Яҳудийларнинг Ливанга қарши урушидаги ўзгаришлар

70
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудийларнинг Ливанга қарши урушидаги ўзгаришлар

Муҳандис Муждий Али

Тахминан бир ой олдин, яҳудий вужуди билан Эрон ҳизби ёки унинг матбуоти айтганидек, исломий қаршилик ҳаракати тамсил этган Ливан ўртасидаги уруш жиддий эскалацияга гувоҳ бўлди. Айниқса, 2024 йил 27 сентябрда Эрон ҳизби Ҳасан Насруллоҳ жанубий чекка ҳудуддаги у жойлашган чуқур ер ости иншоотида ҳаво ҳужуми орқали ўлдирилганидан кейин уруш кескинлашиб кетди. Хусусан, 2024 йил октябр ойининг бошида яҳудий вужуди қуруқлик операцияси бошланганини эълон қилди. У бу операциянинг чекланганлигини, қишлоқлар ва чегара ҳудудларидаги Эрон ҳизбининг объектлари ва туннеллар нишонга олинишини айтди. Кейин, АҚШ элчиси Амос Хохштейн ташриф буюриб, парламент спикери Набиҳ Берри бошчилигидаги Ливан расмийлари билан учрашди. Учрашувдан кейин Набиҳ Берри ишлар яхши эканлигини маълум қилди. Кўп ўтмай, яҳудий вужуди пойтахт Байрутдаги Рафиқ Ҳаририй давлат шифохонаси яқинида мисли кўрилмаган портлашни амалга оширди. Шу билан бирга, яҳудийларнинг айтишича, Эрон ҳизби ёки дала қўмондонларининг манфаатларини нишонга олиш давом этди.

Эрон ҳизби етакчилик даражасида жиддий талафотларга учраганига қарамай, у ҳали ҳам яҳудий кучларининг қуруқликдан кириб келган ҳудудларга жойлашиш уринишларига қарши самарали жавоб қайтариб, яҳудийларни ҳарбий жиҳатдан инсоний ва моддий йўқотишларга учратмоқда. У чегара яқинидаги аскарлар тўпланиб турган жойга ҳам, Фаластининг 48-йилда босиб олинган ичкари шаҳарларига ҳам зарба беришга ҳали ҳам қодир. Ҳатто У Ливандан учирилиб, яҳудий вужудининг барча мудофаа тўсиқларини ёриб ўтган дронлар билан яҳудийлар бош вазири Нетаняхунинг уйига зарба беришга ҳам эришди. Эрон ҳизби ўз амалиётларининг кенгайиши ва уларнинг характеридан келиб чиқиб, Ливан жанубига қарши ҳарбий операциянинг бошланиш нуқтаси бўлган аҳоли пунктлари аҳолисини эвакуация қилиш тўғрисида огоҳлантирди.

Бу воқеалар яҳудий вужуди Эронга қарши ҳужум бошлаган ва уни 2024 йил 26 октябр шанба оқшомида амалга оширган муҳитга тўғри келди. Чунки Америка томонидан ўз орбитасидаги давлат бўлган Эрон режимини ҳимоя қилиш мақсадида зарба ҳажмини камайтириш учун босим бўлгани аниқ кўринди. Шунингдек, Эронга зарба берилишидан бир неча соат олдин, яҳудий армияси матбуот котиби Хагари ва бошқа қўмондонларнинг бир ёки икки ҳафтадан кейин қуруқлик операциялари якунлангани эълон қилиниши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлари янгради.

Шу ўринда, Хагарининг Яҳё Синвар роҳимаҳуллоҳ ўлдирилганининг эртасига берган баёнотларини алоҳида айтиб ўтиш лозим. У «Ҳамас ҳаракати ҳарбий қаноти ажратилмасдан йўқ қилинади» деб айтган олдинги баёнотларидан фарқли ўлароқ, «урушдан кўзланган мақсадлар аниқ, жумладан, Ҳамаснинг ҳарбий қанотини йўқ қилиш», деб айтди. The Wall Street Journal газетаси яҳудий вужудидаги хавфсизлик хизмати ходимига таяниб нашр қилган ва Ал-Жазира ундан иқтибос келтирган баёнотларга кўра, Эрон ҳизбини сиёсий ва ижтимоий ҳаракат сифатида йўқ қилиш яҳудий вужудининг урушдан кўзлаган мақсади эмас.

Бу баёнотлардан шуни тушуниш мумкинки, бу операциялардан Америка ва яҳудийларнинг кўзлаган мақсади минтақадаги икки энг кучли ҳарбий ташкилот ҳисобланган Ҳамас ва Ливандаги Эрон ҳизбининг ҳарбий қанотидир. Аммо кўриниб турибдики, Нетаняхунинг бу босқичда Америка хоҳлаган чегарадан ўтиб кетган бўлиши мумкин бўлган амбициялари, шунингдек, унинг, минтақада бошқа рақобатчи кучнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун, Эрон имкониятларини йўқ қилишга бўлган узоқ йиллик уринишлари минтақада Эрон билан ҳамкорлик қилаётганларни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун Нетаняху ва у билан бирга бўлган экстремистлар Ливан жанубидаги ҳудудларни эгаллашга ҳаракат қилишди. Айниқса, ноаниқ вазият ва Америка сайловларининг «кулранг зона»сида, янги турар жойларни қуриш орқали Ғазо шимолига яҳудийларни ўрнаштириш мавзуси қайта очилди. Бу тенденциялар Америка хоҳлаган нарсанинг, яъни ҳарбий қанотни йўқ қилишнинг ҳеч қандай доирасига тўғри келмайдиган кўринади. Шунинг учун Америка Эронга берилган зарбани юмшатишга ҳаракат қилди, шунингдек, яҳудийларни Ғазо шимолига жойлаштирмасликни ва ёрдамлар киритилиши зарурлигини урғулади. Унинг Ливан жанубида ва Фаластиннинг ички ҳудудларида Эрон ҳизбининг яҳудийларга қарши зарбалари масаласи бўйича бирон бир муҳим баёнот бергани эшитилмади. Аксинча, АҚШ элчиларининг баёнотлари уришаётган томонлар ўртасида оташкесимга эришиш ва Америка расмийлари айтганидек, барча томонлар бажармаган 1701 резолюцияни амалга ошириш зарурлигига қаратилди.

Америка ўртага ташлаётган бу таклифда 21 кунлик оташкесим назарда тутилган, шу шарт биланки, Ливан ўзи билан яҳудий вужуди ўртасидаги якуний статус учун дарҳол тинчлик музокараларига киришиши керак. Бу шуни кўрсатадики, гўё музокара урушнинг табиий натижасидек, Америка томонларни якуний тинчлик музокаралари столига ўтиришга мажбурламоқчи.

Бош котиб Ҳасан Насруллоҳнинг ноиби сифатида Ливандаги Эрон ҳизбига раҳбарлик қилишни зиммасига олган шайх Наим Қосимнинг қуйидаги сўзлари эътиборга олинадиган сўзлардир: «Ўтган сентябр ойининг 17 кунида пейжерларни портлатиш жинояти содир этилганидан бошлаб, қаршилик ҳаракати қўллаб-қувватлаш босқичидан душман билан тўғридан-тўғри уруш босқичига ўтди». У яна шундай деди: «Душман қутурган йиртқичга айланди… Биз душманни жиловидан ушлаб, уни қўрасига қайтарамиз». Эрон ҳизби яҳудийларни қайси қўрага қайтармоқчи?!

Шунинг учун, урушнинг бугунги ҳолатидан нарига ўтиши кутилмайди. Яҳудий вужуди Эрон ҳизби етакчиларидан кўзланган максимал мақсадларни қўлга киритишга уринишда давом этади. Эрон ҳизби ҳам унинг кучларига чегарада қарши туришда ва Фаластин ичкарисидаги яҳудийлар ҳарбий объектларига зарба беришда давом этади. Агар иш шу суръатда давом этса, уруш минтақавий урушга айланмагунча, айниқса, АҚШ сайловларининг бу муҳим босқичида Американи деярли безовта қилмайди. Чунки сайловларнинг бу муҳим босқичида республикачилар ҳам, демократлар ҳам яҳудий лоббисининг овозини, шунингдек, АҚШ маъмуриятининг ишларидан жуда норози бўлган араб сайловчилари овозини олишга интилмоқда.

АҚШ маъмуриятини ҳамда унга тобе давлатлар ва унинг орбитасида айланаётган давлатларни – агар уларнинг ўз олдиларига қўйган мақсадлари ва тузган сценарийлари амалга ошмаса – таналарнинг парчаланиши ёки қонларнинг, айниқса, мусулмонлар қонининг тўкилиши ташвишлантирмайди. Зеро, кўзланган мақсад шундан иборатки, Америка бутун минтақадаги, хусусан Шом юртларидаги бойликларга – айниқса, бу сафар бевосита – эга чиқмоқчи. У уруш бошлашни истаса ҳам, «тинчлик»ка эришишни истаса ҳам аввало ўзининг ҳаётий манфаатини ўйлайди. Бироқ Америкага, шунингдек, уни қўллаб-қувватлаётган ва у билан бирга юраётган давлатларга бизнинг айтадиган сўнгги сўзимиз Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломидир:

﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُنفِقُونَ أَمۡوَٰلَهُمۡ لِيَصُدُّواْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِۚ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيۡهِمۡ حَسۡرَةٗ ثُمَّ يُغۡلَبُونَۗ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِلَىٰ جَهَنَّمَ يُحۡشَرُونَ + لِيَمِيزَ ٱللَّهُ ٱلۡخَبِيثَ مِنَ ٱلطَّيِّبِ وَيَجۡعَلَ ٱلۡخَبِيثَ بَعۡضَهُۥ عَلَىٰ بَعۡضٖ فَيَرۡكُمَهُۥ جَمِيعٗا فَيَجۡعَلَهُۥ فِي جَهَنَّمَۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ﴾

«Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар. Ана ўшалар зиён кўргувчилардир»                                                   [Анфол 36-37]

Роя газетасининг 2024 йил 30 октябр чоршанба кунги 519-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here