Яман армияси исломчиларга қарши янги ҳарбий юриш бошлади

558
0

Яманнинг ҳукумат қўшинлари учоқлар, тўплар, танклар ҳамда маҳаллий кўнгиллилар бирикмалари қўллови остида мамлакатнинг жанубий – шарқида исломчиларнинг бўлинмаларига қарши янги ҳужумларни бошлаб юборди, маълум қилади “Ал-Жазира”. Амалиётларда минглаган ҳарбий ва кўнгиллилар, ўнлаган оғир техника иштирок этмоқда. Хаводан уларни американинг ҳарбий учувчисиз учоқлари ҳамда Яманнинг ҳарбий хаво кучлари учоқлари қўлламоқда.

ҳужумга ўтганлар асосий йўналишни Абян вилоятининг маъмурий маркази Зинжабирнинг шарқ тарафида жойлашган, стратегик аҳамиятга эга порт-шахар Шакрага қаратган. Мазкур порт орқали жангариларга қурол-аслаҳа ҳамда Покистон ва Сомалидан кўнгиллилар етиб келади.

Associated Press белгилашича, мудофаа вазирлиги бу жангларда камида 23 жангари яксон қилинганлиги ҳақида баёнот берган. Ўзларининг талофатлари ҳақида ҳукумат қўшинлари хеч нарса айтмаган.

Аввалроқ маълум қилинганидек, Яманнинг жанубида жангариларга қарши кенг миқёсли амалиётлар, мамлакатнинг исломчилар билан курашини қўллаб келаётган америкалик мутахассислар томонидан режалаштирилган. Шунингдек, АҚШ ҳужумга ўтганларга моддий-техник ва душман истехкомлари ҳақида хабар беришлик билан ёрдам бермоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here