Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

527
0

Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 июл куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

 Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

 Суҳбатда минтақада Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

 Шунингдек, президентлар бўлажак олий даражадаги тадбирларни, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш режасини кўриб чиқдилар.

 Изоҳ: Турли хил манбаларга кўра, бугун Афғонистонда 10 миллиондан 14 миллионгача тожиклар яшайди. Бу 9 миллион аҳолига эга бўлган Тожикистоннинг ўзига қараганда ҳам кўпдир. Улар асосан Афғонистоннинг Тожикистон билан чегардош ҳудудларида истиқомад қилишади. Шуиннгдек, ҳозирги кунда Афғонистонда 2,7-3,5 миллион атрофида ўзбеклар яшайди. Улар асосан мамлакат шимолида, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон билан чегара ҳудудларда истиқомат қилади.

 СССР Афғонистонга бостириб кирган вақтда Афғонистонни социалистик давлат қилиш ҳаракатида “Афғонистон халқ демократик партияси”га аъзо бўлиб кирган, босқинчи кучлар ҳарбийлари билан ҳамкорликда мужоҳидларга қарши жанг қилган Абдуррашид Дўстум СССР шармандали мағлубиятга учраб афғон заминидан чиқиб кетганидан кейин ҳам мулҳид ҳукумат билан алоқаларини узмади. У СССР ва унинг мустамлакаси остидаги Ўрта Осиё республикалари ва мужоҳидлар ўртасида “буфер ҳудуд” хавфсизлигини таъминлади. СССР ундан Афғонистондаги ўзбеклари лидерини ясади. СССР қулаганидан сўнг Россия билан ҳамкорликни давом эттириб келди. Аввал СССР, кейинчалик Россия Ўзбекистон орқали Дўстумни қурол-яроқ, ҳарбий техника ва ҳарбий инструкторлар билан таъминлаб келди. 2001-йил сентябр ходисаларидан сўнг Афғонистонга қўшин киритган АҚШ бошчилигидаги коалиция билан ҳамкорликда мамлакатнинг асосий қисмини коалицияга қайтариб олиб берди… 

 АҚШ ҳам Афғонистонда мағлубиятга учраб чиқиб кетар экан ўзининг ҳарбий ҳаракатларини кучайтирган Толибон ҳаракати Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудлари ҳудудларни ҳам ўз назоритга олди. Айрим хабарларга кўра, Абдуррашид Дўстум Толибон билан бўлган жангларда яраланиб, Афғонистонни тарк этган. Агар бу хабр рост бўладиган бўлса, “буфер ҳудуд”ни назорат қилиб келган ўзбеклар етакчисиз қолишган бўлади. Афғон ўзбеклари ичида эса ҳозирча Дўстумни ўрнини босадиган лидер йўқ. Бу ҳолат Ўзбекистонга ҳам, Тожикистонга ҳам этник ўзбек ва тожик қочиқинлар ўтиши эҳтимолини янада кучайтиради.

 Гарчи Толибон ҳаракати қўшни давлатлар хавфсизлиги ва ишларига аралашмасликни ваъда қилишган бўлса, маҳаллий режимлар афғон таҳдидини баҳона қилиб ўз режимларини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилишади. Имомали Раҳмон ҳам тожик режими учун узоқ йиллардан бери муаммо туғдириб келаётган Афғонистон билан чегарадош Тоғли Бадахшон автоном вилоятига тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш учун 20 минг нафар ҳарбий хизматчини сафарбар қилиш топшириғини берди.

 Абдураҳмон Одилов  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here