозик ва ўзаро монанд эмас. Унинг аксар давлатлари сиёсий жиҳатдан Ғарбга эргашади ва уларнинг Ғарб билан иқтисодий алоқалари кучли. Улар Ғарб гегемонлигидан халос бўлишга интилишмайди. Шунинг учун Россиянинг уринишлари муваффақиятсиздир. Бироқ, у ўз халқининг маънавиятини кўтариш, шунингдек, ўзининг минтақавий ва халқаро таъсирини кучайтириш учун ўзини муваффақиятли ва дунёнинг бир қисмини бошқараётган қилиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Шунинг учун асли мўрт бўлган БРИКС гуруҳи орқали Ғарб гегемонлигидан қутулиш қийин. Шу боис, унга, айниқса, у аниқ ғояларга асосланмагани учун, кўп ҳам ишониб бўлмайди. Аксинча, у капиталистик тизим доирасида иш юритади. Унинг Ғарб гегемонлигига қарши чиқиши принципиал ва жиддий эмас. Агар Ғарб Россия билан муроса қилиб, уни яна G7га киритса, Ғарбга қарши барча қаршиликлардан воз кечади ва 2014 йилда ундан чиқариб юборилишидан олдин бўлгани каби, унинг адолатсиз сиёсатларини белгилашда иштирок этади. Ҳатто у коммунистик мабдани кўтариб чиққан Совет Иттифоқини тамсил этган даврида ҳам дунё муаммоларини ҳал этишда ва капиталистик тузумни қулатишда муваффақиятга эришмаган. Аксинча, у Америка билан дунёни баҳам кўрган пайтида, халқларни, айниқса, ўзининг ҳукмронлиги остида қолган халқларни тор-мор этишда қатнашди ва Хавфсизлик Кенгашида Ғарб билан бирга иштирок этди.

Ғарбнинг такаббурлигидан халос бўлиш, шунингдек, олдинги ва ҳозирги тарихи унинг Ғарбдан фарқ қилмаслигини кўрсатган Россия зулми остига тушиб қолмаслик учун бир альтернатива, қолаверса, дунё муаммолари учун туб ечим керак. Бу, албатта, давлатда гавдаланган Ислом орқали бўлади. Зеро, бу давлат Исломни татбиқ этиб, 13 аср давомида бўлгани каби уни бутун дунёга рисолат сифатида кўтариб чиқадиган.

Роя газетасининг 2024 йил 30 октябр чоршанба кунги 519-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here