9-МАЙ ҚАНДАЙ КУН

3238
0

9-МАЙ ҚАНДАЙ КУН

Дунё тарихидаги энг катта уруш шубҳасиз бу – 2-жаҳон урушидир. Бугунги кунда бу урушда ғолиб бўлган тараф 9-майни ғалаба куни сифатида кенг кўламда байрам қилади. Улар қаторида аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлган Қирғизистонда ҳам бу кунни байрам сифатида белгиланган.

 9-май ҳақиқатларини аниқлаш мақсадида тарих саҳифаларига бир қатор мурожаат қилиб ўтайлик:

 1919-йили 1-жаҳон уруши Версал битими билан ниҳоясига етди. Мазкур битимга мувофиқ Германия босиб олган ерларидан чиқиб кетди. Австрия-Венгрия иккига бўлинди. Шунингдек, дунё хавфсизлигини таъминлаш иддаоси билан Миллатлар лигасини тузиш лойиҳаси кўриб чиқилди. Севр битимида Усмоний халифалик ерлари ва Германия мустамлакаларини Англия билан Франция бўлишиб олди.

 Англия ва Франция бу мустамлакаларини ушлаб қолиш учун Миллатлар лигасини ташкил этишди. Тинчликни сақлаш, қуролсизланиш масалалари бу ташкилотнинг шиорларидан бўлиб қолди. Бироқ, Англия Германияни Францияга мувозанат сифатида ушлаб туриш учун қуролланишга ундади. Англия ва Россиянинг маълум даражада имконият яратиб бериши ортидан Германия яна қайта зўр қувватга эга бўлди. Шу туфайли у 1939-йили яна қайта жаҳон уруши оловини ёқди. Биричидан, Германия миллатчилик ғоясини махкам ушлаб, башқа миллатлар устидан ҳукмрон бўлишни хоҳлаган бўлса, иккинчидан, 1-жаҳон урушидан сўнг қўлдан бой берган ўлжаларини қайтарибгина қолмай, балки бутун дунё бойлигига эга бўлишни кўзлаб қолди.

  2-жаҳон урушида кураш асосан “Катта учлик” (Германия, Япония, Италия) ва Иттифоқдошлар (СССР, Англия, Франция) ўртасида юз берди, улар атрофида 60дан ошиқ давлатлар қатнашди. Бу урушда умумий ҳисобда 25 миллион ҳарбий ва 38 миллион тинч аҳоли қурбон бўлди. Буларнинг аксари, яъни 20 миллионга яқини СССР фуқароларидан иборат бўлган.

 Уруш иттифоқдошлар ғалабаси билан тугади.

 Ўлжаларини бўлиштириш ва келажакдаги ўз хавфсизликларини кафолатлаб олиш учун ғолиблар 1945-йил феврал ойида Ялта битимини тузишди.

 Мазкур битим асосида Германия АҚШ, СССР, Англия ва Франция таъсири остидаги ишғол қилинган 4 ҳудудга бўлинди. Кейинчалик АҚШ таъсири остидаги ғарбий ва СССР таъсири остидаги шарқий ҳудудидан иборат икки қисмга айланди.

 СССР Японияга қарши урушда иштирок этадиган бўлди, аммо бу қарор Американинг Японияга атом бомба ташлаб урушга нуқта қўйганлиги сабабли амалга ошмади. Шундай қилиб, Япония АҚШ таъсири остидаги давлатга айланди. Корея СССР ва АҚШ нуфузи остидаги икки ҳудудга бўлинди. Ғолиб тарафлар БМТ халқаро ташкилотини тузишга қарор қилди. Ташкилотни Америка, СССР, Англия, Франция ва Хитой давлатлари тузди.

 Қисқаси, иккинчи жаҳон урушидан кейин бутун дунё давлатларини ушбу беш давлат ўзаро бўлиб олди. Дунё манфаатларига эга бўлишни истовчи олтинчи давлат пайдо бўлиб қолмаслиги учун бу беш давлат БМТ ташкилотини – давлатларни мажбурий қул қилиб берадиган “тузоқ” сифатида – ўзаро келишиб, ташкил этишди. БМТнинг таърифида айтилган, “ер юзида тинчликни мустахкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш” каби ялтироқ сўзлар унинг асл моҳиятидан бехабар оддий одамларни тузоққа тушириш учун айтилган.

1947-йили Париж конферецияси бўлиб ўтди.

 Мазкур конференция якунида Италия мустамлакаларидан айрилиб, уларда АҚШ, СССР, Англия нуфузи ўрнашди. Венгрия, Руминия ва Финландия давлатлари товон пули тўлайдиган бўлишди.

 Булардан хулоса қиладиган бўлсак, иккинчи жаҳон уруши йирик давлатларнинг ҳукмронлик ва бойлик талашиш уруши бўлган. Демак, босқинчи йирик давлатлар ўртасида бўлиб ўтган кураш натижасини нима учун биз “Ғалаба куни” деб қабул қилишимиз керак? Бу курашда қай бири ғолиб чиққанини мустамлака остидаги давлатлар учун нима фарқи бор? Масалан, ҳозир Ўрта Осиёдаги Америка-Россия ўртасидаги нуфуз талашишда қайси бирининг ғолиб бўлиши биз учун қандай маънога эга? Йирик давлатлар бизга ўзлари хоҳландек “макон” чизиб беришса, уни она ватан деб номлашимиз гўллик эмасми? Кечагина СССР ватанимиз эди. Бугун ундан бизга нима мерос қолди? Нима учун биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси эмасмиз? Собиқ Иттифоқ даврида ядро синовлари ўтказиб келинган Қозоғистон нима учун ядровий давлат эмас?

 Ҳозирда бу мустамлакачиларнинг мустамлака талашишлари яна қайта кучайб бормоқда. Эртага АҚШ-Россия курашида Америка туркий миллат вакиллари учун Туркистон давлатини тузиб берса, бу бизнинг ватан бўлиб қоладими? Аллоҳ сақласин, агар Хитой босиб олса “ватаним – Хитой деб куйлаймизми? Аслида, тарих бошлангандан буён қиёмат кунига қадар давлатлар ўртасидаги кураш икки сабаблигина вужудга келган. Биричиси – ҳукмронликка бўлган муҳаббат, иккинчиси – моддий фойдалар ортидан қувиш.

 Биринчиси; мафкура ҳукмронлиги ва уни ёйишга бўлган муҳаббат; ўз халқи ҳукмронлиги, манмансирашига бўлган муҳаббат бўлиб иккига бўлинади. Масалан; Ислом давлатида 1300 йилга яқин, коммунизм давлатида эса 30 йилга яқин мафкура ҳукмронлигига муҳаббат бўлган.

 Иккинчи жаҳон уруши сабабчиси бўлган Германия билан Италия фашизмида эса миллат ҳукмролиги муҳаббат ва моддий фойдалар бўлган.

 Шулардан хулоса чиқариб, мусулмонлар тарихдан ибрат олишлари керак. Агар улар Ислом учун моли ва жони билан курашмаса, мустамлакачи кофир давлатлари ўртасидаги жаҳон урушлари ёки улар уюштирган маҳаллий низолар қурбонлари бўлиб қолаверишади. Шу сабабли биз билиб туриб, куфр давлатларининг курашлари қурбонларига айланмаслигимиз керак. Бунинг учун ҳар бир нарсадан хабардор Зот олдида жавоб берамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here