Евроиттифоқ Ўзбекистон аграр секторига 11 миллион евро ажратди

507
0

Евроиттифоқ Ўзбекистон аграр секторига 11 миллион евро ажратди

 Европа иттифоқи қишлоқ хўжалиги жабҳаси, хусусан, аграр секторда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни такомиллаштириш учун Ўзбекистонга 11 миллион евро ажратди. Бу ҳақда ЕИ матбуот хизмати маълум қилди.

 Бу 2020 йил 1-чорагидан буён ажратилган учинчи молиявий кўмак саналади. Шу тариқа ЕИ томонидан ажратилган грант миқдори 32 миллион еврога етди.

 “Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик каби соҳаларда бандликни таъминлаш имконияти юқори. Бу нафақат муносиб иш ўринлари яратиш ва хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг пул топиши учун барқарор имкониятларни пайдо қилиш жиҳатидан, балки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда масъулиятни ҳис этадиган озиқ-овқат тизимини вужудга келтириш жиҳатидан ҳам муҳимдир. ЕИ аввалгидек ҳукуматнинг иқлим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда яшил ва барқарор қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларини қўллаб-қувватлашга интилмоқда”, – деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан хоним.

 Дипломат, айни чоқда,  аграр жабҳада асосий ишлаб чиқарувчилардан саналган кичик фермерларнинг бозорга чиқиши ҳамда рақобат талабларига мувофиқ фаолият юритишига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаган.

Изоҳ: 2020-йилнинг март ойида Ўзбекистон ҳукумати ва Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигига бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш ва қўшимча ёрдам кўрсатиш мақсадида 40 миллион евро миқдорида молиялаштириш шартномасини имзолаган эдилар. Мазкур шартномада “2020–2030 йилларга мўлжалланган янги давлат стратегиясини амалга оширишга кўмаклашиш, фермерлар ва агробизнес корхоналарига ёрдам бериш учун давлат хизматларини кучайтиришга кўмаклашиш учун ёрдам берилиши” назарда тутилган эди. ЕИ ушбу шартнома асосида бугунги кунга қадар ўзбек ҳукуматига 32 миллион евро грант ажратди.

 Етакчи ёки ривожланган давлатлар “ривожланаётган” давлатларга берадиган қарзи ёки ажратадиган грантларига эътибор бериладиган бўлса, ушбу қарз ва грнатлар асосан қишлоқ хўжалиги, санъат, ободонлаштириш, маданият, суғориш тармоқларини кенгайтириш ва таъмирлаш кабилардан иборат. Бу соҳаларга қанча маблағ сарфланишидан қатъий назар ўзини оқламайди. Аксинча бу маблағлар давлатларни қарз ботқоғига ботириш, қарз ёки ёрдам берган давлатга қарам бўлишигагина хизмат қилади холос. 

 Аслида давлатнинг иқтисодий ривожланиши фақат оғир саноатни ривожлантириш йўли билан амалга ошади. Яъни давлатнинг иқтисодий ривожланиши ички ресурслардан ўз манфаати йўлида тўғри фойдаланишига боғлиқ. Бу эса, ички хом ашё ресурсларини қайта ишлаш учун хусусий оғир саноатни давлат томонидан йўлга қўйилишини талаб қилади. Аммо, оғир саноат – қуролсозлик ва станоксозлик етакчи ва ривожланган давлатлар томонидан монополия қилиб олинган ва халқаро қонунлар билан “ривожланаётган” ва “учинчи дунё” давлатларини оғир саноат билан шуғулланиши ва ривожлантиришини тақиқлаб қўйилган.

 БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари АҚШ, Хитой, Россия, Буюк Британия ва Франция каби давлатлар оғир саноатнинг қуролсозлик тармоғини ўз назоратлари остига олишган бўлса, Япония, Канада… каби ривожланган давлатларга станоксозлик, машинасозлик, кемасозлик… каби тармоқларни ривожлантиришга рухсат берилган. “Учинчи дунё” давлатларига эса фақат аграр соҳа ва енгил саноат билан машғул бўлиш “ҳуқуқи” берилган бўлиб, улар ҳатто, шу соҳаларда фойдаланадиган техника ва асбоб-ускуналарни ҳам ана шу монополист давлатлардан олишга мажбурлар. Ҳатто, ўз ерларида жойлашган ер ости ва усти табиий бойликларни қазиб олишни уддасидан чиқмай, бу конларни “хорижий инвесторларга” сувтекинга бериб юборадилар. Кейинчалик ҳатто судлашиб бўлсада бу конларни ва бойликларни қайтариб оломайдилар…

 Мусулмонлар яна қайта аввалги азизликларига қайтишни, авлод-аждодларига қадар етиб ортадиган қарз балосидан халос бўлишни, ўз бойликларига ўзлари эга чиқиб, ўз оғир ва енгил саноатга эга бўлиб, иқтисодий ривожланишни истасалар устимизда ҳукм юритаётган, бойликларимизга канадек ёпишиб олган мустамлакачи капиталистик тузумни улоқтириб ташлашлар зарур. Мусулмонлар ўз ақидаларидан келиб чиқадиган тузумни ҳаётга татбиқ қилмас эканлар хорликдан қутула олмайдилар. Ушбу тузумнинг ҳаётга татбиқ қилиш тариқати эса Халифалик давлатидир. Фақат Халифалик давлатигина мустамлакачи давлатлар томонидан бошқа халқ ва давлатларни эзиш учун ишлаб чиқилган халқаро қонун ва меъёрларни йўқ қилиб, нафақат мусулмонларга, балки бутун инсониятга хотиржам ва фаравон ҳаётни таъминлаб беради.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here