Халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраш саробга сув деб югуришдир

734
48

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраш саробга сув деб югуришдир

«Маан» ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 28 зулҳижжа, милодий 2021 йил 7 август шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин маъмурияти матбуот котиби Набил Абу Рудайн ўз халқи фарзандларини ҳимоя билан таъминлашга ва босқинчиликка барҳам беришга, пойтахти 1967 йилги шарқий ҳудудлардаги шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлати барпо этилишга халқаро ҳамжамиятни қайта даъват қилди.

АҚШ давлат департаменти «Исроил»ни Шайх Жарроҳдан оилаларни кўчиришдан воз кечишга чақириб, вазиятни таранглашишига ва икки давлат ечимига қаратилган саъй-ҳаракатларга зарар етишига сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатларни қилмасликка даъват қилди. Ўз навбатида, Абу Рудайн АҚШнинг айни позициясини юксак баҳолади. Шунингдек, АҚШ маъмуриятидан бу хусусда Фаластинда сезиларли амалий қадамлар ташлашини ҳам талаб қилди.

Фаластин маъмурияти матбуот котиби яна бундай деди: Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос келаси ойга режалаштирилган БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Фаластин ташаббусини эълон қилиб, унда Фаластин халқига қарши содир этаётган ҳуқуқбузарликларини тўхтатиши учун «Исроил»га босим ўтказишга чақиради. Шунингдек, босқинчи ҳукумат барча халқаро меъёр ва конвенцияларни эътиборга олмай, фаластинликларга қарши жиноятларини давом эттираётган бир пайтда, халқаро ҳимоянинг таъминланишини талаб қилади».

Роя:

Яҳудий вужудини пайдо қилган мана шу халқаро ҳамжамият ва унинг тепасидаги Америкадир. Бунга асло шубҳа йўқ. Мақсадлари, бу вужудни халқаро ҳамжамиятнинг Ислом Умматига қарши курашида, асосан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликнинг барпо этилиши ва Умматнинг бирлашишини олдини олишда олдинги линиядаги базага айлантиришдир. Шундай бўлгач, мана шундай аҳволдаги халқаро ҳамжамиятдан қандай қилиб инсоф ва адолат кўрсатишни ёки Фаластин аҳлини ҳимоя қилишни ёхуд уларни босқинчилардан қутқаришни умид қилиш мумкин?! Кимда-ким халқаро ҳамжамиятдан яхшилик кутса ва унинг қонунлари ва лойиҳаларидан ҳукм сўраса, у босқинчиликни янада зиёдалаштирган ва Фаластиндаги яҳудийлар арконини мустаҳкамлаган бўлади… Шунингдек, халқаро ҳамжамиятдан яхшилик кутган ва унинг қонунлари ва лойиҳаларидан ҳукм сўраган киши яҳудийлар ва мустамлакачиларни муборак заминни босиб олиниши оқибатида келиб чиққан муаммолар машаққатидан қутқарган ҳамда Фаластин масаласини фақат инсонпарварлик масаласига айлантирган ҳисобланади.

Шу боис, Ислом Уммати ва армиялари учун аллақачон ҳаракатга келиш вақти келган. Улар ҳаракатга келиб, бу халқаро ҳамжамиятнинг юртларимиз тепасига ўрнатиб қўйган малай режимларини ағдарсинлар ҳамда уларни қўллаб-қувватлаётганларни ёки улардан ҳукм сўраётганларни, барча-барчасини илдизлари билан қўпориб ташласинлар, сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этсинлар. Зеро, фақат Халифаликкина муборак заминимизни озод этиб, муқаддас даргоҳларимизни қайтариб беради, анави халқаро ҳамжамиятнинг золим мустамлакачилик қонунларини эса, ер юзидан супуриб ташлайди.

Роя газетасининг 2021 йил 18 август чоршанба кунги 352-сонидан

48 COMMENTS

  1. Fractionated radiotherapy: A specific dose of radiation is delivered in parts rather than all at once.
    FDA launching campaign to warn consumers of dangers in buying https://ivermectinfastmed.com/ generic name for ivermectin offered by a top online pharmacy at low prices
    Ventral Hernia A ventral hernia occurs when a weak spot in the abdomen enables abdominal tissue or an organ such as an intestine to protrude through a cavity muscle area.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here