Британия Қирғизистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

1298
0

Британия Қирғизистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Қирғизистон ва Британия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026 йилгача ҳамкорлик қилиш бўйича йўл харитаси имзоланди. Бу ҳақда 22 апрель куни икки давлат ташқи ишлар вазирлари Жээнбек Кулубаев ва Дэвид Кэмероннинг Бишкекдаги учрашуви чоғида маълум қилинди. Жеенбек Кулубаев брифингда иқтисодий муносабатларга эътибор қаратилганини ва у ҳамкасбини Қирғизистонга сармоя киритишга таклиф қилганини таъкидлади. Кэмерон эса “Қирғизистон ўзи учун ҳамкор танлаш ҳуқуқига эга бўлиши керак” деган фикрни олға сурди.

Айни пайтда Британия ташқи ишлар вазири президент Жапаров билан учрашуви чоғида учта йўналишни муҳокама қилганини маълум қилди.

Биринчи йўналиш – дунё тартиби. Ҳар бир давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) тамойилларига мувофиқ ҳимоя қилиниши керак. Бу йўналишда коррупцияга қарши кураш ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Иккинчи йўналиш – савдо ва инвестиция. Британия минтақада энергетикага оид самарали иқтисодиётни шакллантиришга ёрдам бериш учун сармоя ва технология билан ёрдам беради. Ташриф доирасида кичик ва ўрта бизнес учун инвестиция фонди ташкил этилади. Бундан ташқари, Қирғизистон билан хусусий сармоя бўйича ҳамкорлик давом этмоқда. Бишкекдаги стадион қурилишида ҳам Британия компаниялари иштирок этмоқда.

Учинчи йўналиш – таълим тизими ва мавсумий миграция. Британия “Chevening” дастури доирасида Марказий Осиёга ажратиладиган маблағни икки баравар оширмоқда. Хотин-қизларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Шунунгдек 2023 йилда Қирғизистондан 10 минг киши Британияга бориб, мавсумий ишларда ишлаб келди. Бундан ташқари, Қирғизистон савдода устуворлик бериладиган давлатлар қаторига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 28-29 ноябрь кунлари Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Акилбек Жапаров бошчилигидаги делегация Лондонга бориб, Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон ва Британия парламенти аъзолари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашган эди. Учрашувда бир қатор битимлар, жумладан Британия савдо вазири Нусрат Ғани билан Қирғизистон-Британия ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди. Бундан ташқари, Британия геология жамияти билан меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат минерал ресурслар харитасини тузиш бўйича техник ёрдам кўрсатиш ва инвесторларни зарурий маълумотлар билан таъминлаш имкониятини беради. Шунингдек Лондон ҳокими лорд Майкл Майнелли билан инглиз қонунлари ёки ҳуқуқий тизимини Қирғизистонга олиб кириш бўйича келишиб олинди.

Юқоридан маълумки, халқаро вазиятда беқарорлик давом этаётган бир пайтда Британия Марказий Осиё минтақасида, жумладан Қирғизистонда ҳам ўз таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё ва Мўғулистонга расмий ташрифини бу ҳаракатнинг бошланиши сифатида келтириш мумкин. Қолаверса, Қирғизистонда Британия кадрларининг сони ортиб бораётгани ва уларнинг бир қисми президентлик сайловларида иштирок этиб, парламентдан ўрин олгани ҳам сир эмас.

Қирғизистон ва Британия ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодий жиҳатдан ҳам ривожланиб бораётганини кўзга ташлана бошлади. Мисол учун, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 4 баробар ошиб, 70 миллион долларга етди. Юқоридаги келишувлардан кейин бу ҳажм яна бир неча баробар ортиши кутилмоқда. Хусусан, Британия қуёшдан энергия олиш учун зарур бўлган Қирғизистонда мавжуд минерал ресурсларга қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда меҳнат муҳожирларини жалб қилиш орқали иқтисодий таъсирини оширишга ҳам ҳаракат қилмоқда.

Сақофий жиҳатдан “Би-би-си” оммавий ахборот воситалари ва бир қатор лойиҳалар Британия манфаатлари учун хизмат қилмоқда. Масалан, инглиз тилини ўқитиш методикаси ва инглиз таълим тизимини мамлакатимизга олиб кириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Талабаларни ўқитиш, тажриба алмашиш баҳонасида ўз кадрларини тайёрлаш каби мақсадлари ҳам шулар жумласидан. Ҳозирча мамлакатда Британия таъсири заиф бўлса-да, аммо иқтисодий жиҳатдан кириб келиш ва таъсирини кенгайтириш ҳаракатлари кучли. Хусусан, таълим соҳасига ёрдам бериш орқали ўзининг сақофий таъсирини кенгайтирмоқда. Чунки сақофат, ўз навбатида, Британиянинг манфаати учун бўлган лойиҳаларни амалга ошириш масаласида тарафдорлар ва қонунчилар сонининг кўпайишига ҳисса қўшади.

Бундан ташқари, жорий йилда Британия ҳукумати Марказий Осиё давлатлари билан C5+1 саммитини ўтказишни режалаштирмоқда. Маълумки, сўнгги пайтларда C5+1 форматидаги саммитлар сони ортиб бормоқда. Улардан биринчиси 2015 йилда АҚШ ва Марказий Осиё ўртасида ташкил этилган эди. Америка бу лойиҳалар орқали минтақани Россия таъсиридан узоқлаштиришга ва Хитойга қарши туришга ҳаракат қилади. Бироқ Американинг минтақадаги имкониятлари чекланганлиги учун Ҳиндистон ва Япония саммитлари ҳам C5+1 форматида ташкил этилмоқда. Маълумки, АҚШ Хитой таъсирига қарши Япония ва Ҳиндистондан самарали фойдаланиб келади. Яъни, Япония ва Ҳиндистоннинг “C5+1” саммитлари уларнинг иқтисодий манфаатларига хизмат қилса-да, умуман олганда, Американинг минтақадаги Хитойга қарши сиёсатига мос равишда олиб борилади.

Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг кучайиб бораётганидан Ғарб давлатлари ҳам хавотирда экани шубҳасиз. Шу боис минтақанинг бутунлай Хитой таъсирига тушиб қолмаслиги учун Ғарб давлатлари мустақил равишда “Германия+Марказий Осиё” ва “Италия+Марказий Осиё” саммитларини ўтказмоқда. Мана энди улар ортидан Буюк Британия ва Франция ҳам минтақа давлатлари билан саммитлар ташкил этишни режалаштирмоқда.

Маълумки, капитализм билан ҳукмронлик қилаётган дунё империалистлари қайси ерда бўшлиқ пайдо бўлса ўша жойга, худди суяк излаб юрган оч итлар каби етиб келишади. Бугунги кунда бундай бўшлиқ Марказий Осиёда кузатилаётгани ҳамда бу минтақанинг стратегик аҳамияти империалистларни минтақада ўз таъсирини кенгайтиришга ундамоқда. Шу боис Украина инқирозидан сўнг таъсир талашиш доираси Марказий Осиёга кўчиб ўтаётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Қирғизистон ҳукумати ташқи сиёсатда мослашувчан сиёсат олиб бораётгани боис, гарчи асосий эътибор Хитой ва Россияга қаратилган бўлса-да, Ғарб давлатлари, жумладан, Британия билан ҳамкорликни кучайтиришга қарши эмас. Буни юқоридаги келишувлар ва савдо алоқаларининг мустаҳкамлангани ҳам кўрсатиб турибди. Демак, биз мусулмонлар фойдага асосланган ва зулм устига қурилган капиталистик тузумдан воз кечиб, ўз Исломимизга юзланмагунимизча, мустамлакачиларнинг устимиздаги ҳукмронлиги давом этаверади. Бу мустамлакачилар ўнлаган йиллардан бери минтақада қўллари қонга ботган ҳолда, ўзларини бизга дўст сифатида кўрсатиб келмоқда. Уларнинг жиноий фаолиятлари Афғонистон, Ироқ ва Сурияда фош булди. Ҳозирда қонли жиноятлари Ғазода давом этмоқда. Шунинг учун бу мустамлакачилардан биз мусулмонлар учун ҳеч қачон яхшилик келмайди. Уларни фақат ер ости ва ер усти бойлигимиз қизиқтиради холос. Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзи уларнинг ниятларини аниқ тасдиқлаб турибди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاء مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ

“Эй мўминлар, мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутманглар!” (Нисо: 144).

Шунинг учун бизнинг Ислом ва мусулмонлар душманларидан бирор бир ёрдам кутишимиз дуруст эмас. Чунки уларнинг ёрдамлари вайронагарчилик ва қирғинлар билан бирга бўлиши аниқ. Бундай зулмдан қутулиш учун фақат Марказий Осиёни эмас, бутун дунё мусулмонларини ҳимоя қиладиган Халифаликни барпо этиш зарур. Биз мана шунинг учун ҳаракат қилишимиз лозим!

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here