Мусулмон биродардар: Хато қилдик, узр сўраймиз

521
0

images-33

“Мусулмон биродардар” жамоасининг етакчиларидан бири Солиҳ Султон жамоа сиёсий хатога йўл қўйганлиги учун Миср халқидан узр сўрашини маълум қилди. Султоннинг айтишича, революциянинг охиригача олиб борилмаганлиги ва Миср ҳарбийларига ишониш энг катта хато бўлган.

“Ҳуррият ва адолат” партиясининг веб сайтида тарқатилган мақолада ёзилишича, Солиҳ Султон Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг ёрдамчиси ва разведка бўлимининг собиқ раиси Умар Сулаймон билан мулоқот ўтказилганини ва Ҳусни Муборак қулатилганидан сўнг даражама-даража реформалар борасида қуролли кучлар олий кенгаши билан музокара олиб борилганлигини маълум қилар экан, “Мусулмон Биродардарлар” жамоасининг бу каби сиёсий ишлари Миср халқининг фаразларига мувофиқ келмаганлиги учун узр сўради.

“Бир қанча намойишчилар ва мустақил жамоаларнинг рад этишларига қарамай, масулиятни бўйнимизга олиш масаласида хатога йўл қўйдик”, дейди жамоа етакчиси “Миср халқидан узр сўраймиз” сарлавҳали баёнотда ўз хатоларини тан олиб.

Султон “Мусулмон биродардар” жамоасининг Миср халқига содиқ бўлиши лозимлигини таъкидлар экан, Мисрнинг олдидаги тўсиқларни халқ шу шаклда англай олиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, дунёнинг бир қанча давлатларида бўлгани каби Мисрда ҳам фикрий ва сиёсий фаолият олиб бораётган Исломий уюшма Ҳизб-ут Таҳрир Мурсийнинг президентлиги даврида “Мусулмон биродардар”ни ҳам, президент Мурсийни ҳам Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритиш ва АҚШга мойил бўлмаслик мавзусида бир неча бор огоҳлантирган эди.

Ҳизб-ут Таҳрирнинг 2012 йил 13 августдаги насиҳатида жумладан шундай сўзлар келади:

“Америка чангали гарчи эски ва янги сиёсий доираларга чўзилган бўлса­да лекин уни қирқиб ташлаш осон. Келажаги аччиқ бўлган хатони тўғрилаш келажаги аччиқликларга тўла хатони давом эттиришдан кўра яхшироқдир. Чунки Америка чангали борасида иш тутишда дўст тутиш ва яқин бўлиш фойда бермайди… Балки энг фойдали малҳам бу чангални кесиб, қирқиб ташлашдир. Акс ҳолда надомат ва пушаймонлик бўлади, унда кеч бўлади, надомат фойда бермайди! Аллоҳнинг ер юзидаги Канонаси куч­қудратга эгадир, унинг ўтмиши бунга аниқ гувоҳ. Кимки ҳақиқатда Аллоҳ билан бирга бўлса албатта ғолиб бўлади, буни Зикрул Ҳаким оятлари айтиб турибди”.

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»           [Юнус 21]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here