Эй Ҳусийлар! Хавфсизлик соҳасидаги ютуқларингиз билан қандай мақтанишингиз мумкин? Ахир сиз Радаа шаҳрида одамларни ўлдирмаяпсизми?!

3588
0

Матбуот баёноти

Эй Ҳусийлар! Хавфсизлик соҳасидаги ютуқларингиз билан қандай мақтанишингиз мумкин? Ахир сиз Радаа шаҳрида одамларни ўлдирмаяпсизми?!

Пойтахт Санъодаги ички ишлар вазирлиги воизи Абдулхолиқ Ажрий 1445 йил рамазон ойининг ўртасида қилган баёнотида урушнинг тўққизинчи йилида хавфсизлик соҳасида эришган ютуқлари ҳақида гапирди.

Бироқ ички ишлар вазирлиги ҳибсга олинганларнинг ҳибс билан боғлиқ бўлмаган шахсий буюмлари хавфсизлик ходимлари томонидан олиб қўйилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Ҳибсга олинганлар озодликка чиққанларидан кейин олиб кетишлари мумкинлиги айтилган нарсаларини олиш учун бир неча бор хавфсизлик участкаларига борган бўлсалар-да, нарсаларини қайтариб ололмадилар.

Ички ишлар вазирлиги ўтган тўққиз йил ичида эришилганлигини даъво қилаётган бу ютуқлар сирасига ноқонуний ҳибсга олишлар, ҳатто аёлларни ҳам ҳибсга олиш, одамларни яширин йўқ қилиб юбориш, судсиз узоқ вақт қамоқда сақлаш, шаръий қозиликсиз ўлдириб юбориш… ва бошқалар ҳам кирадими?!

Ҳусийларнинг сўнгги жиноятларидан бири рамазон ойида Байзо вилояти Радаъ шаҳри маҳаллаларидага уйларга уюштирган ҳаво ҳужумлари бўлди. Ҳеч қандай шаръий асоссиз, турли баҳоналар билан уюштирилган ҳужумда 12 киши, жумладан аёллар ва кексалар ҳаётдан кўз юмди. Вилоятдаги хавфсизлик расмийларини ишдан бўшатиш бу жиноятнинг оқибатларини бартараф эта олмайди. Аксинча, содир этган жинояти учун уларга нисбатан Ислом шариатида баён қилинган ҳукмлар қўлланилмоғи даркор. Бу жиноят уларнинг жиноят ва нафратлари қай даражага етганини кўрсатади. Бундай одамлар ҳокимият курсисида ўтиришга лойиқми?

Ички ишлар вазирлиги ўз баёнотида рамазон ойи тўғрисида гапириб ўтди. Ҳолбуки, бу бутун тарихда мусулмонлар нусрат қучган ойдир… Масалан, бу нусратлар ҳижратнинг 2-йилида буюк Бадр ғазотида, 8-йили Макка фатҳида, 92-йили Андалус фатҳида бўлди… Бу фатҳлардан яна бири, шунингдек, ҳижратнинг 583-йилида Айн-Жолут жангида мусулмонлар Қутз қўмондонлиги остида мўғул-татарлар устидан зафар қучдилар… Шундай экан, рамазон мусулмонларга душманлик қилиш, уй-жойлари билан қўшиб йўқ қилиш, ўнлаб жонлардан қонларини оқизиш ойи эмас!

Сиз Ҳусийлар 2014 йил иқтисодий фаровонликка эришишни шиор қилиб кўтариб чиқдингиз. Аммо инқилобингиз бунга муваффақ бўлолмади. Ҳолбуки, сиз ўшанда Бансиндва ҳукуматини ағдариб, бугунги кунгача Жаҳон банки билан алоқа ўрнатиб келяпсиз!!

«Қуръон юриши» шиорини кўтариб чиқиб, Ислом билан ҳукм юритишни даъво қилган сиз Ҳусийлардан Яман аҳли катта муваффақият кутмайди. Сиз Али ибн Абу Толиб розиаллоҳу анҳуга содиқ эканингизни тинмай даъво қиласиз-у, нега унга эргашмайсиз, ахир, машҳур қалқон ҳикоясида ҳазрат Али рақиби яҳудий билан қози Шурайҳ ҳузурида ўтирмадими?! Сизнинг адолатингиз Алининг адолатига бир оз бўлса ҳам яқинлашолмайди. Қилган ишларингиз билан унга бўлган садоқатни кўмиб ташладингиз. Сизлар қалблари Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳу билан бўлган, лекин қиличлари унга қарши бўлган кимсаларга ўхшайсиз!

Ҳусийлар ўз назорати остидаги ҳудудларда содир этган жиноятлар Алимий кенгашининг ўз назорати остидаги ҳудудларда содир этган жиноятлар билан ким ўзар ўйнамоқда. Ҳусийлар ҳам, Алимий ҳам Яман халқини қотиллик, қашшоқлик ва ёмон бошқарув билан эзмоқда… Бу қилмишлари қандай ҳам ёмон-а!

Исломга даъват қилаётган ва уни татбиқ қилишга ҳаракат қилаётганлар ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам бир хил стандартда муомалада бўлсалар, ана шундагина Исломнинг нақадар мукаммал ва нақадар юксак экани ҳис қилинади. Шубҳасиз, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидан бошқа давлатда асло амалга ошмайди… Шунинг учун биз Яман аҳли ва барча мусулмонларга Ислом бошқарувини барпо этиш, бутун ер юзида адолат ўрнатиш, мазлумларга инсоф қилиб, тажовузкорларни тийиш, инсонлардан озорни кўтариш ва уларга бахт-саодат улашиш учун Халифалик давлатини барпо этиш лозимлигини тушунтириб, бу йўлда Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишга даъват қилиб келяпмиз.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»                                                                                                     [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман

вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here