Исломий юртлар армиялари ҳукмдорларни ағдариб, рошид Халифаликни барпо этмоқлари ҳамда Ғазога нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмоқлари даркор

3562
0

Матбуот баёноти

Исломий юртлар армиялари ҳукмдорларни ағдариб, рошид Халифаликни барпо этмоқлари ҳамда Ғазога нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмоқлари даркор

Мусулмон юртлари армияларининг вазифаси Ғазога нусрат бериш учун қўзғалиш ва айни мақсаддаги Ислом Умматининг ёнида туришдир. Ҳабибимиз ﷺ марҳамат қилганлар:

«الْمُسْلِمُونَ كَرَجُلٍ وَاحِدٍ إِنْ اشْتَكَى عَيْنُهُ اشْتَكَى كُلُّهُ وَإِنْ اشْتَكَى رَأْسُهُ اشْتَكَى كُلُّهُ»

«Мусулмолар битта киши кабидирлар. Агар кишининг кўзи оғриса, ҳамма (жойи) оғрийди. Боши оғриса ҳам, ҳамма (жойи) оғрийди». (Муслим ривояти).

Аслида, мусулмонлар дуч келган машаққатларга қарамай, Ғазо аҳлига нусрат-ёрдам бериш учун бор кучларини сарфладилар. Масалан, яҳудий вужуди билан олди-берди қилувчи компанияларни кескин бойкот қилдилар, бу билан айни компаниялар миллиардлаб доллар зиён кўрди… Мусулмонлар ораларида ишсизлик кенг кўламда тарқалганига қарамай, бу каби компанияларда яхши маош билан ишлаётганлар ўз ўринларини тарк этдилар… Улар, шунингдек, электрон оммавий ахборот воситаларига киритилган чекловлар қаршисида Ғазодаги мусулмонларнинг азоб-уқубатлари тўғрисида одамларни хабардор қилиш учун тиним билмай ишладилар… Мусулмонлар қатттиқ қашшоқликдан қийналаётганларига қарамай, Ғазодаги қардошларига ёрдам бериш учун имконлари борича ҳаракат қилиб, катта маблағ тўпладилар… Шунингдек, улар ўз ҳукмдорларига қарши намойишлар қилиб, уларнинг тоғутларига, таҳдидларига, зўравонликларига ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллашларига, барчасига қарши бирлашдилар… Хўш, мусулмонлар шундай қилаётган эканлар, исломий юртлар армияларининг вазифаси Ғазога нусрат беришда уларнинг ёнида туришдан иборат эмасми?!

Мусулмонларнинг армиялари жиноятчи ҳукмдорларни ағдариб ташламоқлари шарт. Чунки бу ҳукмдорлар яҳудий вужуди тарафига ўтишди ва Ғазони қўллаб-қувватлашдаги ўз вазифаларини ортга улоқтириш жиноятига қўл уришди. Ваҳоланки, улар бугун ўттиз миллиондан зиёд мусулмон аскарга етакчилик қилишяпти. Энг ёмони, Ғазога яқин бўлгани ҳам, узоқдагиси ҳам, яҳудий вужудини сақлаб қолиш учун ҳар қанча меҳнатларини аяшмаяпти… Араб ҳукмдорлари яҳудийларнинг танк ва қирувчи самолётларини ёқилғи билан таъминлашар экан, уларнинг бу хиёнатларига норозилик билдирган мусулмонларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ қўллашмоқда. Турк ҳукмдори эса, сионист душман билан тижоратини давом эттиряпти, уларга зарурий эҳтиёж моллари ортилган кемаларни юборяпти… Покистон ҳукмдорларига келсак, дунёда энг қудратли исломий армия бўлган ўз кучларининг яҳудий вужудини йўқ қилишига тўсқинлик қилмоқдалар… Шу билан бирга, Америка илгари сураётган ва босқинчи яҳудийларга Фаластиннинг аксар қисмини бериш айталган икки давлат ечимига тарғиб қилмоқдалар… Дарҳақиқат, бош штаб боғлиғи ўзининг матбуот баёнотида «Покистон ҳарбий қўмондонлиги ўз ҳукуматининг икки давлат ечимини қўллаб-қувватловчи позициясини олқишлайди» деди… Мусулмон юртлари армияларининг вазифаси жиноят ва хиёнатда энг юқори чўққини забт этган бундай ҳукмдорларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат эмасми?!

Исломий юртлар армиялари Халифаликни барпо этмоқлари лозим. Зеро, у Ғазодаги мусулмонларни ҳам, унинг ташқарисидаги мусулмонларнинг ҳам қалқонидир. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«إِنَّـمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Бухорий ривояти).

Ҳа, муборак Фаластин заминини саййидимиз Умар Форуқ розиаллоҳу анҳунинг халифалиги фатҳ этган эди. Фаластинни салибчи босқинчилардан озод этиш учун Салоҳиддин Айюбийни юборган ҳам Халифаликдир… Айнан шу Халифаликда Абдулҳамид II 1901 йил 18 май куни Фаластин заминини сотиб олмоқчи бўлган сиониистлар уринишларини қатъий рад этди. Ўшанда султон Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ яҳудийларга «Фаластиннинг бир қарич тупроғидан ҳам воз кеча олмайман, чунки у менинг мулким эмас, балки Ислом Уммати мулкидир», дея жавоб қилди… Бугунги кунда Умматнинг ушбу қалқони йўқ. Аксинча, Уммат ҳукмдорлари унинг душманларига қалқонлик қилишяпти… Бас, мусулмон юртлар армияларининг вазифаси рошид Халифаликни барпо этиш учун нусрат бериш эмасми?!

Эй Покистондаги мусулмонлар!

Бу йилги Рамазонда биз армияларимиздан Халифаликни барпо этишни ва Ғазо озодлиги сари сафарбарлик эълон қилишни талаб қилишимиз шарт. Шунингдек, ҳар бир ҳарбий зобитларга қайта Ислом билан ҳукм юритиш учун нусрат берган ҳарбийни қандай мукофот кутаётганини эслатмоқ, уларга Мадинаи Мунавварада Ислом билан ҳукм юритиши учун Росулуллоҳ ﷺга нусрат берган Саъд ибн Муоз розиаллоҳу анҳуни ҳам хотирлатмоқ бизнинг вазифамиздир. Биз ҳарбий зобитларга Саъднинг жанозасини ҳам эслатмоғимиз даркор… Дарҳақиқат, ўшанда саҳобаи киромлар Саъднинг тобутини кўтарганларида жуда енгил бўлади, шунда Набий ﷺ уларга бундай дея тушунтирадилар:

«مَا يَمْنَعُهُ أَنْ يَخِفَّ وَقَدْ هَبَطَ مِنَ الْمَلَائِكَةِ كَذَا وَكَذَا لَمْ يَهْبِطُوا قَطُّ قَبْلَ يَوْمِهِمْ، قَدْ حَمَلُوهُ مَعَكُمْ»

«Нега енгил бўлмасин, ахир, илгари ҳеч қайси бир кунида тушмаган казо-казо фаришталар тушишди ва Саъдни сизлар билан биргаликда кўтаришди».

Биз ҳарбий зобитларга Набий ﷺнинг Саъднинг муштипар онасига берган башоратларини ҳам эслатайлик, унга

«لِيَرْقَأْ دَمْعُكِ، وَيَذْهَبْ حُزْنُكِ، فَإِنَّ ابْنَكِ أَوَّلُ مَنْ ضَحِكَ اللهُ لَهُ، وَاهْتَزَّ لَهُ الْعَرْشُ»

«Кўз ёшингиз тўхтасин, ҳафалигингиз кетсин, чунки ўғлингиз Аллоҳ биринчи марта кулган киши бўлиб, у сабабли Арш ларзага келди», дея хушхабар етказдилар. (Табароний ривояти).

Эй Қуролли кучлардаги мусулмонлар!

Саъд ибн Муоз қилган ишдек буюк иш борми, ахир, у Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритиш ва душманлар устидан зафар қучиш учун нусрат берди?! Шунинг учун ҳам жанозасига фаришталар тушди, унинг руҳини кутиб олиш учун севинганидан Раҳмоннинг Арши ларзага келди. Бадр куни Росулуллоҳ ﷺга аниқ кескин сўзларни айтган ҳам Саъддир: «Сизни ҳақ ила юборган зотга қасамки, агар бизга ушбу денгизни рўпара қилсангиз ва унга шўмғисангиз албатта сиз билан шўмғиймиз, биздан бир дона киши ҳам шўмғимай қолмайди. Бизни эртага душманга рўбарў қилишингизни асло кариҳ кўрмаймиз, чунки биз урушда собирлармиз, душманга рўпара келганда содиқлармиз, шоядки, Аллоҳ сизга биздан кўзларингиз қувонадиган ишларни кўрсатса, шунинг учун бизни етакланг, Аллоҳ бараксини берсин». Бас, ўзингизда Бадр руҳини қайта жонлантиринг ва жиҳодга сафарбар бўлинг.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here