بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Шом зилзиласи ҳар бир расво тил бириктирувчининг асл башарасини фош қилди
Миср ташқи ишлар вазирининг зилзила баҳонасида Дамашққа борганига, шунингдек, Араб парламентлараро иттифоқи делегациясининг тоғут Асад билан учрашганига нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Эбду Дали қуйидагича изоҳ берди:
«Зилзила содир бўлгандан буён биз давлатларнинг асл башараларига гувоҳ бўлиб келяпмиз. Зарар кўрган минтақаларга молиявий ёрдам кўрсатиш ишлари бошланишидан атиги бир неча соат ўтиб, зилзиладан фойдаланиб қолиш ишлари ҳам бошланиб кетди. Биринчи навбатда, БМТ шимолдаги озод этилган ҳудудлардаги зилзиладан зарар кўрган минтақаларга ёрдамларни етказиб бериш учун Асад режимидан рухсат сўради. Кейин малай давлатларнинг роли бошланди. Ҳолбуки, улар қўзғолон бошлангандан бери ўзларини қўзғолон тарафдорлари экани тўғрисида баёнотлар беришган, аммо кейин бу баёнотларни хўжайинларининг буйруғи билан берганликлари маълум бўлган эди. Мана, хўжайинларнинг фикри ўзгариши биланоқ, малайлар ҳам фикрларини ўзгартиришга ва ўз делегацияларини қассоб олдига юборишга, уни қушхонага қайтариш учун у билан муносабатларни нормаллаштиришга шошилишди».
Устоз Эбду Дали Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими радиоси учун ёзган изоҳида қуйидагича қўшимча қилди:
«Баъзилари йирик давлатлар орбитаси атрофида айланадиган, баъзилари уларга малай бўлган ушбу давлатлар, афтидан, қассобни омон сақлаб қолиш йўлида ҳар қандай ҳодисадан фойдаланишга ҳаракат қилишаётган кўринади. Мана, турк режимининг қонхўр режим билан ярашиш ва нормаллашиш тўғрисидаги баёнотлари ортидан, қолган давлатларнинг ҳам роли бошланди.
Ҳа, қўзғолон аҳли учун ҳамма нарса ойдинлашди, қоронғи қолаётган баъзи нарсалар зилзиладан сўнг яққол фош бўлди-қолди. Зотан, биз тил бириктирувни аниқ кўриб тургандик. Ёрдамларнинг етиб келишини ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишни кечиктириш билан фақатгина қўзғолончиларнинг оқ байроқни кўтаришларини ва шу билан таслим бўлишларини мақсад қилишган эди. Лекин, асло бундай бўлмайди. Чунки зилзила уйлар, ҳовлилар ва маҳаллаларни ағдариш билан бир қаторда, шунча вақт бизга ўзини нажот манбаи ва нусрат сабабчиси қилиб кўрсатган бутларни ҳам ағдарди. У, шунингдек, «биродарлик» ва «ҳимоя» ниқобини тақиб олган ҳар бир номард тил бириктирувчини ва ҳар бир хоинни вайрон қилди. Бироқ, қўзғолон ва қўзғолончиларнинг иродаси эса, Аллоҳнинг фазл-марҳамати ила вайрон бўлмади. Муҳтож-чорасизларга ёрдам беришдан иборат исломий туйғулар сўнмади. Шом ва исломий юртлардаги мусулмонлар ўртасидаги жипслик-бирдамлик синмади».
Муаллиф ўз сўзларини мана бундай якунлади: «Ҳа, бу зилзила ўзаро жамоий ҳаракат билан бизнинг қандай халос бўлиб, муваффақиятга эришишимизни, фақат шу билан қўзғолонимизни ўз мақсадига ва омонлик қирғоғига етказишимизни исботлади».
Роя газетасининг 2023 йил 22 феврал чоршанба кунги 431-сонидан