Қирғиз-тожик чегарасида вазият яна кескинлашди

695
0

Қирғизожик чегарасида вазият яна кескинлашди

 Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият кескинлигича қолмоқда, Тожикистон томонида техника ва ҳарбийлар тўпланаётгани кузатилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати маълум қилди.

 Маълумотларга кўра, Тожикистон вакиллари 4 июнга ўтар кечаси чегаранинг Ўш вилояти Чўн-Олой тумани Унжу-Булоқ ҳудудидан ўтувчи аниқланмаган қисмида контейнер ўрнатишни бошлаган ва Қирғизистон ичкарисига минг метргача кирган.

 “Қирғиз-тожик чегарасида вазият кескин дея баҳоланмоқда. Тожикистон томондан автомобил ва енгил зирҳли техникада ҳарбийлар тўпланаётгани кузатилмоқда”, – деб маълум қилган Қирғизистон чегара хизмати.

 Изоҳ: Яна чегара можароси, яна мусулмон юртлари ҳисобланган икки қўшни давлат ўртасида келишмовчилик, яна расмий ҳукуматлари бир-бирини айблаб, ўзаро норозилик ноталари билан алмашиши, яна чегара ҳудудларида яшовчи мусулмонлар бир-биридан хавфсираб, қачон қуролли тўқнашувлар бошланишини кутиб юрак ховучлаб яшаши, яна ва яна… Бу ҳол қачонгача давом этади?

 Қирғиз ҳукумати тожик томонини келишилмаган ҳудудда контейнер ўрнатишда айблаётган бўлса, тожик томони мазкур ҳудуд делмитасия қилинганини маълум қилмоқда. Бу ходисадаги муҳим жиҳат тожик томони Унжу-Булоқ ҳудудида контейнер ўрнатиши арафасида Россиянинг нуфузли “Аргументы и факты” нашри қирғиз-тожик чегарасида яна бир қуролли тўқнашувдан қочиш қийин эканлиги ҳақда ёзиб чиқди. Нашр “3 миллион қочқин кутинг”. Қирғиз-тожик уруши Россияга қандай таҳдид солади?” сарлавҳаси остида катта мақола эълон қилди. Мақолада қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувини уч қисмга бўлиб – “Ўрик уруши”, “Уришдик, тарқаб кетдик” ва “Биз руслар билан яшаймиз” акс эттирилган. Мақолада чегарада яна тўқнашув бўлиши таъкидланган.

 …“Энди аввалги муносабатлар тикланмайди. Қирғизлар тожикларнинг уйига яқин бормайди, қўшнилари билан гаплашмайди. Мен катта уруш олдидаги ўқ-дориларнинг ҳидини сезяпман. “АиФ”нинг ушбу давлатлардан биридаги россиялик дипломатик манбасига кўра, ҳар икки томондан оғир техникалар аста-секин тортиб келинмоқда, шу сабабли оғир ҳарбий ҳаракатлардан қочиб бўлмайдигандек туйилмоқда. Қирғиз ҳукумати ушбу ходисадан номусланиб қолди ва “жавоб қайтаришга” чанқоқ, тожик ҳукумати эса ўз вазиятини “кичик ғалаба уруши” билан яхшилашга қарши эмас”, – деб ёзилган мақолада…

 Бугунга келиб, апрел ойи охирида қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашувлар Россия рухсати ва назорати остида бўлгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

 Россия учун Марказий Осиёда ўз таъсирин сақлаб қолишнинг ягона йўли – ҳарбий қувватдан иборат бўлиб қолди. У ўзини минтақадаги “тинчлик гаранти” сифатида намоён қилишга жиддий ҳаракат қилмоқда. “Тинчлик гаранти” бўлиши учун эса минтақада кескинлик ва зиддиятлар давомли бўлиши зарур. Россия бу кескинликни Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида сунъий пайдо қилиб келмоқда. Минтақадаги малай раҳбарлар эса унинг ноғорасига ўйнаб, икки диндош халқ ўртасида адоват пайдо бўлишга ҳисса қўшишмоқда. Токи ўртамизда айни шу мустамлакачи давлатлар томонидан тортилган сунъий чегаралар ва малай ҳокимлар турар экан бу муаммолардан қутула олмаймиз. Улар истаган вақтда бу масаладан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб кескинлик ва муаммоларни келтириб чиқаришаверади. Бизлар эса бир-биримизга қарши адоватдан халос бўлолмай, нафратимиз ва кучимизни асосий душманга қарши бирлаштириш ўрнига ўзаро низолашиб юраверамиз.

 Биз мусулмонлар мустамлакачи кофир давлатлардан ва уларнинг қўлидаги қўғирчоқ, ўз халқи манфаати ва келажагини хожаларининг режаси учун қурбон қилишга тайёр бўлган устимиздаги ҳукмдорлардан қутулмоқчи бўлсак ўз ақидамиз, шу ақидадан балқиб чиқадиган тузумни ҳаётмизга татбиқ қиладиган Ислом давлатини барпо этишимиз шарт. Фақат Ислом давлатигина мустамлакачи кофирлар томонидан ўрталаримизга тортилган сунъий чегараларни йўқ қила олади. Бизларни исломий робита асосида бирлаштиради ва бир биримиздан доимий хавотирда яшашимизга барҳам беради.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here