Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси одамларни ноанъанавий диний оқимлардан узоқ туришга чақирди

7552
0

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси одамларни ноанъанавий диний оқимлардан узоқ туришга чақирди

Қирғизистон республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси (УКМК) жамиятнинг радикаллашувига йўл қўймаслик мақсадида қирғиз халқига мурожаат йўллади. Миллий хавфсизлик қўмитаси ўз мурожаатида халқни анъанавий-мўътадил Ислом динига амал қилишга ҳамда радикал ва ноанъанавий оқимлардан узоқ туришга чақирди.

Шунингдек, мурожаатномада бир қатор диний оқимлар ва тарғиботчиларига ишора қилинар экан, уларнинг Ҳанафий мазҳаби меъёрларига тўғри келмаслиги даъво қилинди.

“Айрим Қирғизистон фуқаролари учинчи мамлакатларда қирғизлар учун ноанъанавий диний оқимлар тамойиллари асосида ўзларича диний таълимини олмоқдалар. Сўнг ўз ватанларига қайтиб, юқорида қайд этилган диний оқимларнинг мафкураларини тарқата бошлайдилар. Натижада жамиятда тор тушунчага эга ва Ислом уламоларининг таълимотини тан олмайдиган айрим диний гуруҳлар пайдо бўлмоқда”, — дейилади мурожаатномада.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг таъкидлашича, ноодатий оқимларнинг олдини олиш мақсадида тузилган хизматчи гуруҳ ва Қирғизистон Мусулмонлари диний идораси аҳолини ҳушёр бўлишга ва диний билимларни ишончли манбалардан, таниқли дин арбобларидан ўрганиб, диний саводхонликни ривожлантиришга чақиради.

Изоҳ: Бугунги кунда мавжуд ҳукуматлар мусулмонларни “анъанавий Ислом”га амал қилишга тарғиб қилиши ва бу борада олиб борилаётган барча ташаббуслари билан Исломни ўзлари истагандек қолибга солишни хоҳламоқда. Чунки улар “Анъанавий Ислом” деганда Исломнинг фақат намоз, рўза, ҳаж ва бошқа тоат-ибодатлар, тасбиҳ ва дуолар, масжидларда хоҳлаганча эътикофда ўтириш, Қуръон тиловат қилиш ва Аллоҳни улуғлаб, такбиру таҳлиллар айтиш жиҳатини назарда тутишади. Ҳақиқатдан ҳам улар бундай ибодат ва маросимлардан иборат “анъанавий Ислом”га душманлик қилишмайди. Чунки улар назарда тутган мазкур “анъанавий Ислом” мусулмонлар устидан Ғарб қонунлари билан ҳукм юритишга, мавжуд куфр жамияти билан ҳамкорлик қилишга ва улар билан ҳамнафас бўлиб яшашга қаршилик қилмайди, аксинча миллий фуқаролик демократик давлатнинг ривожланшига ўз ҳиссасини кўшади.

Бу билан мавжуд ҳукуматлар Исломни илмонийлаштириш ва Исломнинг сиёсий жиҳатига тўсқинлик қилишни кўзлашмоқда. Мақсадлари Исломни ҳокимиятдан узоқ тутишдир. Яъни бир сўз билан айтганда, бундан кўзланган мақсад Исломни сиёсий майдондан узоқлаштириб, уни шахсий ибодатлар ва оилавий ҳаётга чеклаб қўйишдир. Чунки сиёсий Ислом уларнинг мусулмонлар устидан Ғарб қонунлари билан ўз бошимчалик билан ҳукм юритишига йўл қўймайди. Шунинг учун ҳам Исломнинг сиёсий жиҳатини кўтариб чиққан ҳар қандай киши уларнинг назарида ҳақиқий террорчи ҳисобланади.

Аслида мусулмонларни “анъанавий Ислом”га чеклаш лойиҳаси куфр лоиҳаси бўлиб, ҳозирда Ислом ва мусулмонларга қарши бутун дунё давлатлари шу асосда кураш олиб бормоқда. Масалан, АҚШнинг «Никсон маркази»даги халқаро хавфсизлик масалалари бўлими директори Зейно Баран Америка конгрессига “Исломга қарши курашда энг яхши услуб сифатида анъанавий мўътадил мусулмонларни қўллаб-қувватлаш”ни тавсияни қилган эди.

 Шунингдек Россия думаси «анъанавий Ислом» остига кирмаган ҳар қандай кўринишга, Кремлга тўғридан-тўғри хавф соладиган фундаменталистик ва экстремистик кўриниш, деб қарашини очиқ эълон қилган. Россиядаги маҳкамалар «анъанавий Ислом»га зид бўлган ҳар қандай китоб, нашра, қўшиқ, шиор, видеолавҳа, электрон сайт ва веб саҳифага экстремизм тамғасини ёпиштиради. Россия президенти Владимир Путиннинг ўзи ҳам «анъанавий Ислом Россия маданиятининг ажралмас қисми», дея баёнот берган эди.

Қирғизистонда ҳам, бу борада бир неча йиллардан буён ҳукумат сиёсати миқёсида орган ходимлари томонидан режали иш ҳаракатлар олиб бориляпти. Бир неча йиллар мобайнида атайин шакллантирилиб келинаётган бу лойиҳа, мусулмонларни анъанавийлар, мўътадиллар ва экстремистлар, дея тафриқага ажратиш учун ўртага ташланмоқда. Агар уларнинг бу лойиҳалари амалга ошадиган бўлса, ҳукумат органлари ҳақиқий Исломга даъват қилган мусулмонларни ҳибсга олган пайтда қолган мусулмонлар “ўзи шунга лойиқ эди”, деб турадиган бўлиб қолади.

Шундай экан, мусулмонлар бундай лоиҳанинг қурбонларига айланиб қомаслиги учун ҳар хил сиёсий найрангларга алданмасликлари, балки динларини яхши ўрганиб, турли хил тафрикаларга сабаб бўладиган лойиҳаларни рад этишлари лозим. Бу эса, барча мусулмонлардан холислик билан имоний муҳитни маҳкам ушлашни талаб қилади.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here