АҚШ Эронга ҳарбий зарба беришга тайёр.

650
0

Туркистон: АҚШ Эроннинг ядровий иншоатларига ҳарбий зарба бериш хусусидаги режаларини тўлиғича ишлаб чиқди ва уни исталган вақтда рўёбга оширишга тйёр эканлигини, баён қилди АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дэн Шапиро, хабар қилади Reuters.

АҚШ ва Исроил ҳукуматлари, ҳарбий қувватни қўллашлик, Эроннинг уранни бойитиш методикасини бомба таёрлаш мақсадида ишлатишлигини олдини олишнинг охирги чораси, деб хисоблайдилар.

“Биз ҳарбий қувватдан фойдалангандан кўра, бу муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилишни афзал кўрамиз. Аммо, бундай вариантни биз эхтимолдан холи қиламиз, деган маънони англатмайди бу сўзларимиз.

Бундай вариантни биз режалаштирганмиз ва унга тайёрмиз”, – баён ?илди элчи. АҚШ, Россия, Германия, Франция, Буюкбритания ва Хитой Эронга қарши чоралар қўллашмоқда ва у билан, уранни бойитишликни тўхтатишлиги ҳақида, музокаралар олиб бормоқда. Мазкур масала бўйича музокараларнинг янги даври ўтган ойда Истамбулда бошланган эди ва 23 май куни Боғдодда давом этади

. Яқин Шарқ мамлакатлари ичида ядро қуролига эга бўлган ягона Исроил, ўзининг ашаддий душмани тарафидан келаётган ядро хавфидан ҳавотирда ва Эроннинг ядро зарба беришлиги эхтимоли ҳақида ўз гумонини айтмоқда. Апрел ойида Россия ҳарбий кучлари Бош штаби илк бор, Эрон тарафидан ядро хавфи туғилиш эхтимоли борлигини тан олди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса, Эронни МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилишга ундовчи бошқа чоралар қолмади, дея баёнот берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here