Россия қирғиз-тожик чегарасини белгилашда ёрдам бермоқчи

317
0

Россия қирғиз-тожик чегарасини белгилашда ёрдам бермоқчи

 Хабар: Россия чегараларни белгилашдаги тажрибасини Тожикистон ва Қирғизистон билан ўртоқлашишга тайёр. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

 Руденко тожик-қирғиз чегарасида вазият нотинчлиги Россияни жиддий безовта қилаётганини айтган.

 Унинг фикрича, чегаралар делимитация ва демаркация қилинмагунича тўқнашувлар такрорланишини истисно қилиб бўлмайди. “Келишилмаган чегаралар мамлакатга радикал экстремистик гуруҳлар кириб олиши мумкинлиги билан ҳам хавфлидир”, – деган Руденко.

 Бир неча кун олдин Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченко Россия Душанбе ва Бишкекка давлат чегараларининг умумий участкасини делимитация ва демаркация қилишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган эди. Хусусан, элчига кўра, Россия, агар томонлар россиялик экспертларни жалб қилишга рози бўлишса, картография материаллари билан ёрдам бермоқчи.

 Изоҳ: Худосиз коммунистлар ҳукумати азалдан бир Уммат вакиллари бўлган Туркистон мусулмонларига “миллат” деган хатарли тушунчани сингдириб, бутун бир Умматни беш республикага бўлиб ташлади. Республикалар ўртасида сунъий чегаралар тортаётган вақтда эса улар ўртасида доимий келишмовчилик ва зиддиятларни пайдо қилиш ва шу орқали ўз таъсир доирасида ушлаб туриш осон бўлиши учун чегараларни худди шахмат тахтасидаги катаклар каби тортиб чиқди. Коммунистларнинг бу макрлари эса шу кунга қадар ўз “мевасини” бериб келмоқда.

 СССРдан мустамлакаларини мерос қилиб олган Россия айни шу чегара муаммоларидан минтақа давлатларига босим ўтказиш, уларни ўз измига солишда қурол сифатида фойдаланиб келмоқда. Масалан, 2014-йили Қирғизистон ҳукумати “Манас” аэропортидан АҚШ ҳарбий базасини чиқариб юборгунга қадар ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишни пайсалга сола бошлаган вақтларда қирғиз-тожик чегарасида давомли зиддиятлар авж олган ва бир йилда қирғиз-тожик чегарасида 32 та можаро содир бўлган эди… 2021-йил апрел ойи охири, май ойи бошида содир бўлган навбатдаги чегара можаросида иккала томондан 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 250 дан зиёд киши жабрланди.

 Агар Россиянинг розилиги бўлмаса минтақадаги иқтисоди энг ночор, энг қашшоқ бўлган икки республиканинг бир-бирига қарши уруш олиб бориши, бирини иккинчиси ҳудудига бостириб кириб гранатомёт ва пулемётларни қўллаган ҳолда уруш олиб бориши мумкин эмас. Энди эса минтақадаги барча нотинчликлар сабабчиси ва уюштирувчиси бўлган Россия чегараларни белгилашда икки давлатга ёрдам бермоқчи эмиш.

 Аммо чегараларни кучайтириш ёки икки давлат ўртасидаги бахсли ҳудудларни ҳал этиш билан муаммолар ечилиб қолмайди. Чегара муаммоларнинг хал қилишнинг ягона йўли, мустамлакачи кофирлар томонидан ўрталаримизга тортилган сунъий чегараларни рад этиш ва шу чегараларни қонунийлаштириб берган халқаро қонунларни инкор қилиш, турли хил халқаро ва минтақавий ташкилот ва иттифоқлардаги аъзоликдан воз кечишдан иборат. Бунинг учун эса, ўз ақидамиздан келиб чиқувчи исломий тузумни ҳаётга татбиқ қилишга ва шу орқали икки дунё содатига эришиш йўлида ҳаракат қилишимиз зарур.  

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here