Толибон қўшни давлатларни ўз ҳудудида АҚШ базаларини жойлаштирмасликка чақирди

748
0

Толибон қўшни давлатларни ўз ҳудудида АҚШ базаларини жойлаштирмасликка чақирди

 “Толибон” ҳаракати Афғонистонга қўшни давлатларни ўз ҳудудига чет эл базаларини жойлаштирмасликка чақирди.

 Толиблар ОАВда АҚШнинг Марказий Осиё минтақасида ҳарбий базаларини жойлаштириш ҳақидаги режалари ҳақидаги кўплаб хабарлар тарқалиши ортидан шундай баёнот берди.

 Баёнот матни РИА Новости ихтиёрига келиб тушган.

 “Биз ўз еримиздан бошқалар хавфсизлигига қарши фойдаланилмаслигини бир неча марта маълум қилдик ва бошқаларни ҳам ўз ерлари ва ҳаво ҳудудларидан мамлакатимизга қарши фойдаланмасликка чақирамиз”, – дейилади Толибон баёнотида.

 Шунингдек, “Толибон” акс ҳолда “барча машаққат ва қийинчиликлар учун жавобгарлик бундай хатоларни содир этганларнинг зиммасига юклатилишини” таъкидлаган ва қўшни давлатларни чет эл кучларини жойлаштирилишига йўл қўймасликка қатъий чорлаган.

 Аввалроқ Америка нашри “Wall Street Journal” АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини чиқаргач, уларни Марказий Осиё мамлакатларида жойлаштириши мумкинлиги, аммо айни вақтда келишувлар йўқлиги ҳақида хабар қилган эди. Вашингтон 11 сентябргача Афғонистондан қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиши ҳақида маълум қилган.

 Изоҳ: АҚШ Афғонистонда олиб борган 20 йиллик босқинчилик урушида мағлубиятга учради. Америка “Толибон” ҳаракатини ҳарбий йўл билан йўқ қилолмагач, ўз олдида фақатгина Толибонни музокарага тортиш йўли борлигини тушуниб етди. Чунки Американинг Афғон урушидан мағлубиятга учраганини кўрсатмаган ҳолда чиқиши учун бундан бошқа вариант йўқ эди. Бу вариант Американинг Афғонистондаги стратегиясига айланди. Шу сабабли ҳам у “Толибон” билан музокаралар олиб борди ва эришилган келишувга мувофиқ жорий йилнинг 11-сентябрига қадар афғон заминида чиқиб кетиши зарур.

 Аммо, АҚШ 20 йил мобайнида берган қурбонликлари ва сарфлаган юз миллиард долларларидан воз кечиб, минтақадан осонликча чиқиб кетмаслиги аниқ. Бундан ташқари, 20 йил давомида ташиб келган қурол-яроқ, ҳарбий техника ва бошқа “лаш-лушларини” қайтариб ўз юртига олиб кетиш ҳам қўшимча сар-ҳаражатларни талаб қилади. Шу сабабли ҳам АҚШ Афғонистондан чиқиб кетар экан Марказий Осиё республикаларидан бирида ўзи учун ҳарбий база барпо этиш ҳаракатига тушди. АҚШнинг минтақадаги Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан ҳарбий базалар бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақда хабарлар пайдо бўла бошлади. Бу кўриниш эса Россия учун исталмаган ҳолат. Россия бирор республика АҚШ ваъда қиладиган пулга учиб ўз ҳудудидан ҳарбий база учун ер беришга қарор қилишини олдини олиш ва АҚШга минтақада ким хўжайин эканлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарони келтириб чиқарди.  Бу орқали у минтақа давлатларига ўз қудратини ва “тинчлик гаранти” эканлигини, АҚШга истаган вақтда минтақада янги “бош оғриғи” пайдо қилишга қодирлигини кўрсатиб қўйди. Қалаверса ўз вақтида АҚШ ҳарбий базасини чиқариб юборишни ваъда қилган ва ваъдасининг устидан чиқмаган Бакиев қандай бадал тўлагани Марказий Осиё республикалари раҳбарларининг ёдидан чиққанича йўқ…

 Афғонистонга қўшни давлатлар ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаси учун жой бермасликка қарор қилишса ҳам бу – “Толибон” ҳаракатининг огоҳлантириши ёки мусулмон мусулмонга қарши кофирга ёрдам бермаслиги зарур деган эътиборда эмас, балки Россия интиқомидан қўрққанлари сабабли бўлади. Бу малай раҳбарларга қолса, мустамлакачи кофир хўжайинларини рози қилиш учун ўз халқни ҳеч ўйлаб ўтирмай қурбон қилиб юборишади. Бунга қирғиз-тожик чегарасидаги сўнгги ходиса яққол мисолдир. Аммо Толибан ҳам ўз баёнотида “Биз ўз еримиздан бошқалар хавфсизлигига қарши фойдаланилмаслигини бир неча марта маълум қилдик ва бошқаларни ҳам ўз ерлари ва ҳаво ҳудудларидан мамлакатимизга қарши фойдаланмасликка чақирамиз”, – дейиш билан кофирларнинг Умматни давлатчаларга парчалаш режасини тан оляпти.

 Абдураҳмон Одилов 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here