Қобилиятли фарзандларимизни «Чатра» ҳужумидан ким қутқаради

3358
0

Матбуот баёноти

Қобилиятли фарзандларимизни «Чатра» ҳужумидан ким қутқаради

2019 йил 7 октябрда Бангладеш муҳандислик ва технология университетининг электр ва муҳандислик факултети иккинчи курс талабаси Аброр Фаҳад Фейсбукда Ҳиндистон агрессиясига қарши пост қолдиргани учун Ҳасина режимига хизмат қилувчи «Чатра» талабалар Лигаси томонидан калтаклаб ўлдирилган эди. Бугун ўша жиноятдан қарийб тўрт ярим йил ўтиб, 28 март ярим тунда «Чатра» етакчилари университет шаҳарчасига кириб, талабаларда хавотир уйғотишди… Талабалар бунга нисбатан университет майдонида норозилик намойиши ўтказишди. Ҳолбуки, қонли қотилликдан сўнг талабаларнинг талаби билан университет маъмурияти «Чатра» фаолиятини тақиқлаган эди. «Чатра» бу ҳукмрон Авоми Лигасининг талабалар қаноти ҳисобланади. Одамлар ўртасида Ҳасина ҳукуматининг сиёсий майдондаги тайёғи, деб танилган «Чатра» талабалар Лигаси Бангладеш университетларида номусга тажовуз, провокация ва товламачилик қилиш каби жиноий ҳаракатларга сабаб бўлган. Маълумки, Бенгал муҳандислик ва технология университети мамлакатнинг энг йирик фан ва технологиясига асосланган таълим муассасаси ҳисобланади.

Айни университетдаги хавфсизлик ва таълим вазиятидан юрт аҳолиси хавотирда бўлишига қарамай, Ҳасина ҳукуматидаги таълим вазири талабалар тинчлигига умуман эътибор бермаяпти. Аксинча, иқтидорли ўқувчи ва ўқитувчиларнинг қонуний талабларини экстремистик қарашлар, дея бостиришга уринмоқда. Вазирнинг «Кўпчилик бир неча кун олдин университетда яширин фаолият қилаётган қуролли жамоалардан шикоят қилишди, биз бу ишни диққат билан текширамиз», деган таҳдидли баёноти талабалар ва отна-оналарда хавотир уйғотди.

Эй Бангладеш университети талабалари, эй Муҳаммад ибн Мусо Хоразимийнинг меросхўрлари!

Эсланг, рошид Халифалик даврида Боғдод университети мафкуравий марказ бўлиб, сиз каби зукко ва онгли талабаларни ўзига жалб қилган эди. У ерда Муҳаммад ибн Мусо Хоразимий (милодий 780-850) алгаритм ва алгебрага асос солди. Унинг математика оламида эришган ютуқлари кўп асрлар давомида акс-садо берди. Аммо бугунга келиб Ҳасина безорилари сизнинг университетингиз майдонида жиноятлар содир этиб келмоқда. Оқибатда Аброр каби қобилиятли талабалар сиёсий онги сабабли ҳалок бўлмоқдалар! Бу жиноятчи режим сизларни бостириш учун буюк Ислом динига ва ишларингизни ғамхўрлик билан бошқарувчи Исломий Халифаликка даъват қилаётганларни фундаментализм билан боғлашга ҳаракат қилмоқда. Ғарблик мустамлакачи кофирлар зўрлаб тиқиштирган бу қўғирчоқ илмоний режимнинг иши ё сизнинг қобилиятли ёшларингизни тугатиб, уларни Ғарб давлатларига чиқариб ташлаш ёки энг камида сизни турли компанияларга хизматкор қилиб беришдан иборат. Шунинг учун сиз бундай аҳволни ўзгартиришингиз керак. Шуни билингки, ёш ўқувчиларга ҳаётнинг барча жабҳасида етакчилик қилувчи мафкура сизнинг қўлингизда. Бундай нуфуздан фойдаланиш билан рошид Халифалик лойиҳасини мустаҳкамлашингиз даркор. Чунки Халифалик орқалигина қобилиятли ёшларингиз қадрланади ва ҳимоя қилинади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿مَن كَانَ يُرِيدُ ٱلۡعِزَّةَ فَلِلَّهِ ٱلۡعِزَّةُ جَمِيعًا﴾

«Ким куч-қудрат истаса, бас, барча куч-қудрат Аллоҳникидир»                                  [Фотир 10]

Эй зобитлар, эй Аллоҳнинг аскарлари!

Сиз анави Ҳасинанинг юртимизга ва инсонларга хоинлиги сабабли ҳарбий тузилмамиз таянчи синганини, чунки Пилхана чегара қирғинида истеъдодли ҳарбий зобитларимизнинг йўқ қилиниши мана шу Ҳасина ҳукумати ҳамкорлигида амалга оширилганини унутмаслигингиз керак! Бунинг оқибати ўлароқ шунга гувоҳ бўлиб турибмизки, Ҳиндистон Бангладешдаги чегара кучлари зобитларидан иборат фарзандларимизни ўлдиришда давом этяпти. «Чатра» эса ҳақиқий порлоқ давлат раҳбари бўлиб етишаётган Аброр каби ёшларимизни ўлдиряпти… Душманлар мана шу «Чатра» каби талаба ташкилотларга эрк бериш орқали юртимизни асл талант соҳибларидан холи юртга айлантиришга тил бириктиришган. Муҳаммад ибн Қосим минглаб чақирим узоқликдаги мусулмонлар карвонини ҳимоя қилишга отилиб чиққанини бир эсланг. Наҳотки, ўз юртингиздаги инсонлар хавфсизлигини ва мамлакат суверенитетини таъминлаш сизнинг қўлингиздан келмаса? Йўқ, тепангиздаги ҳукмдор ношаръийдир, жаҳон стандартларига кўра ҳам ноқонунийдир. Шунинг учун ташаббусни ўз қўлингизга олиб, ношаръий Ҳасина режимини ағдармоғингиз ва Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш орқали рошид Халифаликни барпо этмоғингиз лозим.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар. Шуни билингларки, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»                                       [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here