Габонда генерал Нгема ўлка раҳбари сифатида қасамёд қилди

6392
0

Габонда генерал Нгема ўлка раҳбари сифатида қасамёд қилди

Габонда 26 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги президент Али Бонгонинг учинчи бор ғалаба қозонганлиги эълон қилиниши ортидан 30 август куни давлат тўнтариши уюштириб, Габон ҳокимиятини қўлга олган генерал Брис Олиги Нгема ўтиш даври ҳукуматининг раҳбари сифатида қасамёд қилди. Нгема муваққат давлат раҳбари сифатида қасамёд қилгандан кейинги чиқишида ҳокимиятни “эркин ва ошкора” сайловлар орқали фуқаролик бошқарувига топширишга ваъда берди. Бир неча кун ичида янги ҳукумат тузилишини қўшимча қилган Нгема, янги сайлов қонуни, янги жиноят кодекси ва янги конституция бўйича референдум ўтказишни олға сурди.

Республика гвардияси қўмондони генерал Нгема, собиқ президент Умар Бонго 2009 йилда вафот этгунигача унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Умар Бонго вафотидан кейин унинг ўрнини эгаллаган ўғли Али Бонго билан келиша олмай қолган Нгема, Габоннинг Рабат ва Дакар элчихоналарига ҳарбий атташе сифатида юбориш билан мамлакатдан узоқлаштирилгани айтилади.

Мамлакатда шанба куни бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонган Али Бонгонинг оиласи 56 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган эди.

Изоҳ: Африка мамлакатларида юзага келган кетма-кет давлат тўнтаришлари ҳақида баъзи бир таҳлилчиларнинг фикрлари матбуот орқали намойиш этилди. Уларнинг таъкилдашича, Африка ўлкалари ўз мустақиллигига эришиш ва иқтисодий тангликлардан қутулиш учун бирма-бир давлат тўнтаришлари уюштирмоқда.

Аслида минтақадаги иқтисодий тангликлар гарчи давлат тўнтаришларини осон амалга ошиши учун имконият яратаётган бўлсада, бироқ бу ҳолат давлат тўнтаришининг асосий омили эмас. Чунки Африка аҳолиси асрлардир фақирлик, йўқсиллик ва оғир ҳаёт шароитида яшаб келаётган халқдир. Бу ҳолат янги пайдо бўлиб қолгани йўқ. Шунинг учун, айтиш мумкинки, бу давлат тўнтаришлари ҳаётнинг оғир шароитлари туфайли эмас, балки ички мансаб талашишлар ёки ташқи кучларнинг мустамлака талашуви сабабли юзага келаётгани аниқ. Яъни “Эй Франция, юртимиздан даф бўл”, деб кўчаларга чиқаётган ҳалқнинг ҳаракатлари, баъзи бир таҳлилчилар даъво қилаётганидек мустамлакачиликдан озод бўлиш учун олиб борилаётган ҳаракат ҳисобланмайди. Чунки мустамлакачиликдан ҳақиқий маънода озод бўлиш учун қилинадиган ҳаракат мабдаий ҳаракат бўлмоғи даркор. Ана шунда озодлик учун қўйилган қадам, ўз мабдасидан келиб чиққан ҳолда, мустамлакачиларни ўлкадан қувиб чиқариш ва ўз ақидасидан балқиб чиққан қонунлар билан ҳаёт кечириш учун ташланган қадам бўлади, бир давлатнинг мустамлакасидан қутилиб, иккинчи давлатга қарам бўлиш учун бўлмайди. Шунинг учун айтиш мумкинки, бу қўзғалонлар ички мансаб талашишлар ёки ташқи кучларнинг мустамлака талашуви сабабли юзага келмоқда. Чунки бу ерда давлат тўнтаришидан сўнг ҳукумат тепасидаги малайларнинг ўзгаришидан бошқа ҳеч қандай ўзгариш бўлаётгани йўқ.

Маълумки, Африка мамлакатларининг аксарияти Исломий юртлар бўлиб, кўплаб табиий ресурсларга бой ўлкалардир. Аҳоли орасидаги ёшларнинг 40 фоизи ишсиз бўлган Габонда кунига қарийб 181 минг баррел хом нефт ишлаб чиқарилади. Шунингдек, бу ўлкаларда барча турдаги хом ашё ва энергия манбалари мавжуд. Шу боис бу ўлкалар Европа ва Америкадан иборат очкўз мустамлакачи давлатлар ўртасида кураш майдони бўлиб қолмоқда. Шундай экан, бугунги кунда мусулмонлар очкўз мустамлакачиларнинг ваҳшийликларидан қутилиш учун авваламбор онгли равишда ҳақиқий ўзгариш учун мабдаий ҳаракат олиб бораётган мухлис жамоат Ҳизб ут-Таҳрир билан қўлларидан келганча елкама-елка ҳаракат олиб боришлари лозим. Мусулмонлар орасидаги Аллоҳдан қўрқадиган холис ниятли куч эгалари эса, ушбу мухлис жамоатга нусрат беришга шошилишлари лозим. Акс ҳолда Исломий ўлкалар мустамлакачи давлатлар ўртасида кураш майдони бўлиб қолаверади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here