Ўзбекистон ва Британия Афғонистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

661
0

Ўзбекистон ва Британия Афғонистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

 Лондон шаҳрида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Буюк Британия Бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Гарет Бейли иштирокида Ўзбекистон-Британия маслаҳатлашувлари ўтказилди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосан “Sputnik”хабар қилмоқда.

 Учрашувда Афғонистон ва унга туташ минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, афғонлараро музокаралар жараёнини бошлаш юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар борасида фикр алмашилди.

 Шунингдек, 2018-йил 27-мартда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги Афғонистон бўйича нуфузли халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

 “Британия томони Ўзбекистоннинг “Толибон” ҳаракати ҳамда барча Афғонистондаги сиёсий кучлар иштирокидаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлари дунё ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланганини қайд этди. Афғонистонда қўшма ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни, жумладан инфраструктура, маданий-гуманитар ҳамда таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди”, – дейилган хабарда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here