Ливиядаги алданган Вифоқ ҳақида баҳс

444
0

Ливиядаги алданган Вифоқ ҳақида баҳс

2017 йил 14 февралда «Баввоба Африқия» ахборот сайтида хабар қилинишича,  Миср қуролли кучлари бош қўмондони генерал-лейтенант Маҳмуд Ҳижозий раислиги остида Ливия бўҳронини кузатиш вазифаси топширилган Миср комиссияси икки кун учрашувлар ўтказиб, уларнинг хулосаларини эълон қилган. Бу учрашувларда уч киши билан, яъни Ливия вакиллар палатаси раиси Ақила Солиҳ, Ливия армияси бош қўмондони  экани айтилаётган маршал Халифа Ҳафтар, шунингдек, Вифоқ ҳукуматидаги Президент Кенгаши раиси Фоиз Саррожлар билан хос учрашувлар ўтказган. Учрашувлар хулосалари қуйидагилардан иборат:

  • Вакиллар палатаси билан давлат олий кенгашидан танланган қўшма комиссия ташкил қилинади, комиссия вакиллар палатасига таянган ҳолда сиёсий битимни ўзгартириш билан шуғулланади.
  • Барча тегишли масалаларни ҳал этиш учун айни битимни дастурга киритилади;
  • 2018 йил февралига қадар парламент ва президентлик сайловлари ўтказилади.

Бу ҳаракатлар, учрашувлар ва қарорлардан Миср Ливия ишини Тунис ва Жазоирдан чиқариб олишни мақсад қилган. Бу эса АҚШ соясида ҳаракат қилаётган Халифа Ҳафтарга устунлик беради, кейин эса Европанинг, хусусан, Британиянинг мавжуд бўлиб туришини қийинлаштириб қўяди. Бу учрашувларга Миср қуролли кучлари бош қўмондонининг назоратчи қилиниши шуни кўрсатмоқдаки, Миср назарияси бўйича кутилаётган ечим, Ҳафтарнинг золим кучларига ҳарбий устунлик беришдир. Яъни, режалаштирилаётган ечим Америка стратегиясига мувофиқ бўлади, бу учрашувлар ва қарорлар эса бир сиёсий ниқоб, холос. Шу ниқоб орқали Ҳафтар биринчи босқичда сиёсий тарафга, иккинчи босқичда эса, битимлар бузилди ёки ижро этиб бўлмади, деган дастак билан ҳарбий машинаси ёрдамида ҳукмронлик қилади.

Агар шундай бўлмаса, у ҳолда, қачон Саррож ва ҳукуматининг Ливияда бирор вазни бўлган?! Ахир, унинг бу мансабга тайинланиши хорижий қарор билан бўлиб, бир йилдан зиёд вақт бирор сиёсий иш қилиш қўлидан келмади, албатта, ҳукумат тузганини ҳисобга олмаганда, уни олиб келган тарафлар ҳам унинг бутунлай муваффақиятсизликка учраганини маълум қилишди!! Бунинг муқобили ўлароқ, нима учун Миллий Конгресс раиси Халифа Ғавил айни учрашувлар ва битимлардан истисно қилинди, ҳолбуки, Триполига амалда ҳукмронлик қилаётган шу бўлса?! Бу шунга далолат қиладики, томонларни тўплашдан мақсад сиёсий ечим эмас, балки келаси босқичда Халифа Ҳафтар ҳукмронлигини Ливия армияси бош қўмондони, деган даъво билан оқлаш… кейин эса юртни навбатдаги диктаторлик босқичига ҳозирлашдир. Бу босқичдан энг биринчи Америка манфаатдор бўлади, албатта.

Шубҳасиз, бу музокара ва учрашувларда ҳақиқий ечим топилмайди. Ҳақиқий ечим – бутун Ливия аҳлининг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло фарз қилган лойиҳа атрофига маҳкам жипслашишидир. Айни лойиҳа Ливия ва бутун дунёдаги Ислом Умматининг Ислом давлати бўлиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бошқарувидир. Халифалик – диктаторлик ва демократик бошқарув ўрнига, яъни Умматни ғайриилоҳий динсизлик бошқарувига қайтаришга уринаётган мустамлакачилик кучлари ўрнига барпо бўлади. Мана шу Ислом тузумигина мусулмонлар қонини ҳимоя қилиб, шунча вайронагарчилигу бошбошдоқликни олдини олади.781

 

Устоз Ризо Билҳож

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзоси

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here