Ҳукуматнинг биосфера ҳудудидаги конларни қазиш ҳаракати Умматга нисбатан зулмдир!

3149
0

Ҳукуматнинг биосфера ҳудудидаги конларни қазиш ҳаракати Умматга нисбатан зулмдир!

Президент Садир Жапаров “Ер ости бойликлари” ва “Биосфера ҳудудлари” тўғрисидаги қонунларга ўзгартириш киритди. Унга кўра, Биосфера ҳудудларида геологик изланиш ва тадқиқоқ ишларини олиб бориш ҳамда фойдали конларни қазиб олиш ва ер ости бойликлари устида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳукумат қарори асосида амалга оширилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу қонун орқали Қирғизистонда яна Қизил-Омпол уран конини қазиб олишга ҳаракат қилинмоқда. 2019 йил мамлакатда жамоатчилик норозилиги туфайли уран ва торий конларини қидириш, ўрганиш ва ишлатиш тақиқланган эди. Амалдаги қонунга биноан Иссиқкўл вилояти алоҳида муҳофаза этиладиган миллий аҳамиятга эга табиий ҳудуд ҳисобланади.

Бундан аввал Жапаровнинг Иссиқкўл вилоятидаги Қизил-Омпол кони бўйича маҳаллий аҳоли билан учрашувидан сўнг конни ишга тушириш масаласи жамиятда қизғин муҳокамага айланган эди.

Тонг туманидаги Қизил-Омпол кони 1951 йилда очилган. Минтақада ер ости бойликларига эга бешта асосий ҳудуд мавжуд бўлиб, уларнинг асосий қисми Тош-Булоқ ҳудудида жойлашган. СССР даврида олиб борилган қидирув ишлари давомида унда 13 минг тонна уран борлиги аниқланган. Бу ерда уран бўйича юқоридаги кўрсаткичнинг атиги 3080 тоннаси ўрганиб чиқилган. Мазкур ҳудудда 2019 йили “ЮрАзиа” компанияси қидирув ишларини бошлаган. Бироқ, янги тадқиқотлар натижасида Тош-Булоқ ҳудудининг ўзида 3519 тонна уран захираси борлиги аниқланган. Уран ва унинг бирикмалари асосан атом электр станцияларида реактор ёқилғиси сифатида ҳамда ядровий қурол ва бомбалар ишлаб чиқаришда портловчи моддалар сифатида қўлланилади. Унинг нархи бундан 5-10 йил аввал бир килограмми 300 долларга етган бўлса, ҳозир 100 доллар атрофида баҳоланмоқда. Украина ва бошқа бир қанча минтақаларда уруш авж олгани сари уран нархининг ошиб бораётгани кузатилмоқда.

Қизил-Омполда торийнинг тахминий захираси 29 минг 252 тоннани ташкил этади. Шундан 6880 тоннаси ҳозирда қазиб олиниши мумкин бўлган захиралардир. Унинг 3390 тоннаси Тош-Булоқ ҳудудига тўғри келади. Бошқа маълумотларга кўра, Тош-Булоқнинг ўзида 8499 тонна заҳира бор. Торий ҳам уран каби радиоактив модда бўлиб, ўзининг юқори энергия қуввати туфайли атом энергиясининг келажаги ҳисобланади. Аниқроқ айтганда, бу модданинг бир тоннаси 200 тонна уран ёки уч миллион тонна кўмирга тенг энергия чиқаради. Ҳозирча унинг нархи, бир килограмми 100 доллар атрофида. Атом энергиясидан ташқари у металлургия, самолётсозлик ва генератор ишлаб чиқаришда қўлланилади. Уран билан бирга космик кемалар ва сув ости кемалари учун ёқилғи сифатида ҳам ишлатилади.

Цирконий ёки цирконий оксиди (диоксид) Қизил-Омполда 287 минг 636 тонна деб ҳисобланган. Бунинг 94 минг 441 тоннаси қазиб олиниши мумкин бўлган захирадир. Бундан 34 минг тоннаси Тош-Булоқга тўғри келади. Цирконий ҳам кўпинча атом энергетикасида уран ва бошқа радиоактив моддаларни бойитиш учун қўлланилади. У қурилиш, тиббиёт ва металлургияда кенг фойдаланиб келинади. Цирконий ҳам Уран ва торийга қараганда радиоактивлиги камроқ, аммо заҳарлидир. Турига қараб, бир килограмми 100 доллардан 500-600 долларгача баҳоланади.

Қизил-Омполда жами ярим миллион тонна фосфор оксиди мавжуд. Бундан 124 минг 645 тоннаси реал захирадир. Унинг атиги 10 минг тоннаси Тош-Булоқ ҳудудида жойлашган. Фосфордан асосан минерал ўғитларни бойитишда фойдаланилади. Фосфор заҳарли эмас. Аммо уран билан биргаликда бойитилса, бу ҳам радиоактив хусусиятга эга бўлиб қолади. Унинг нархи ундан нима тайёрланишига қараб турлича баҳоланади.

Ушбу ҳудуддаги титан-магнетит миқдори эса 14 миллион тоннани ташкил қилади. Унинг атиги 2,6 миллион тоннаси қазиб олиниши мумкин бўлган захирадир. Бундан 1,6 миллион тоннаси Тош-Булоқ ҳудудида жойлашган. Титан моддаси автомобиллар, кемалар, самолётлар ва ракеталар ишлаб чиқаришда, кимёвий қурилишда, конструктив материалларда, инготларда, бўёқ олишда, радиоэлектроникада ва бошқа соҳаларда қўлланилади. Титаннинг нархи унинг тозалигига қараб бир килограмми 5-6 доллардан 20 долларгача етади. Юқоридаги конларнинг фоиз нисбатига назар ташласак, руданинг 95 фоизини титаномагнетит, 3 фоизини фосфор, 2 фоизини цирконий, 0,22 фоизини торий, 0,17 фоизини уран ташкил этади.

Демак, ўз-ўзидан маълумки, Қизил-Омполдаги конларнинг реал фойда олиш мумкин бўлган заҳиралари жуда кам. Яъни, Бош вазир Ақилбек Жапаровнинг 300 миллиард долларгача етадиган ер ости бойликлари бор, деб оғиз кўпиртирган гаплари ҳақиқатга зиддир. Зеро, айрим чуқур конларни қазиб олиш ўз харажатини ҳам оқламаслиги аниқ.

Маълумки, Қизил-Омпол бўйича баҳслар 2019 йилда кучайди. Ўша йилда Россия президенти Путин бошчилигидаги рус делегацияси давлат ташрифи билан Қирғизистонга келган эди. Ташриф чоғида кўплаб очиқ ва махфий келишувларга имзо чекилди. Натижада, иқтисодий жиҳатдан барча ер ости бойликлар Россияга тақдим қилиниб, ундан ортгани бошқаларга берилиши мумкин эди. Мисол учун, Қизил-Омпол конини ўрганиб чиққан “Қирғизистондаги ЮрАзиа” компанияси Канадада рўйхатдан ўтган бўлса-да, унинг 60 фоиз улуши русларга, 40 фоизи эса Қирғизистонга тегишли эди. Шу боис Қирғизистондаги АҚШ кадрлари “жарандык активисттер” номи остида халқнинг “ЮрАзиа” лойиҳасига нисбатан норозилигини оширишда фаол иш олиб боришди. Натижада Жеенбеков ҳукумати Россияга берган ваъдаларини бажара олмади. Халқнинг қаршиликлари туфайли Жеенбеков Қирғизистонда уран қазиб олишга мораторий эълон қилишга мажбур бўлди.

Ҳозир ҳам Жапаров ҳукумати ушбу конни ишга туширишга киришмоқда. Қизил-Омполда аҳоли саломатлиги учун хавфли моддалар мавжудлигига қарамай, унинг фойдаси эътиборга олинмоқда. Жапаровнинг сўзларига кўра, бу конда ҳам “Қумтор” каби бир қанча қимматбаҳо металлар мавжуд. Аслида, минерал бойлик қаердан чиқмасин, унинг таркиби бир хил бўлмайди. Масалан, Қумторда нафақат олтин, балки кумуш, мис, олтингугурт каби кўплаб элементлар мавжуд. Бироқ, Қумтор бўйича берилган ҳисоботларда 30 йил давомида фақат олтиндан олинган фойда ҳисобланган.

Афсуски, бугунги ҳукумат ўз манфаати йўлида уран ва торий конларини ишлатиш халқ учун зарарли эканига қарамай, ўзидан олдинги раҳбарларнинг жиноятларини давом эттиришга бел боғлаган.

Уран қазиб олиш халқ учун ҳақиқий муаммодир. Мазкур кон денгиз сатҳидан 1640-3000 метр баландликда жойлашган. Ер остидан уран қазиб олинса, радиацион нурланишнинг таъсир қилиш хавфи ортади. Уранни бойитиш жараёнида ундан қолдиқлар чиқади. Унинг радиациясион хавф туғдириши бир неча минг йилларгача давом этаверади. Унинг зарари сув ва шамол орқали тарқалади. Кондаги сойларнинг сувлари бирлашиб, Чуй сувига қўшилади. Кўл ҳудуди шамолли бўлгани учун кондан Балиқчи томон доимий шамол эсади. Қазиб олинган хомашёни қайта ишлаш заводига ташиб бориш ҳам хавфлидир. Агар уран юкланган контейнерлар аварияга учраса, унинг зарарсизлигини айтиб халқни алдаб қўяверишади, лекин барибир халқ унинг зараридан азоб чекаверади. Барскоондаги циянид авариясида ана шундай ҳодисага гувоҳ бўлдик.

Аслида, уран ҳам, бошқа нарсалар каби, инсоният манфаати учун Аллоҳ берган неъматдир. Агар уни Аллоҳ буюрганидек фойдаланмасак, бу инсоният учун неъмат эмас, фалокат айланади. Ҳозир капиталистик тузумда бу уран конини ишга тушириш иқтисодий муаммо сифатида қаралиб, империалистларнинг хусусий ширкатларига берилмоқда. Унинг одамларга зарари эса эътиборга олинмаяпти. Уларнинг “зарарсиз усуллар билан қазиб оламиз” деган даъволари ёлғондан бошқа нарса эмас. Чунки улар учун фойда бўлса, бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламайдилар. Ислом дини эса бунга иқтисодий муаммо эмас, балки инсоний муаммо деб қарайди. Шунинг учун уран инсон учун зарарсиз бўлгандагина қазиб олинади. Бунда одамларнинг иймон ва тақвосига таянилади.

Шариатда уран халқнинг умумий мулки ҳисобланади. Унинг фойдаси ҳар бир фуқарога етиб бориши керак. Ислом давлати уранни халқ учун ишлатади. Атом электр станциясига ёнилғи сифатида қўлланиб, ишлаб чиқарилган энергияни халққа текинга етказиб берадими ёки Ислом давлатининг ҳайбатини ошириш учун атом қуролини ишлаб чиқарадими, бунинг фарқи йўқ. Бироқ, ҳозир бундай давлат йўқ. Шунинг учун уранни кофир давлатларга ва уларнинг ширкатларига бериш ҳаром ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда капиталистик тузум фойдага асосланган тузумдир. Шунинг учун ҳам Уммат мулки бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олишда одамларга зарар етиши ҳисобга олинмайди. Уларнинг зарарсиз усуллар билан қазиб оламиз, деб даъво қилишлари ёлғондан бошқа нарса эмас. Буни Қумтордаги музликларнинг эриб йўқ бўлиши ва цианиднинг сувга тўкилиши яққол кўрсатиб турибди. Шуниндек, сиёсатчиларнинг ҳокимият учун курашларида бу муаммодан фойдаланишлари жоиз эмас. Бу ишда уларга ёрдам бериш ҳам гуноҳдир. Шунинг учун уран масаласида халқ ҳукуматни Шариат ҳукмларига биноан муҳосаба қилишлари керак.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here