Афғонистонда Ғалаба байрами нишонланди

4055
0

Афғонистонда Ғалаба байрами нишонланди

Афғонистон Ислом Амирлиги мамлакат бўйлаб ғалаба байрамини нишонлади. 20 йиллик АҚШ ишғолидан сўнг Афғон мужоҳидлари Афғонистон бошқарувини ўз қўлига олганига тўлиқ 2 йил бўлди. Мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинган ғалаба куни катта иштиёқ ва турли тадбирлар билан нишонланди. Бу йўлда қон тўккан ва таъқибларга учраган фидойи мужоҳидлар эзгулик билан ёдга олинди.

Ғалабанинг иккинчи йили муносабати билан Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан эълон қилинган табрикномада, душман устидан ғолиб қилган Аллоҳ Таолога шукроналар айтилди ва ушбу ғалаба нафақат афғонлар, балки бутун Ислом умматининг фахр-ифтихорига сабаб бўлгани таъкидланди.

“Босқинчи кучларга қарши 20 йиллик жиҳод ва ғалаба Афғонистон халқи ва бутун Ислом уммати фахрланадиган ҳақиқатдир. Ҳатто бу онлар Аллоҳга бўлган иймонларни мустаҳкамлади. Афғонистонликлар тарих давомида ўз дини, ватани ва озодлиги йўлида катта фидойилик кўрсатдилар. Бу фидойиликлар натижасида мужоҳид халқимизнинг энг катта орзуси бўлган Исломий низомнинг кучайиши, алҳамдулиллаҳ амалга ошди. Афғонистон Ислом амирлиги ўзининг курашчанг халқининг ҳақиқий вакили сифатида Қодир Аллоҳнинг ёрдами ва халқининг ҳимояси билан узоқ ва машаққатли йўлни муваффақиятли якунлаб, Ислом давлатининг барпо этилиши ва мустаҳкамланишига йўл очди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, халқ ва мужоҳидларнинг фидойиликлари натижасида бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик ҳукм сурмоқда, мамлакатда ягона раҳбарлик остида исломий ҳукумат ўрнатилди, ҳамма нарса шариатга топширилди. Бу халқ фидойилигининг натижасидир. Афғонистон Ислом амирлигининг раҳбарлари, модомики тирик эканлар, шариат бўйича ўз халқига хизмат қилишга, мамлакатни қайта қуриш ва барқарорликка эриштириш йўлида ҳаракат қилишга ҳамда ҳеч бир босқинчининг мамлакат мустақиллигига таҳдид солишига йўл қўймасликка қарорлари қатъийдир”, дейилади жумладан табрикномада.

Изоҳ: Бундан икки йил муқаддам Қобулни эгаллаган Толибон ҳаракати Афғонистонда Халифалик давлатини эълон қилиш имкониятига бўла туриб, бундай чақириқларга ижобий жавоб қайтармади. Балки Халифалик давлатини эълон қилиш ўрнига Афғонистон Ислом Амирлиги деб эълон қилди. Бу билан узоқ йиллар қуфр аҳлига қарши жиҳод олиб борган ва бу йўлда жуда кўп шаҳидлар берган Афғонистон, барча мусулмонларнинг ҳақиқий Ислом давлати эмас, фақат афғонистонликларнинг Исломий Амирлигига айланди. Чунки мусулмонларнинг ҳақиқий Ислом давлати шариатни фақат битта давлат ичида татбиқ қилиш билан чекланиб қолмайди. Аксинча ташқи сиёсатини ҳам Исломга кўра, даъватни ёйиш асосига қуради. Зеро Исломни кичик географияга ва битта халққа чеклаб қўйиш мусулмонларни ягона битта Уммат сифатида бирлашишига тўсиқ бўлади. Ташқи сиёсатда Исломий ҳукмларга амал қилмаслик эса, куфр аҳли билан муросага келишга сабаб бўлади. Агар Исломий бошқарувни даъво қилган давлат куфр билан муроса қиладиган бўлса, у ўзининг шаръийлигини йўқотади.

Шунинг учун биз Афғонистон Ислом Амирлиги раҳбарларига, хусусан улар орасидаги холис мусулмонларга мурожаат қилиб айтамизки, ғалабангиз фақат Афғонистон учун эмас, балки Ислом учун бўлсин. Токи, унинг шукуҳини бутун мусулмонлар ҳис қилсин. Шундай экан, фақат Афғонистондаги мусулмонларга чекланибгина қолмай, дунёдаги барча мусулмонларга татийдиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини эълон қилинг ва унинг соясида Исломий шариатга асосланган дастурни татбиқ қилинг. Шунингдек, ташқи сиёсатда ҳам, “бошқаларнинг ишларига аралашмаймиз” деб, миллий чегара билан чекланиб қолмай, Исломни даъват ва жиҳод орқали бутун дунёга олиб чиқишга бел боғланг. Ислом Уммати Исломий ҳаётга жуда-жуда мухтож бўлиб турган бир пайтда ҳамда сиз учун Аллоҳнинг ансорлари бўлиш имкони туғилиб турган бир пайтда бундай фурсатни қўлдан бой берманг. Зеро, ҳақиқий байрам ҳам, дунё ва охират азизлигига ноил бўлишнинг йўли ҳам, мана шундадир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here